Англиянинг “Манчестер Сити” клуби янги мавсумга тайёргарлик доирасида Италиянинг “Палермо” жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказиб, йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувдаги ҳисоб 25-дақиқада Эрлинг Ҳоланд томонидан очилган бўлса, Теяни Рейндерснинг 59 ҳамда 82-дақиқаларда киритган голлари “шаҳарликлар”га йирик ҳисобдаги ғалабани таъминлади.
Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов учрашувни асосий таркибда бошлади ва иккинчи бўлиб бошида Рубен Диаш билан алмаштирилди.
Ўртоқлик учрашуви
9 август, шанба
“Палермо” — “Манчестер Сити” 0:3
Голлар: 0:1 — Ҳоланд (25), 0:2 — Рейндерс (59), 0:3 — Рейндерс (82)
Изоҳ (0)