• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12559.26
    • RUB160.17
    • EUR14413.01
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    “Мен эса етарлича қариб бўлганман. Энди улғайишим керак…” — “Леон” фильми ҳақида

    Бу кино яратилганига 20 йилдан ошди. 20 йил уни фильмографиядаги олтин ўрнидан супуриб ташлолмади. Даражасини пасайтиролмади. Ҳеч бир кадри эскирмади. Шу тарафдан Люк Бессоннинг ушбу шедеври бургунд виносига ўхшайди: қанча йил турса, шунча сифати ошиб, яхшиланиб бораверади. Кинонинг бош қаҳрамонига тўхталсак: малакали, неча юзлаб одамларни “қўлдан ўтказган” киллер, совуққон ва батартиб италян, лекин эсини еб қўйган маняк эмас. Сиртдан қараганда, чиркин кўринадиган дунёсида ҳам ўзига яраша қонун-қоидалар бор. Ўзи қўйган ва ўзи хоҳлайдиган чегаралар бор. Ҳа, ҳатто қотиллик билан шуғулланувчи одам ҳам ўзини тийиб туриш учун қоидалар яратади. Қоидалар бўлмаса, Уинстон (Жон Уик) айтмоқчи, ҳайвонга айланган бўлар эдик.

    Умуман, ўйлаб кўринг, одам ўлдирган одамга қандай нигоҳ билан қараган бўлардингиз? Нафрат билан, тўғрими? Нари борса, ачинарсиз. Аммо Леонга тикилиб туриб тўкиласиз, ичингиздаги қайсидир бўлмаларга нур оқиб киради, аллақандай ёввойи, узоқ йиғидан кейинги хотиржамликни, чарчоқни ҳис қиласиз, елкасини қоқиб, сассиз хўрсинасиз, балки йиғларсиз ҳам. Бир қотил учун шунча ҳасрат қаердан? Люкнинг сеҳри, маҳорати ҳам шунда. Стереотипга айланган “яхши” ва “ёмон” меъзонларини ўзгартиргани, кинога чуқур эмоционал юк бергани учун ҳам бу кино ярим жангари, ярим драматик тус олди. Ўз йўналишидаги фильмлардан нима учун ўзиб кетгани ҳақида эса энди гаплашамиз.

    Фильмдан кадр

    “Happy end” билан тугамаган меҳр-муҳаббат эртаги

    Кўпчиликнинг наздида “Леон” шунчаки классик жангари жанридаги носталгик кайфият уйғотувчи кино. Бундан ортиқ нарса эмас. Йўқ, жанг саҳналари биз ўрганган қолипларга мослашиш учун бир восита холос, кино сўзламоқчи бўлган ҳақиқат буткул бошқа. У анча ичкарироқда, Леоннинг қалбида ўрнашган. Фильмни ҳис қилиш учун, аввало, сюжетдан бохабар бўлиш керак. Шунинг учун воқеалар ривожи ҳақда қисқача спойлер бериб ўтаман.

    Леон

    Унинг исми Леон. Кўп йиллар олдин Италиядан АҚШга кўчиб келган. Салкам 19 йилдан бери Тони исмли одамнинг қўлида ишлайди. Леон бировларнинг умри эвазига тирикчилик қилади, буюртмаларни ўз вақтида бажаради, (одам ўлдиришини айтяпман) ва у бу борада энг тажрибалиларидан бири десам, алдамаган бўламан.

    Ёлланма қотиллар орасида профессионализм қотилдан қурбонгача бўлган масофа билан ўлчанади. Янги бошловчилар снайпер винтовкалари ёрдамида масофадан ишлаб кўради. Кейинчалик, яъни одам қонини кўрганда бир туки ҳам қилт этмайдиган, сесканмайдиган даражага келгач, қурбонга яқин келиб, пичоқдан фойдаланади. Леон характери иккинчисига тааллуқли. Ўз ишида у нишонини энг сара қўриқчилари орасида ҳам осонгина ўлдира оладиган, ҳатто энг қийин буйруқларни ҳам доимо бажарадиган ва ҳаммасини шовқин солмай, ими-жимида битирадиган қора сояга ўхшайди. Келади, ўлдиради, кетади. Тамом, муроса қилишдан фойда йўқ. Лекин юқорида қоидалар ҳақида гапирдим. Леоннинг шарафли кодекси бор: ҳеч қачон аёллар ва болаларни ўлдирмайди. Юриш-туришидан эса сираям қотилга ўхшамайди: у ҳар куни икки қути сут ичади, эски мусиқий фильмларни иштиёқ билан эшитади, кино залида деярли ёлғиз ўтирганидан хижолат чекмайди, аксинча маза қилади.

