Хитойда карантиндан кейин кинотеатрлар қайта очилаётгани муносабати билан кинозал эгалари томошабинларни фильм томоша қилишга ноодатий усул билан таклиф қилмоқда. Бу ҳақда «Фильм.ru» хабар берди.
Улар машҳур фильм қаҳрамонлари юзида тиббий ниқоб ва бир-бири билан масофа сақлаб кинотеатрда ўтиргани акс этган постерлар сериясини шаҳарга осиб чиқди. Шу тарзда томошабинларга хавфсизлик чораларига риоя қилиш эслатилади.
Постерларда «Ла-Ла Ленд»даги Миа ва Себастьян, «Бир куни Голливудда» фильмидаги Клифф Бут ва Рик Далтон, шунингдек «Амели», «Таксичи» ва «Шоушенкдан қочиш» фильмлари қаҳрамонлари ҳам акс эттирилди.
Изоҳ (0)