• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги маркази жамоасини табриклади

    Шавкат Мирзиёев Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг 50 йиллиги муносабати билан ушбу марказ жамоасига табрик йўллади.

    Шавкат Мирзиёев Республика ихтисослаштирилган Она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг Қаршидаги филиалида
    Фото: Президент матбуот хизмати
    “Ушбу қутлуғ айёмда Янги Ўзбекистонда она ва бола саломатлигини ҳимоя қилиш орқали миллий генофондимизни асраш, ёш авлодни соғлом ва баркамол этиб тарбиялашдек ғоят шарафли ишга муносиб ҳисса қўшиб келаётган Марказнинг кўпмиллатли аҳил жамоаси – жонкуяр шифокорлар, олим ва мутахассислар, заҳматкаш ҳамшираларга фидокорона меҳнати учун самимий миннатдорлик билдираман” дейилади президент матбуот хизмати эълон қилган табрикда.

    Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази учта муассаса негизида 2023 йилнинг октябрида ташкил этилганди. Президентнинг таъкидлашича, бу она-бола саломатлигини мустаҳкамлаш йўлидаги катта қадам бўлди.

    “Натижада мамлакатимизда 9 миллион 200 минг нафардан зиёд туғиш ёшидаги аёлларга сифатли тиббий хизмат кўрсатиш ҳамда ҳомила саломатлигини назорат қилиб боришнинг яхлит ва вертикал бошқариш тизими яратилди, такомиллаштирилган тиббий профилактика ҳамда патронаж хизматлари йўлга қўйилди”, дейилади табрикда.

    Бугунги кунда марказ ўз таркибида 14 та ҳудудий филиал, 46 та туманлараро перинатал марказ, 170 дан ортиқ туғруқ комплекси ва 209 та Аёллар маслаҳатхонасини бирлаштирган. Бу муассасалар ишини самарали мувофиқлаштириб, бирламчи тизимда патронаж хизматини сифатли йўлга қўйиш, ҳомиладор аёлларни скринингдан ўтказиб, уларнинг саломатлигини мунтазам таҳлил қилиб бориш,, хавфсиз оналикни таъминлаш имконини бермоқда.

    Марказ дунёдаги етакчи тиббиёт марказлари билан яқин ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиб, тиббий диагностика ва даволашнинг илғор усулларини клиник амалиётга кенг жорий этмоқда.

    “Хусусан, гинекология йўналишида йилига 1300 дан ортиқ жарроҳлик операциялари муваффақиятли амалга оширилаётгани, 36 турдаги юқори технологик операциялар йўлга қўйилгани қанча-қанча юртдошларимизни ортиқча вақт ва маблағ сарфлаб, чет элга бориб даволаниш ташвишидан халос этмоқда”, дейилади табрикда.

    Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги маркази Ўзбекистондаги давлат даволаш муассасалари орасида биринчи бўлиб халқаро аккредитациядан ўтгани унинг нуфузи нафақат Ўзбекистонда, балки хорижда ҳам ортиб бораётганини кўрсатади.

    “Инсон, жумладан, она ва бола саломатлигига нисбатан хавф-хатарлар тобора кўпайиб бораётган ҳозирги мураккаб замонда бу борада олдимизда янада долзарб вазифалар пайдо бўлмоқда. Бу эса барчамиздан ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ меҳнат, изланиш ва сафарбарликни талаб этмоқда.

    Ушбу соҳанинг фидойи вакиллари бўлган сиз, азизлар буни чуқур англаган ҳолда, ўз билим ва тажрибангиз, малака ва маҳоратингиз билан эл-юртимизга янада фаол хизмат қиласизлар, деб ишонаман.

    Ўз навбатида, соҳа ривожига алоҳида аҳамият бериш, сизларнинг шарафли меҳнатингизни муносиб рағбатлантириш бундан буён ҳам давлатимизнинг эътибор марказида бўлади”, дейилади табрикда.

    Президент 17 октябрь куни “Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг 50 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисида”ги фармонни имзолаганди.

