• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев Хитой раиси таклифига биноан Глобал тараққиёт масалалари бўйича ҳукуматлараро мулоқотда иштирок этди

    Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан 24 июнь куни «БРИКС плюс» форматидаги Глобал тараққиёт масалалари бўйича юқори даражадаги мулоқотда иштирок этди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Хитой томони раислигида ўтган онлайн форумда дунёнинг 18 мамлакатидан давлат ва ҳукумат раҳбарлари қатнашди. Ўзбекистон ва Хитой етакчилари билан бир қаторда Аргентина президенти Альберто Фернандес, Индонезия президенти Жоко Видодо, Жанубий Африка Республикаси президенти Сирил Рамафоса, Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси, Россия президенти Владимир Путин, Эрон президенти Иброҳим Раисий, Қозоғистон президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев, Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди, Бразилия вице-президенти Гамилтон Моурау, шунингдек, Камбожа, Малайзия, Таиланд, Фиджи ва Эфиопия ҳукуматлари раҳбарлари иштирок этди.

    Ташкилотчилар томонидан тадбирнинг асосий мавзуси сифатида глобал шерикликни ривожлантириш ва Барқарор ривожланиш соҳасидаги кун тартибини биргаликда илгари суриш масалалари белгиланди.

    Хавфсизлик ва барқарорлик борасидаги кўп томонлама ҳамкорлик, савдо ва инвестициялар, «яшил» иқтисодиёт, юқори технологиялар ва инновациялар, рақамлаштириш, транспорт ва логистика, экология, гуманитар соҳаларда амалий шерикликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

    Ўзбекистон президенти ўз нутқида «БРИКС плюс» форматидаги мулоқотнинг Барқарор ривожланиш кун тартибини илгари суришда инклюзив шериклик учун зарур платформа сифатида алоҳида аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

    Бугунги дунё қатор таҳликали жараёнлар билан кечаётган чуқур трансформация даврида яшаётгани - халқаро кескинлик тобора кучайиб бораётгани ва тизимли иқтисодий инқироз белгилари намоён бўлаётгани қайд этилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Иштирокчиларнинг эътибори «Инсон манфаатлари – ҳамма нарсадан устун» деган тамойил асосида ислоҳотларни амалга оширишни изчил давом эттираётган Ўзбекистон бундай шароитда кенг кўламли ҳамкорлик, шу жумладан «Жануб-Жануб» форматидаги шериклик учун очиқ эканига қаратилди.

    Жаҳон иқтисодиётида кузатилаётган инқирозли ҳолатларни енгиб ўтиш мақсадида савдодаги тўсиқларни бартараф этиш, янги ишлаб чиқариш ва савдо-логистика занжирларини яратиш, саноат кооперацияси бўйича лойиҳаларга инвестициялар жалб этиш ва инфратузилмани модернизация қилиш, технологиялар трансфери ва инновацияларни жорий этиш, сунъий интеллект, рақамлаштириш, биотехнологиялар, вакциналар ишлаб чиқиш соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича мувофиқлаштирилган чора-тадбирларни қабул қилиш муҳимлиги таъкидланди.

    Қўшма лойиҳа ва ташаббусларни илгари суриш мақсадида «БРИКС плюс» ишбилармон доиралари форумини йўлга қўйиш таклиф этилди.

    Ўзбекистон президенти транспорт-коммуникациялар соҳасидаги боғлиқликни кучайтириш ҳамда «Шимол – Жануб» ва «Ғарб – Шарқ» трансконтинентал йўналишларига минтақамизни жалб этиш ташаббусини илгари сурди.

    БМТнинг бозорларда озиқ-овқат маҳсулотларининг барқарор ва очиқ ҳаракатини таъминлаш бўйича даъвати қўллаб-қувватланди.

    Жаҳон қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг ярмигача бўлган қисмини таъминлаётган БРИКС мамлакатларининг улкан салоҳиятидан кооперацияни мустаҳкамлаш, озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш ва улардан фойдаланишнинг ишончли тизимларини шакллантириш йўлида фойдаланиш муҳим экани таъкидланди.