    Унинг дўстлари йўқ, ягона уй ҳайвони эса бизнинг қаҳрамонимиз диққат билан парваришлайдиган қанақадир одатий яшил ўсимлик. Ҳар қандай қуролдан моҳирлик билан фойдаланувчи Леон ўқиш ва ёзишни унчалик (деярли) яхши билмайди. Унга пул керак эмас, чунки қотил оз нарсага қаноат қилади ва деярли “Спарта шароити”да яшайди. Унинг барча пуллари Тонида сақланади, бу ўзларининг тили билан айтганда, “банкдагига қараганда анча қулайроқ ва хавфсизроқ”. Бир сўз билан айтганда, у хавфсираб, одамларга қўшилмай, ҳаммадан шубҳаланиб юрадиган одам.

    Фильмдан кадр

    Матилда

    Унинг исми Матилда Ландо. Беҳашам ва бефайз оиладан чиққан кўнгилчан, оддий 12 ёшли қизалоқ. Матилданинг отаси Майкл қора ишлар билан шуғулланади ва қизини тез-тез калтаклайди. Матилда ўз уйида худди хизматкордек яшайди. Онаси эса қизининг келажагига тупуриб қўйган, опачаси ундан нафратланади. Ҳартугул, Матилда битта укаси билан яхши муносабат ўрната олган.

    Бир куни Майкл қовун туширади. Асраш учун берилган “дори”ларни пуллаб юборади. У огоҳлантирилиб, унга 24 соат вақт берилади, наркотикни жойига қўёлмагач, уйда бўлмаган Матилдадан бошқа ҳаммани ўлдириб кетишади. Леоннинг қўшниси, 12 ёшли Матилда отасининг жиноятга шерик бўлиши ва наркотикларни яшириши туфайли барча оила аъзоларидан айрилади. Жиноий шериклар ҳам бегона эмас эди — полициянинг Норман Стенсфилд бошчилигидаги “наркотикка қарши курашиш” бўлими ходимлари. Леон Матилданинг оила аъзолари ўлдирилганига гувоҳ бўлиши сабаб, уни жиноятчи полициячилардан асрашга ҳаракат қилади. Леонга сут олиб келиш учун магазинга тушиб, қайтганида полда отасининг жасадини кўрган Матилда катталарга хос хотиржамлик билан Леоннинг эшигини тақиллатади. Айнан шу саҳнани сизлар билан бўлишмоқчиман. Қуйидаги эпизодда Матилда ўлим хавфидан қочиб Леоннинг, қўшнисининг эшигини ёлвориб тақиллатяпти. Яхшилаб эътибор берсангиз, Люк Бессоннинг ишораларини тушуниш қийин эмас. Камера қаршисидаги ожиз қиз қоронғилик (хавф) ичида туриб ялинмоқда. Эшик очилгач, атроф ёришади ва қизни қоронғилик тарк этади. Сўнг қиз оғир тин олади ва ичкарига, хавфдан ҳоли ҳудудга киради. Режиссёр бу билан Леонни халоскор эканлигини нур, ёруғлик орқали томошабинга тушунтиргандек гўё. Ўзингиз кўринг:

    Леон, Матилда ва гул

    Хуллас, Матилда укасининг қасосини олиш учун қурол отишни ўрганишга қарор қилади. Лекин унда у қуролни сотиб олишга на пул бор ва на кўникма. Шунда у Леондан қотилликнинг барча сир-асрорларини ўрганишга бел боғлайди. Энди улар ажралмас бўлиб қолади: ўсимлик, Леон ва Матилда. Қотил шогирдига ажойиб ҳунар ўргатади, Матилда ҳам ўз навбатида уй юмушларида ёрдам беради, Леонга ўқиш ва ёзишдан сабоқ беради, Леон эса қуролдан фойдаланишни ота ўз қизига ёзишни ўргатгандек шавқ ҳамда қунт билан ўргатади. Шундай қилиб, дунёнинг энг совуққон киллери оталик туйғуларини бошдан кечириб, қизга қаттиқ боғланиб қолади. Улар ҳатто бирга ишлашади: Матилда унга қурбонларининг уйига киришга ёрдам беради. Бироқ, қиздаги интиқом алангаси сўнмайди: нима қилиб бўлса ҳам, у Норман ва унинг одамларини ўлдириши керак. У Стансфилдни кузатиб боради. Ҳатто ўзини озиқ-овқат етказиб берувчи сифатида кўрсатиб, полиция бўлимининг ичигача киради. Бироқ тажрибали терговчи този ис олгандек изни пайқайди. У Матилдани ҳожатхонада ушлаб олиб, уни энди тинчитаман деганда, бир ҳамкасбини италиялик қотил ўлдириб кетганлиги тўғрисидаги хабарни етказишади. Италиялик деган сўзни эшитгач, у Тони билан боғланиб, Леон ҳақида кўп нарсани билиб олади.

