• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12559.26
    • RUB160.17
    • EUR14413.01
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    Ҳаёт синовлари олдида таслим бўлмасликка ундайдиган энг яхши фильмлар

    Ҳар биримиз ҳаётда турли қийинчилик ва тўсиқларга дуч келамиз, уларни енгиб ўтиш учун қалбан кучли бўлишимиз зарур. Қаҳрамонлар ўз характерининг бардошли эканини намойиш этадиган, ҳатто, энг қийин вазиятларда ҳам таслим бўлмасликка ўргатадиган фильмлар кетма-кетлиги билан танишинг.

    “Буюк шоумен” (2017)

    Фото: “Новий очаг”

    Мақсадга олиб борадиган йўл кўпинча тиканли, баъзан эса ақлдан оздирадиган даражада мураккаб кўринади. Мусиқий асар воқеалари 19-асрда бўлиб ўтади. Финиас Барнум рафиқаси Чарити ва икки қизи билан Нью-Йоркда кун кечиради. Қашшоқликларига қарамай, улар бир-бирларига чексиз муҳаббат билан яшайди. Бироқ тез орада уларнинг оиласини янги зарба кутади — Барнум ишлайдиган компания банкрот бўлди. Ишсиз қолган қаҳрамон имкониятдан фойдаланишга ва ўз даври учун инновацион ғояни амалга оширишга қарор қилади: Финиаснинг ўзи таъкидлаганидек, “ғайриоддий томоша”ни яратади ва уни намойиш этади. Кўпчилик бу спектаклнинг тақдири муваффақиятсизлик билан якун топишини башорат қилади. Аммо янги ва тажрибасиз шоумен барча тўсиқларга қарамай, ўз труппасининг ғалабасига астойдил ишонади.

    “Шоушенкдан қочиш” (1994)

    Фото: “Новий очаг”

    “Оскар” мукофотининг еттита номинациясига сазовор бўлган машҳур фильм икки киши — ўз хотини ва унинг жазманини ўлдирганликда айбланиб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган банкир Энди Дюфрейн ҳақида ҳикоя қилади. Қаттиқ режим ва ғайриинсоний қамоқхонада бўлган чоғида, бош қаҳрамон руҳиятини чўктирмайди, шаънини сўзсиз ҳимоя қилади. Инсоний фазилатлари туфайли у Шоушенкда ўзига қулай муҳит яратади, дўстлар орттиради ва қайсидир маънода ижодий эркинликка эришади. Инсоний қиёфасини ва иродасини йўқотмаган ҳолда қамоқдан қочишга муваффақ бўлади.

    “Танҳоликда” (2000)

    Фото: “Новий очаг”

    Албатта, кўпчилик болалигида инглиз ёзувчиси Даниэль Дефонинг “Робинзон Крузо” романини ўқиган. Ушбу фильм замонавий воқеликлар контекстида чўл оролда омон қолиш ҳақида ҳикоя қилади. 1995 йилда бош қаҳрамон ролини Том Хенкс ўйнаган Чакнинг самолёти “Кук” архипелаги яқинида ҳалокатига учрайди. У сувда сузиб-сузиб қуруқликка чиқиб олишга муваффақ бўлади, аммо у бу ерда бутунлай ёлғиз қолганини тушуниб етади. Кундалик одатларини янгилашига тўғри келади, оғир жисмоний зўриқиш ва психологик синовларни бошдан кечиради. Фильм якунига қадар томошабинни таҳлика билан ушлаб турадиган ажойиб саргузашт драмасидир.

    “Бахт излаб” (2006)

    Фото: “Новий очаг”

    Гоҳида синовларга таслим бўлмаслик ва юксакликка эришиш учун энг кучли туртки — бу яқинларнинг бахтидир. Савдо вакили Крис Гарднер ҳали кичкина ўғли учун камбағалликдан қутулишга ҳаракат қилади. Қаҳрамон ўз оиласининг ҳаётини бутунлай ўзгартира оладиган даражада катта имкониятга эга бўлади, аммо бу жуда кўп куч ва машаққатли меҳнатни талаб қилади. Фильмнинг яна бир ютуғи шуки, унда асосий ролларни юлдузлар тандеми — Уилл ва Жейден Смит ўйнаган.