    Камбағалликни қисқартириш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш соҳасида дастурларни амалга ошириш, иқлим ўзгаришлари ва инсон салоҳиятини ривожлантириш бўйича кўп томонлама ҳамкорликни фаоллаштириш шерикликнинг муҳим йўналишларидан бири сифатида кўрсатиб ўтилди. Мамлакат Университетлар лигаси ва Тармоқли университет каби БРИКС дастурларида иштирок этишдан, шунингдек, профессионал таълим ва ёшларга доир сиёсат соҳасида ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдор экани таъкидланди.

    Ўзбекистон томони Шанхай ҳамкорлик ташкилоти раиси сифатида БРИКС ва ШҲТнинг ўзаро амалий ҳамкорлик механизмларини ишлаб чиқишни ҳам таклиф этди.

    Сўзининг якунида Шавкат Мирзиёев «БРИКС плюс» шаклидаги мулоқотнинг ўтказилиши тезкор равишда умумий таҳдидларнинг олдини олиш, глобал барқарорлик ва мамлакатларимизнинг изчил тараққиётини таъминлаш йўлида иштирокчиларнинг интилишлари муштараклигини яна бир бор намойиш этганини таъкидлади.

    Бошқа хорижий етакчиларнинг нутқларида ҳам глобал шерикликни ва 2030 йилга қадар Барқарор ривожланиш соҳасидаги кун тартибини илгари суришда ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлиги тўғрисида фикрлар билдирилди. Иқтисодиёт, инновациялар ва «яшил» технологиялар, савдо, транспорт ва коммуникациялар, экология, бошқа устувор соҳалардаги кўп томонлама мулоқотнинг истиқболли йўналишлари қайд этилди.

    Мавзуга доир:

    • Шавкат Мирзиёевнинг Олий Евросиё иқтисодий кенгаши йиғилишида сўзлаган нутқи
    • Владимир Норов Хитойнинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашди
    • Шавкат Мирзиёев ШҲТ бош котиби билан Самарқандда ўтказиладиган саммит масалаларини муҳокама қилди

    24.06.2022, 20:18   Изоҳ (0)   18153
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда автомобиль йўлларини сифатсиз таъмирлаган 7 та буюртмачига 468 млн сўмдан ортиқ маблағ тўлаб берилмаган

    24.06.2022, 19:49

    Ўзбекистонда педагогларнинг хорижда ўқиши учун камида 35 та алоҳида квота ажратилади

    24.06.2022, 19:43

    ТИВ ўринбосари Қирғизистон ва Туркманистон элчилари билан учрашув ўтказди

    24.06.2022, 19:13

    «Асосий совға 600 минг сўмлик ваучер эди». Қорақалпоғистонда «Пилот»га муносиб кўрилган IT танлови ғолиби танловнинг асосий совғаси бошқа эканини айтмоқда (видео)

    24.06.2022, 18:59

    Сергели туманидаги айрим кўчалар бир суткадан кўпроқ вақтга ёпилади

    24.06.2022, 17:53

    «Қўйлиқ» бозори бузилмайди — Тошкент шаҳар ҳокимлиги

    24.06.2022, 17:39
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистон, Туркманистон ва Озарбайжон ўртасида қўшма баёнот имзоланди

    Ўзбекистон | 22 август, 18:27

    Ўзбекистонда ишчи кучига энг кўп талаб билдирган соҳалар маълум қилинди

    Ўзбекистон | 22 август, 18:13

    АПЛ клублари ёзги трансфер ойнаси вақтида рекорд даражадаги сумма сарфлади

    Спорт | 22 август, 18:10

    Навоийда ниқоб таққан шахслар банкоматни ўғирлаб кетди

    Ўзбекистон | 22 август, 18:06

    Россия Украинанинг яна 3 та қишлоғини эгаллаганини даъво қилди

    Дунё | 22 август, 17:50

    Саратонга қарши олмос: олимлар метастазни аниқлашнинг хавфсиз усулини кашф этди

    Лайфстайл | 22 август, 17:30

    Туркия портларида кемалардан Исроил билан алоқаси йўқлигини тасдиқловчи ҳужжат сўралмоқда — манбалар

    Дунё | 22 август, 17:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.