    18.10.2024, 12:54   Изоҳ (0)   2485
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #она-бола саломатлиги#Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги маркази

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда «Саломатлик – 2020» стратегиясини амалга ошириш бўйича олий даражадаги минтақавий анжуман ўтказилмоқда

    28.11.2014, 10:02

    Шавкат Мирзиёев республиканинг етакчи тиббиёт ходимлари билан учрашди

    05.01.2017, 22:20

    Ўзбекистонда туғуруқ ўринлари сони оширилади

    08.09.2023, 16:25

    Шавкат Мирзиёев Қаршида ихтисослаштирилган Она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг ҳудудий филиалига ташриф буюрди

    24.10.2023, 22:38

    Ўзбекистон тиббиётида якунланаётган 2023 йил қандай из қолдирмоқда? 

    31.12.2023, 11:40

    Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказига директор тайинланди

    01.02.2024, 11:10

    Сирдарёдаги оила 4 қиздан сўнг уч эгизакли бўлди 

    26.03.2024, 20:55

    Наманганда тўрт эгизак — икки ўғил ва икки қиз туғилди

    02.04.2024, 11:35

    Беш ойдан буён таъминоти тўхтаб қолган реактивлар Сирдарёга етказилди   

    04.04.2024, 18:15

    Ўзбекистонда туғуруқни амалга ошириш хизматларига нодавлат тиббиёт ташкилотлари жалб қилинади

    05.04.2024, 13:12

    Фарзандингизнинг миллионер бўлишини хоҳлайсизми: замонавий ота-оналар учун 4 та фойдали маслаҳат

    08.04.2024, 09:40

    Қашқадарё вилояти она ва бола марказида ходимлар мажбурий меҳнатга жалб қилингани рад этилди 

    09.04.2024, 19:55

    “Қизим чида, деманг!” — оилавий зўравонликка тоқат қилиш мумкинми?

    20.05.2024, 20:05

    Навоийда аёл уч эгизак дунёга келтирди 

    04.06.2024, 19:16

    Москва вилоятида қорнида ўқ бўлган бола дунёга келди (фото)

    28.07.2024, 10:05

    Ҳомиладор аёллар қай тартибда ва қайси муддатларда скрининг текширувларидан ўтиши зарурлиги маълум қилинди

    04.08.2024, 18:50

    Наманганда аёл қорнидан тиббий дока ва резина қўлқоп чиққани асоссиз деб топилди. Аслида нима бўлган? 

    14.08.2024, 16:10

    11,4 млрд сўмлик давлат харидлари қонунчиликка зид тарзда ўтказилишининг олди олинди  

    16.08.2024, 20:55

    Қашқадарёдаги тиббиёт муассасасида 2,1 млрд сўмлик “свет”дан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди 

    09.10.2024, 19:25

    Президент Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг бир гуруҳ ходимларини мукофотлади 

    17.10.2024, 20:03

    “Дарё” дайжести: 17 октябрнинг энг муҳим хабарлари 

    17.10.2024, 22:39
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сенат поликлиникаларда айрим тиббий хизматларни пулли қилишга доир қонунни қайта кўриб чиқиш учун қайтарди

    Ўзбекистон | 2 август, 12:25

    Ашраф Ҳакими 15 йилга қамалиши мумкин

    Спорт | 2 август, 12:09

    K-pop юлдузлари ва корейс актёрларининг энг қиммат автомобиллари

    Шоу-бизнес | 2 август, 11:55

    Тошкентдан Чорвоққа янги автомобиль йўли қурилади

    Ўзбекистон | 2 август, 11:49

    АҚШ ва НАТО Украинага қурол етказиб беришнинг янги механизмини яратмоқда

    Дунё | 2 август, 11:35

    “Реал” Мбаппенинг ўринбосари ким бўлиши борасида бир қарорга келмаган

    Спорт | 2 август, 11:20

    Японияда ҳалок бўлган аёлнинг жасади Ўзбекистонга қайтарилди

    Ўзбекистон | 2 август, 11:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.