Қозонда бўлиб ўтаётган БРИКС саммити чоғида Россия президенти Владимир Путинга рамзий БРИКС банкнотаси совға қилинди. Бу ҳақда “РБК” хабар берди.
Купюра Россия президентига кенгайтирилган таркибда ўтказилган йиғилишидан сўнг кўрсатилган. Путин қўлида банкнот билан зални тарк этган, сўнгра уни вазирларга табассум билан намойиш қилган. Шундан сўнг Россия президенти купюрани Марказий банк раҳбари Элвира Набиуллинага узатган.
“Банкнот Набиуллинага ёқмади”, дейди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков.
Рамзий пулни Савдо-саноат палатаси босиб чиқарган бўлиши мумкин. Песков банкнотни “квазипул” деб атаган. Президент матбуот котибининг тушунтиришича, у БРИКСга аъзо мамлакатлар олиб бораётган ҳамкорликнинг рамзидир. Купюрада БРИКС рамзлари, унга аъзо давлатларнинг байроқлари тасвирланган. Номинали — 100 миллион.
Изоҳ (0)