    “Қуён Жожо” (2019)

    Фото: “Новий очаг”

    Ўн ёшли болакайни лагердаги болалар масхара қилаётганини ҳис қилиш қандай? Агар бу бола фашистлар Германияси даврида яшаса ва лагер Юнгфолк ўқув лагеридан бошқа нарса бўлмаса-чи? Кичкина Ёханнеснинг оғир тақдири айнан шу жойдан бошланади. Бу ерда “Гитлер ёшлари” аъзолари жасоратини исботлаш учун Ёханнесга қуённи ўлдиришни буюрадилар. Аммо болакай буни қила олмайди ва шундан бошлаб ҳақоратли лақаб олади.

    Қўрқинчли ҳақиқатга дуч келган ЖоЖо хаёлот оламига тобора кўпроқ шўнғий бошлайди. Бироқ сюжет ривожланиб борар экан, болаларнинг мавжуд тузум ҳақидаги содда тасаввурлари қандай барбод бўлишини, қаҳрамоннинг аста-секин атрофидаги вазиятни англаб етаётганини кузатиш мумкин. Ёханнес даҳшатли ҳақиқатни тан олиши, ўзи учун муҳим қарорлар қабул қилиши ва эрта улғайишига тўғри келди. Таъкидлаш жоизки, бу фильм трагикомедиядир, унда тасвирланган ғамгин воқеалар юмор йўсинида баён этилади.

    “Maрслик” (2015)

    Фото: “Новий очаг”

    Ушбу фильмдаги омон қолиш ҳақидаги яна бир ҳикоя. Асар илмий фантастика жанрида. Америкалик астронавт Марк Уотни тадқиқот экспедицияси чоғида адашиб, Maрсда қолиб кетади. Эндиликда қаҳрамон қийин вазиятдан чиқиш йўлини топиши, бегона ва чўл сайёранинг оғир шароитларига мослашишни ўрганиши шарт. Экипаж аъзоларининг Ердаги дўстлари уларнинг ҳалок бўлганига ишончи комил. “Maрслик” фильмини томоша қилиш сизга кучли мотивация беради, ўзингизга бўлган ишончни оширади.

    “Ҳарбий ғаввос” (2000)

    Фото: “Новий очаг”

    Реал воқеалар асосида суратга олинган фильм тарихдаги биринчи қора танли ғаввос Карл Брашер ҳақида ҳикоя қилади. Бутун тизим қарши чиққан инсоннинг нималарни бошидан кечиришига тўғри келишини тасаввур қила оласизми? Карл ирқий камситиш шароитида профессионаллик фақат қатъиятлилик, чидамлилик, матонат ва сабр-тоқат каби шахсий фазилатлар билан белгиланишини исботлайди. Йигит шунчаки мақсад сари бормайди, балки у учун курашади, кези келганда жиддий синовларга дучор бўлади. Орзулари Карлга жуда қимматга тушади, аммо у охир оқибат чинакам қаҳрамонга айланади.

    “Форрест Гамп” (1994)

    Фото: “Новий очаг”

    Бу фильмни такрор-такрор томоша қилиш мумкин. Кинокартинанинг сер қирралилиги ҳар сафар унда янги, жозибали, илҳомлантирувчи ниманидир топишга имкон беради. Сюжет марказида ақли заиф одамни кўриш мумкин. Соғлиқ ва ижтимоийлашув билан боғлиқ муаммоларга қарамай, қаҳрамон доимо нимагадир интилади. Бир жойда қотиб турмайди, шу боис унинг ҳаёти ёрқин воқеаларга бой. Қаҳрамон орзу қилади, севиб қолади ва ҳамма каби бахтли бўлишни истайди. Унинг бошига кўп синовлар тушади, аммо Форрест ҳар қандай вазиятга оптимизм билан қарайди, яхши томони у кўпинча омадли ҳамдир. Воқеа-ҳодисаларга содда, хушмуомалалик билан қараш унинг юксакликка эришишга, атрофидаги дунёни яхши томонга ўзгартиришга имкон беради. Агар фильмни ҳали кўрмаган бўлсангиз, бу хатони ҳозироқ тузатиш учун кинони томоша қилишга шошилинг!