    Фильмдан кадр

    Бу вақтда уйга қайтиб, Леон Матилданинг хатларини топади, ҳамма нарсани тушунади ва уни қутқариш учун кетади. У қизни полиция бўлимидан олиб чиқаётиб Норманнинг қўл остидаги икки ходимини ўлдиради. Энди уй ҳам хавфсиз бўлмай қолади. У ерга махсус кучлар жўнатилган, ҳар томонлама ўраб олинган. Шунда Леон вентиляция шахтасини тешиб Матилда ва севимли гулини туширади. Қиз туйнук катта ёшли эркакнинг сиғиши учун жуда тор эканлигини, Леон қолмоқчилигини тушунади. Бироқ, Леон уни яхши кўришини айтиб, ҳаммасини тинчитгандан сўнг, сени ўзим топаман, деб ваъда беради. Матилда кетади. Леон ўлдирилган аскарлардан бирининг формасини кийиб, хонадан чиқиб кетишга муваффақ бўлади, лекин Стенсфилд уни пайқаб қолади. Ҳаёти жирканчликларга тўла полициячи киллернинг жон бераётган танаси устига ғолибона келганда, Леон унга Матилданинг совғаси — гранатанинг узугини беради. Бино бўйлаб кучли портлаш содир бўлади...

    Қиз эса дастлаб Тони олдига боради ва унга иш беришини сўрайди. У болалар учун иши йўқлигини айтади, лекин Леон топган пулини унга беришни ваъда қилади. Аммо ҳозир эмас, балки қиз ўсиб улғайганида. Матилда бир пайтлар отаси тўлаган, бироқ ўзи бормай қўйган мактабга қайтади. Директор унга яна бир бор имкон бериб кўришга рози бўлади. Фильмнинг охирги саҳнасида Матилда мактаб яқинидаги майсазорга Леоннинг гулини ўтказади, унинг учун бу ер яхши бўлишини айтади ва кино тугайди.

    Фильмдан кадр

    Қотил қалбидаги болалик

    Гарчи биз ваҳшиёна саҳналар билан ўралган жангари фильм ҳақида гапираётган бўлсак ҳам, Люк Бессон ўз олдига умуман бошқа мақсадни қўйганди. Бу ерда қотилликлар, отишмалар, қичқириқлар ва бошқа барча жирканч ҳаракатлар иккинчи планга ўтади. Ҳис-туйғулар асосий рол ўйнайди. Аниқроқ қилиб айтганда, Матилданинг Леонга бўлган ҳурмати, меҳри, муҳаббати, ҳаваси, нафрати, ҳайрати… ҳамма-ҳаммаси. Матилдага Леон ўзи каби ёш бола ва шу билан биргаликда кучли, ҳеч нарсадан тап тортмас бўлиб кўринади. У бу ҳақда фильм давомида кўп марта ишоравий ҳаракатлар, гаплар айтади. Леон эса ўзини-да тушуна олмайдиган одам. Бироқ, афтидан, унда оталик туйғулари уйғонади. Лекин у оталик нималигини, унинг мажбуриятлари нимадан иборат эканлигини билмайди, шунинг учун у Матилдани ўзи билган тарзда, ўзи яшаётган муҳитдан келиб чиқиб тарбиялайди: ўзи билан ишлашга олиб боради, ресторанларда шампан билан меҳмон қилади, гўёки Матилда аллақачон вояга етиб бўлгандек.

    Ундан ташқари, Леон биринчи марта ўзаро ҳис-туйғулар қарама-қаршилигига, баҳсларга дуч келади. У миннатдорчилик ва оддий инсоний илиқлик нима эканлигини англаб етади. Фақат Матилда билан у ҳаётида биринчи марта тинч ухлайди, гарчи бундан олдин у фақат бир кўзини очиб, креслода “қуш уйқуси” қилиш энг тўғри қарор эканлигини даъво қилган бўлса ҳам.

    Матилда Леоннинг қизи ва онаси тасвирида гавдалантирилган. Бу Леоннинг ҳеч қачон мавжуд бўлмаган оиласи. Лекин нимасидир севимли, нимасидир ўзига оҳанрабодек тортади. Шунинг учун у ҳеч қандай чиқиш йўли бўлмаган воқеага ўралашиб қолганини тушунса ҳам, Матилдани полиция бўлимидан қутқаришдан сира оғринмайди, иккиланмайди. Полиция қуршаб олганда ҳам у Матилдага кетишга рухсат беради ва ўлимидан олдин унинг сўнгги илтимосини бажаради — Стансфилдни ўлдиради. Леон якка ўзи қолади. У доим ўзи қолган. Бироқ бу сафар қанчадир пул эвазига эмас, балки унга янги ҳаёт бахш этган калта сочли шумтака қизалоқ учун қолади. У энди ким учун фидокорлик қилиш мумкинлигини англаб етади. Ўз ҳаёти эвазига бўлса ҳам Матилдани озод этади. Бундан хулоса қилишимиз мумкинки, “Леон” фильмининг асосий мазмуни фидойиликдир. Бахтиқаро қотил қизга ўзи иштирок этмайдиган келажакка умид беради.

