• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев Глобал тараққиёт масалалари бўйича мулоқотда нутқ сўзлади

    Шавкат Мирзиёев 24 июнь куни «БРИКС плюс» форматидаги Глобал тараққиёт масалалари бўйича юқори даражадаги мулоқотда нутқ сўзлади. Нутқ матни Президент матбуот хизматида эълон қилинди.

    Муҳтарам Раис Жаноби Олийлари!

    Ҳурматли делегациялар раҳбарлари!

    Форумнинг барча иштирокчиларини қутлашдан бағоят хурсандман.

    Ҳамкасбларимнинг сўзларига мамнуният билан қўшиламан ва Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин Жаноби Олийларига глобал тараққиёт масалалари бўйича юқори даражадаги мулоқотни ўтказиш ташаббуси ва унда иштирок этишга таклиф этгани учун чуқур миннатдорлик изҳор этаман.

    Бугун «БРИКС плюс» форматидаги мулоқотнинг Барқарор ривожланиш кун тартибини илгари суришда инклюзив шериклик учун зарур платформа сифатида алоҳида аҳамиятга эга экани ҳақида билдирилган фикр-мулоҳазаларга тўлиқ қўшиламан.

    Ҳурматли форум иштирокчилари!

    Бугунги дунё қатор таҳликали жараёнлар билан кечаётган чуқур трансформация даврида яшамоқда. Халқаро кескинлик тобора кучаймоқда ва тизимли иқтисодий инқироз белгилари намоён бўлмоқда. Бундай шароитда биз Ўзбекистонда «Инсон манфаатлари –ҳамма нарсадан устун» деган тамойил асосида ислоҳотларни амалга оширишни изчил давом эттиряпмиз.

    Янги Ўзбекистонни барпо этишнинг асосий устувор йўналишлари давлат бошқарувини такомиллаштириш, камбағалликни қисқартириш ва 2030 йилга бориб аҳолиси ўртачадан юқори даромад оладиган давлатлар қаторидан жой олиш, инклюзив ижтимоий тараққиётни таъминлаш, Марказий Осиё минтақасида яхши қўшничилик ва барқарорликни мустаҳкамлаш ҳисобланади.

    Биз Барқарор ривожланиш мақсадларига биргаликда эришиш учун кенг кўламли халқаро шерикликка, шу жумладан, «Жануб – Жануб» форматидаги ҳамкорликка очиқмиз ва бу йўлга содиқмиз.

    Ҳурматли делегациялар раҳбарлари!

    Жаҳон иқтисодиётида кузатилаётган инқирозли ҳолатлар бутун глобал савдо ва инвестициялар тизими учун тўсиқ яратмоқда.

    Бундай шароитда:

    • тўсиқларни бартараф этиш ва янги ишлаб чиқариш ва савдо-логистика занжирини яратиш;
    • саноат кооперацияси бўйича лойиҳаларга инвестициялар жалб этиш ва инфратузилмаларни модернизация қилиш;
    • технологиялар трансфери ва инновацияларни жорий этиш, сунъий интеллект, рақамлаштириш, биотехнологиялар, жумладан вакциналар ишлаб чиқариш, соҳасида ҳамкорликни янада чуқурлаштириш бўйича мувофиқлаштирилган чора-тадбирларни қабул қилиш муҳимдир.
    Қўшма лойиҳа ва ташаббусларни биргаликда амалга ошириш учун доимий бизнес мулоқот майдончаси – «БРИКС плюс» ишбилармон доиралари форумини йўлга қўйишни таклиф этаман.

    Биз транспорт-коммуникациялар соҳасидаги боғлиқликни кучайтириш ҳамда «Шимол – Жануб» ва «Ғарб – Шарқ» трансконтинентал йўналишларига минтақамизни жалб этиш тарафдоримиз.

    Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг бозорларда озиқ-овқат маҳсулотларининг барқарор ва очиқ ҳаракатини таъминлаш бўйича қатъий ҳаракатларга чақирган даъватини қўллаб-қувватлаймиз. Бунда айнан жаҳон қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг эллик фоизигача бўлган қисми ҳиссасига тўғри келаётган айнан БРИКС мамлакатлари муҳим рол ўйнаши зарур, деб ҳисоблаймиз. Ушбу улкан салоҳиятдан озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш ва ундан фойдаланишнинг ишончли тизимларини шакллантириш мақсадида кооперацияни чуқурлаштириш учун фойдаланиш зарур.

    Ҳамкорликнинг муҳим йўналишларидан бири – камбағалликни қисқартириш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш соҳасида дастурларни амалга оширишдир.

