• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл

    Ишониш қийин: “Оскар”га муносиб кўрилмаган 6 та афсонавий фильм

    Юқори рейтингларга эга бўлган кўплаб классик фильмлар ҳақли равишда олишлари керак бўлган мукофотга муносиб кўрилмаган. “Оскар”сиз бўлса-да, ҳақиқий кинематография афсоналарига айланган ажойиб фильмлар ҳақида маълумот берамиз.

    “Таксичи”

    Мартин Скорсезе режиссёрлик қилган драматик триллер 1976 йилда экранларга чиққан ва кўплаб томошабин ва кино танқидчиларнинг эътирофига сазовор бўлган, лекин “Оскар” олтин ҳайкалчасини олмаган. Вьетнам уруши ветерани Трэвис Бикле ҳақидаги воқеалар Нью-Йоркда юз беради. Асосий қаҳрамон, сурункали уйқусизликдан азият чекиб, тунги такси ҳайдовчиси бўлиб ишга жойлашади ва даҳшатли воқеаларнинг гувоҳига айланади.

    “Яшил маскан”

    “Оскар”ни олмаган яна бир машҳур фильм Фрэнк Дарабонтнинг “Яшил маскан” фильмидир. Мистик драма 1991 йилда Стивен Кинг романи асосида суратга олинган. Сюжет Жон Коффи исмли ғайриоддий характердаги одамга бағишланган: у қилмаган жинояти учун қамоққа олинади. Эзгулик ва ёвузлик ҳақидаги мазкур фильмда худбин одамларнинг ахлоқсиз хатти-ҳаракатлари қораланади.

    “Шоушенкдан қочиш”

    Фрэнк Дарабонт томонидан Стивен Кинг романи асосида суратга олинган “Шоушенкдан қочиш” фильми ҳам киноманлар орасида машҳур. Фильмдаги воқеалар “Шоушенк” — Янги Англиянинг энг қаттиқ режимдаги қамоқхонасида бўлиб ўтади. Худди шу жойга суд қарори билан хотини ва унинг ўйнашини ўлдиришда айбланиб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган муваффақиятли банкир Энди Дюфрейн юборилади. Ўзига ёт бўлган муҳитда қолган Энди қамоқ қонунларини ўрганади ва янги ҳаёт шароитларига мослашишга ҳаракат қилади.

    “Аватар”

    Жеймс Кемероннинг культ фильми “Аватар” бутун дунёда чинакамига сенсация қилиши билан бир қаторда, кино тарихидаги энг йирик касса йиғувчи фильмга айланди. Кемерон ва унинг жамоаси илмий-фантастик фильмда янги, ранг-баранг оламни яратишга муваффақ бўлди. Бу томошабинларни ҳайратга солган бўлса-да, кинокартина олтин ҳайкалчага муносиб кўрилмади. “Аватар”ни кино саноатида технологик ютуқ деб тан олишга ёрдам берган ажойиб махсус эффектлар яратилганидан ташқари, режиссёр фильм орқали глобал миқёсдаги бир қатор муаммолар: экология, геноцид, колонизация ва туб аҳолининг маданиятини йўқ қилишни кўтариб чиқади.

    “Уолл-Стрит бўриси”

    Мартин Скорсезе томонидан суратга олинган, Леонардо Ди Каприо ва Марго Робби бош ролларни ижро этган биографик жиноий комедияда 1980 йилларнинг бизнес чўққисига чиқиш саргузаштлари ҳикоя қилинади.

    Қизиқарли сюжет, ажойиб юмор ва, албатта, актёрлик маҳорати томошабинлар ҳамда кино танқидчиларни бефарқ қолдирмади. “Уолл-стрит бўриси” нафақат молиявий муваффақиятга эришади, балки қайта-қайта томоша қилиш мумкин бўлган афсонавий фильмга айланади. Комедия призмаси орқали Скорсезе жамият ва у билан боғлиқ бўлган барча мавзуларга тўхталиб ўтади. Инсоннинг аҳмоқлиги ва фақат моддий нарсаларга бўлган интилишнинг устидан кулиб, тез кўтарилишлар ҳар доим ҳам худди шундай тез тушишларга сабаб бўлишини кўрсатиб беради. 2014 йилда “Уолл-стрит бўриси” бешта “Оскар”га номзод бўлади, бироқ уларнинг бирортасида ҳам ғолиб чиқолмайди.

    “Гранд Будапешт меҳмонхонаси”

    Америкалик режиссёр Уэс Андерсон ўзининг ноёб услуби ва такрорланмас тақдимоти билан танилган. 2014 йилда унинг энг машҳур ишларидан бири бўлган “Гранд Будапешт меҳмонхонаси” фильми намойиш этилади. Афсонавий фильм меҳмонхона бошқарувчиси Густав ва унинг ёш дўсти — хизматчи Зеро Мустафанинг қизиқарли саргузаштлари ҳақида ҳикоя қилади.

    Кино томошабин ва кино танқидчилар томонидан завқ билан кутиб олинади, кўплаб мукофотларга сазовор бўлади ва кино саноатининг асосий мукофоти учун тўққизта категорияда номзод этиб танланади. Тақдимот маросими натижаларига кўра, “Гранд Будапешт меҳмонхонаси” фильми костюмлар, грим, соч турмаклари, саундтрек ва саҳна рассоми иши учун мукофотларга сазовор бўлади, лекин кутилган номинацияларда — “Энг яхши фильм”, “Энг яхши режиссёр”, “Энг яхши сценарий”, “Энг яхши кинооператор иши” ва “Энг яхши монтаж” категорияларида мағлубиятга учрайди.

    12.03.2024, 12:50   Изоҳ (0)   23819
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #«Оскар»#култ фильм#режиссёр#Мартин Скорсезе

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Кинотавсия: дунёга машҳур брендлар қандай яратилгани ҳақидаги энг яхши биографик фильмлар

    02.03.2024, 13:51

    8 март туҳфаси: аёллар ҳуқуқлари учун кураш ҳақидаги энг яхши ва қизиқарли фильмлар (трейлер)

    08.03.2024, 17:30

    2024 йилги “Оскар” мукофотига номзоди қўйилган энг яхши фильмлар

    11.03.2024, 09:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жанубий Корея ҳарбий кучлари КХДР чегарасида огоҳлантирувчи ўт очди

    Дунё | 23 август, 14:20

    Навоийда солиқчилар томонидан ноқонуний ундирилган 2 млрд сўм тадбиркорга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 14:00

    Илк бор ота бўлган эркаклар миясидаги ўзгаришлар олимларни ҳайратга солди

    Лайфстайл | 23 август, 13:50

    “Тоттенҳэм” “Манчестер Сити” футболчиси учун 70 млн евро таклиф қилмоқчи

    Спорт | 23 август, 13:42

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    Дунё | 23 август, 13:22

    Юзига ажин тушишидан қўрқиб, 40 йил табассум қилмай яшаган аёл ҳозир қандай кўринишда?

    Лайфстайл | 23 август, 12:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.