    “Истаклар рўйхати” (2007)

    Фото: “Новий очаг”

    Ҳар доим ҳамма нарсани қилишга улгурадиганга ўхшайди, чунки олдинда бутун бир ҳаёт турибди. Аммо бош қаҳрамонлар Эдвард Коул ва Картер Чамберснинг бунга деярли вақти йўқ — иккаласи ҳам оғир касал ва қолган умри бир йилдан кўп эмас. Биринчиси — миллиардер, шифохоналар тармоғи эгаси, иккинчиси — оддий автомеханик. Улар бир палатада учрашадилар ва тез орада яқин дўстларга айланишади. Умидсиз вазиятда бўлишса ҳам таслим бўлмайдилар, аксинча, энг эзгу орзуларини амалга оширишга қарор қилишади. Дўстлар биргаликда тилаклар рўйхатини тузадилар, умрлари тугаши билан уларни рўйхатдан кесиб ташламоқчи бўладилар. Улар барча орзуларини амалга оширишга муваффақ бўладими, йўқми, ушбу руҳлантирувчи фильмни томоша қилсангиз, билиб оласиз.

    Мавзуга доир:

    • 29 йилдан сўнг: “Форрест Гамп” фильми актёрлари йиллар ўтиб қанчалик ўзгарган?
    • Кинотавсия: 2023 йилги “Оскар”нинг номзодлар рўйхатига киритилган фильмлар
    01.02.2023, 20:41   Изоҳ (0)   12983
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Pixar “Учар уй” мультфильмидаги қария ҳақида қисқа метражли мултфильм чиқаради

    01.02.2023, 19:23

    Мушук Леопольд образини яратган рассом Вячеслав Назарук вафот этди 

    31.01.2023, 11:06

    Машҳур фильмлардаги импровизация қилинган бўлса-да, кесиб ташланмаган ажойиб эпизодлар (видео)

    30.01.2023, 16:07

    Кинотавсия: 2023 йилги “Оскар” мукофотининг номзодлар рўйхатига киритилган фильмлар

    28.01.2023, 10:57

    Машҳур фильм ва сериаллардаги томошабин пайқамаган қўпол хатолар (фото)

    27.01.2023, 13:39

    Чарли Чаплиннинг невараси “Аватар” фильмининг учинчи қисмида суратга тушади 

    25.01.2023, 11:03
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Расман: Флориан Вирц – “Ливерпуль” футболчиси

    Спорт | 20 июн, 23:12

    “Дарё” дайжести: 20 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 20 июн, 23:05

    БМТ йиғилишида Эрон ва Исроил вакиллари ўртасида баҳс-мунозара юзага келди

    Дунё | 20 июн, 22:50

    Самарқандда 1 кг гиёҳвандлик моддасини 10 минг долларга сотаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 20 июн, 22:35

    Эроннинг Beэр-Шевага ҳужуми оқибатида Microsoft офиси вайрон бўлди

    Дунё | 20 июн, 22:25

    Путин учинчи жаҳон уруши бошланиши хавфи уни ташвишга солаётганини билдирди (видео)

    Дунё | 20 июн, 22:20

    Суперлига. “Насаф” меҳмонда “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 20 июн, 22:15

    Ўзбекистон–Қирғизистон–Хитой–Мўғулистон бўйлаб биринчи юк ташуви 8 кунда етиб борди

    Ўзбекистон | 20 июн, 22:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.