    Шуни қайд этишни истардимки, Хитойнинг муваффақиятли тажрибасидан фойдаланган ҳолда биз сўнгги йилларда, ҳатто пандемия шароитида ҳам, аҳолимизнинг ҳаёт даражасини реал ошириш ва ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтириш имконига эга бўлдик.

    Глобал жараёнларни ҳисобга олганда иқлим ўзгаришлари бўйича кўп томонлама ҳамкорлик янада долзарб бўлиб бормоқда. Бу йўналишда чўллашишга қарши курашиш, биохилма-хилликни сақлаб қолиш, сув балансини таъминлаш, «яшил иқтисодиёт» соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича саъй-ҳаракатларни бирлаштиришни таклиф этамиз.

    Инсон капиталини ривожлантиришга зарур эътиборни қаратмасдан туриб инклюзив ўсишга эришиш мумкин эмас. Биз Университетлар лигаси ва Тармоқли университет каби БРИКС дастурларида иштирок этишдан, шунингдек, профессионал таълим ва ёшлар сиёсати соҳасида ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдормиз.

    Ҳурматли ҳамкасблар!

    Ўзбекистон Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг амалдаги раиси сифатида шериклигимизнинг устувор йўналишлари бўйича БРИКС ва ШҲТнинг ўзаро амалий ҳамкорлик механизмларини ишлаб чиқишни таклиф этади.

    Сўзимнинг якунида «БРИКС плюс» шаклидаги амалдаги мулоқотнинг ўтказилиши бизнинг тезкор равишда умумий таҳдидларнинг олдини олишга бўлган қатъий интилишларимизни яна бир бор намойиш этаётганини таъкидлашни истар эдим.

    Бугун билдирилган ташаббусларнинг амалга оширилиши глобал барқарорлик ва мамлакатларимизнинг жадал тараққиёти йўлида муносиб хизмат қилишига аминман.

    Эътиборингиз учун раҳмат.

    Эслатиб ўтамиз,  Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан 24 июнь куни «БРИКС плюс» форматидаги Глобал тараққиёт масалалари бўйича юқори даражадаги мулоқотда иштирок этди. Унда Аргентина, Индонезия, ЖАР, Миср, Россия, Эрон, Қозоғистон, Ҳиндистон раҳбарлари, шунингдек, яна бир қатор давлат ҳукумати вакиллари ҳам қатнашди.

    24.06.2022, 21:52   Изоҳ (0)   20553
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда Маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканлари тузилмаси тасдиқланди

    24.06.2022, 21:21

    Қашқадарё ва Самарқандда ноқонуний валюта олди-сотдиси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

    24.06.2022, 21:08

    Ўзбекистон Ерни масофадан зондлаш сунъий йўлдошини яратишни режалаштирмоқда

    24.06.2022, 20:58

    Шавкат Мирзиёев Хитой раиси таклифига биноан Глобал тараққиёт масалалари бўйича ҳукуматлараро мулоқотда иштирок этди

    24.06.2022, 20:18

    Ўзбекистонда автомобиль йўлларини сифатсиз таъмирлаган 7 та буюртмачига 468 млн сўмдан ортиқ маблағ тўлаб берилмаган

    24.06.2022, 19:49

    Ўзбекистонда педагогларнинг хорижда ўқиши учун камида 35 та алоҳида квота ажратилади

    24.06.2022, 19:43
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 



    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди



    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда 100 МВт қувватли электр энергиясини сақлаш тизими қурилади

    Ўзбекистон | 27 июл, 08:55

    АҚШ Украина дронларини сотиб олиш учун 30 млрд долларлик шартнома тузиши мумкин

    Дунё | 27 июл, 08:31

    Нигерияда гуманитар вазият: 6 ойда қарийб 700 бола очликдан ҳалок бўлди

    Дунё | 26 июл, 23:57

    АҚШда штатларга мигрантларни сақлаш марказлари қуриш учун 608 млн доллар берилади

    Дунё | 26 июл, 23:47

    Қатар Европа Иттифоқига газ таъминотини тўхтатиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 26 июл, 23:19

    “Қайтмас бўлиб кетди”. Россиянинг ягона авиаташувчиси сотилиши ёки утилизация қилиниши мумкин

    Дунё | 26 июл, 23:07

    UFC on ABC 9. Абу-Дабидаги мусобақанинг илк жангларининг бирида ўзига хос натижа қайд этилди

    Спорт | 26 июл, 23:06

    “Барселона” тарихидаги энг яхши футболчилар рейтинги тузилди

    Спорт | 26 июл, 22:46
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.