    Фото: Pinterest

    Кинодан иқтибослар

    Матилда ва Леон:

    “М: Ҳаёт доимо шундай қийинми ўзи? Ёки фақат ёш бўлганингдами?

    Л: Ҳаёт доимо мураккаб.”

    “Л: Бунинг учун сен ҳали улғайишинг керак.

    М: Мен улғайиб бўлганман! Буёғига энди фақат қарийман.

    Л: Мен эса етарлича қариб бўлганман. Энди улғайишим керак.”

    “Л: Яна бир гап, доимий хўп дейишни бас қил, хўпми?

    М: Хўп.

    Л: Яхши.”

    Леон: “Энг биринчи ўрганадиган қуролинг — узоқдан отадиган милтиқ бўлади, чунки у сени мижоздан узоқ масофада сақлай олади. Профессионалга айланиш давомида эса масофа қисқараверади. Пичоқ, мисол учун, энг охирги ўрганадиган қуролинг бўлади.”

    Қизиқарли фактлар

    • Натали Портман 13 ёшида илк дебютини ижро етган. У Люк Бессоннинг “Леон” фильмида Матилда образида гавдаланган. Сўнгра “Қора оққуш” фильмидаги бош роли учун “Оскар” мукофотига сазовор бўлган.
    • “Леон” фильми кўп мукофотлардан қуруқ қолганини ва “Оскар”га номзод ҳам бўла олмаганини одатда икки сабаб орқали ифодалашади. Биринчидан, фильмдаги воқеаларда “Оскар” каби мукофотларнинг ўша даврда талаб қилган стандартларга зид лавҳалар кўплиги, Голливуд нормаларидан фарқли эканлиги, кино саноатидаги кучли цензура. Иккинчидан, фильм намойиш этилган йили бошқа кўплаб шедевр кинолар, жумладан, “Шоушенкдан қочиш”, “Жиноий чўпчак”, “Форрест Гамп” “Оскар” номзодларини тўлдириб бўлганлиги.

    Азизбек Юсупов

    16.09.2023, 22:46   Изоҳ (0)   13692
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Уйқуда биз деярли ҳар нарса қилишга қодирмиз…” — “Муқаддима” фильми ҳақида

    27.06.2023, 22:33

    “Нариги дунёга тирик ҳолда ўтиш йўлини топсанг ҳам, ўз виждонингдан қочиб қутулолмайсан! Ўзингдан қандай қочасан?..” “Машинист” фильми ҳақида

    05.08.2023, 23:30

    “Биз аскарларга бошқаларни ўлдиришни ўргатамиз, лекин самолётга ‘лаънати’ деб ёзишса, уларни ахлоқсиз деб атаймиз!” — “Бугунги Апокалипсис” фильми ҳақида 

    10.09.2023, 08:04

    Фильмга айланган машҳур мультфильмлардаги томошабинларга манзур бўлган саҳналар (фото)

    16.09.2023, 17:09

    Буюк япон режиссёри Хаяо Миязакининг сўнгги фильми: “Бола ва қуш” анимеси нима ҳақида ва уни кимлар кўрмаслиги керак?

    15.09.2023, 11:08

    Ўзбек томошабинлари томонидан илиқ кутиб олинган “Қўрғон сирлари” сериалининг иккинчи мавсуми тафсилотлари эълон қилинди

    14.09.2023, 15:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    InfinBLACK билан қадимий шаҳарлар бўйлаб саёҳатлар


    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жиззах ва Бухорода жами 2,7 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 20 июн, 19:27

    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади

    Реклама | 20 июн, 19:30

    Луис Энрике “Ботафого”га қарши ўйиндан сўнг нималар деди?

    Спорт | 20 июн, 19:21

    Россияда “Сеними, шошмай тур!” мультфильми асосида тўлиқ метражли фильм суратга олинади

    Кино | 20 июн, 19:20

    Шавкат Мирзиёев Кўкдала тумани маъмурий марказидаги бунёдкорлик ишлари билан танишди (фото)

    Ўзбекистон | 20 июн, 19:09

    Титаник бўлаклари орасидан қора шишадан ясалган маржон топилди

    Дунё | 20 июн, 19:00

    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд

    Реклама | 20 июн, 18:00

    Мисрда Ўзбекистон технологиялари асосида трактор ишлаб чиқарилади

    Ўзбекистон | 20 июн, 18:50

    Дунёнинг энг бадавлат модели Кендалл Женнер сарвқомат бўлиш учун қандай нонушта қилади?

    Гўзаллик | 20 июн, 18:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.