Наманган вилоятида яшовчи 22 ёшли Б.А. ҳамда 21 ёшли аёл З.М. ички ишлар органига мурожаат қилиб, уларнинг номига номаълум сабабларга кўра онлайн кредит олиниб, пуллар ўзлаштирилганини маълум қилган. Бу ҳақда Киберхавфсизлик маркази хабар берди.

Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида мазкур жиноятни Наманган вилоятида яшовчи аёл Э.З. содир этгани аниқланган.
Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган Э.З., жабрланувчилар Б.А. ҳамда З.М.га ўзини банк оператори деб таништирган ва онлайн микроқарз олиб беришини айтиб, уларнинг номидан мобил илова орқали рўйхатдан ўтиб, 20 миллиондан жами 40 миллион сўм онлайн кредит расмийлаштирган.
Сўнг “Сизларга кредит беришмади” деб алдаб, ўша вақтнинг ўзида пулларни ўзининг банк картасига ўтказиб олган.
Мазкур ҳолат юзасидан Э.З.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Аввалроқ Тошкентда ўзганинг номига 18 миллион сўм кредит олиб, пулларни ўзлаштирган шахс ушлангани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)