Наманган вилоятида яшовчи аёл У.М. ИИОга ариза билан мурожаат қилиб, 10 млн сўм пуллари номаълум шахс томонидан фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганлигини маълум қилган. Бу ҳақда Киберхавфсизлик маркази хабар берди.
Маълум қилинишича, ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Наманган вилоятида яшовчи Р.Н. содир этганлиги аниқланган.
Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган Р.Н. жабрланувчи аёл У.М. билан Telegram орқали танишиб, унга ўзини трейдерлик фаолияти билан шуғулланишини ва пулларини биржа орқали оз фурсатларда кўпайтириб беришини ваъда қилиб, алдов йўли билан 10 млн сўм миқдоридаги пул маблағини ҳисобига ўтказиб олишга эришиб, берган ваъдасини бажармасдан пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Р.Н.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ (0)