• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Наманган

    Наманганда аёл қорнидан тиббий дока ва резина қўлқоп чиққани асоссиз деб топилди. Аслида нима бўлган?

    “Дарё”да Наманганда кесарча кесиш билан она бўлган аёл қорнида тиббий дока, резина қўлқоп қолиб кетгани маълум бўлгани хабар қилинганди. Мазкур мақоладан сўнг, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош акушер-гинекологи Наманганга етиб борди. Бу ҳақда вазирликнинг Наманган вилояти бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди. 

    Мазкур ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош акушер-гинекологи, тиббиёт фанлари доктори Л.Абдуллаева бошчилигидаги малакали мутахассислар гуруҳи томонидан дастлабки ўрганишлар олиб борилди, дейилади масъуллар бу ҳақдаги маълумотида. 

    Маълум бўлишича, 2024 йилнинг 11 май куни соат чамаси 09:00 ларда Чортоқ тумани, “Алихон” МФЙда истиқомат қилувчи 33 ёшли фуқаро Б.У. туман тиббиёт бирлашмаси туғуруқ бўлимига тиббий кўрикдан ўтиш мақсадида келган.

    Ўтказилган дастлабки тиббий текширувлардан сўнг аёлга “3-ҳомиладорлик. 39-ҳафта, 3 кун. Бачадон чандиғи. Камқонлик ўрта даражаси. ААА (2 марта кесарча кесиш)” ташхиси қўйилиб, туғуруқхонага ётқизилган. Шундан сўнг бемор ҳолати ҳақида Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Наманган вилояти филиалига хабар берилиб, даволаш жараёнлари учун мазкур муассасадан мутахассис чақирилган. Шу куни соат чамаси 15:40 ларда тиббий кўрсатмага мувофиқ аёлда филиал гинекология бўлими мудири, тиббиёт фанлари доктори Т.Абдукаримов ва туғуруқхона бўлими мудири Х.Абидова томонидан кесарча кесиш амалиёти бажарилган. Жарроҳлик жараёни санитария қоидаларига тўлиқ риоя қилинган ҳолда ва тегишли стандартлар асосида амалга оширилган. Операция давомида аёл розилиги билан ИЖК (ихтиёрий жарроҳлик контрацепсияси) қилинган. Амалиёт асоратсиз ўтган, дейди масъуллар. 

    Бошқарманинг билдиришича, мақолада тилга олинганидек, янги туғилган чақалоқ вафот этган. 

    Аёлнинг ҳомиласи бактериал ва вирусли инфекция туфайли антенатал даврда вафот этган. Анамнезига кўра, бемор ҳомиладорлик даврида камсувлик, 2-3 марта ЎРВИ ва ўткир сийдик йўллари инфекциясига қарши даволанган. Мурдани оила аъзолари суд-тиббий экспертизасидан ўтказишни ёзма равишда рад этгани сабабли туғуруқхона мудираси томонидан уйига бериб юборилган. Шу боис мазкур ҳолат юзасидан туғуруқхона бўлими мудири Х.Абидовага нисбатан интизомий жазо чораси қўлланди, дейди бошқарма масъуллари.

    Қайд этилишича, жарроҳликдан сўнг беморнинг бачадони доим тоза бўлган (бир неча марта УТТ текшируви ўтказилган) ва туғуруқдан кейинги 31-кунда нормал ҳайз цикли бошланган. Ундан кейинги 10-кунда аёл ўткир замбуруғли колпит билан уй шароитида мустақил даволанган. Яъни ўзбошимчалик билан замбуруққа қарши тиббий шамчалар ва дока тампондан фойдаланган.

    Сўнгги ойларда бемор соғлиғининг ёмонлашишига айнан ўткир замбуруғли колпит билан касалланиши, сийдик йўллари инфекциясининг такрорланиши ва лактация қайталаниши биргаликда кечгани сабаб бўлган. Яъни ишчи гуруҳи томонидан ижтимоий тармоқларда аёл қорнида тиббий дока ва резина қўлқоп қолиб кетгани ҳақида тарқалган хабарлар мутлақо асоссиз экани ҳақида хулоса берилди. Фақат аёлнинг қинидан (қорни ёки бачадонидан эмас) мустақил даволанишда ишлатилган тиббий шамча ва тампон қолдиқлари тушган. Фуқаро томонидан олинган суратда айнан ушбу воситаларнинг қолдиқлари (ишчи гуруҳга тақдим этилган) акс этган. Ҳомиланинг тирик ёки ўлик ҳолда туғилганини билиш учун эксгумация ҳамда қиндан чиққан ажралмалар нима эканлигини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси ўтказиш сўралганда, фуқаро Б.У. ҳар иккала текширувни ҳам рад этди. Ишчи гуруҳ томонидан ўтказилган сўнгги тиббий кўрик (акушерлик, умумий ва УТТ текшируви) натижасига кўра, айни пайтда аёлнинг умумий ҳолати қониқарли, дейилади бу ҳақдаги муносабатда.
    14.08.2024, 16:10   Изоҳ (0)   21897
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Китоб туман марказий шифохонасининг туғуруқ бўлимида чақалоқ вафот этди. Бир соат ҳам яшамаган гўдакнинг яқинлари шифокорларни айбламоқда

    19.06.2019, 15:42

    Ҳомиладор аёллар коридорда даволанмоқда, бепул дориларни сотиб олишга мажбурлашяпти: Қаршидаги “роддом” танқид қилинди

    20.07.2023, 13:48

    Наманганда кесарча кесиш билан она бўлган аёл қорнида тиббий дока, резина қўлқоп қолиб кетгани маълум бўлди

    08.08.2024, 16:18

    Банкротлик ҳолатида омонатчига 200 миллион сўмгача қайтарилиши кафолатланади: экспертлар қандай фикрда?

    14.08.2024, 15:31

    Рақобат қўмитаси Orient Group Management ва UzOman компанияларига нисбатан иш қўзғатди

    14.08.2024, 14:41

    Тошкентдаги прокуратура биносининг қурилиши тадбиркорга 190, қурувчиларга эса 160 млн сўм зарар келтирди

    14.08.2024, 14:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Гаровга олинганлар озод қилинмаса, Ғазода жанглар тинмайди” — Исроил бош қўмондони

    Дунё | 2 август, 19:20

    “Манчестер Сити” футболчиси “Галатасарой”га ўтадиган бўлди

    Спорт | 2 август, 18:55

    Жеймс Кемерон “Аватар” фильми асосида анимацион сериал суратга олади

    Кино | 2 август, 18:50

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    Дунё | 2 август, 18:35

    Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга визасиз кира олиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 2 август, 18:02

    Индонезияда Левотоби Лаки Лаки вулқони отилди (видео)

    Дунё | 2 август, 17:55

    Саудия клуби “Ливерпуль” ҳужумчиси учун курашда етакчига айланиб олди

    Спорт | 2 август, 17:50

    Титанлар, ўлим илоҳлари ва алкимё ҳақида: энг машҳур япон анимелари

    Кино | 2 август, 17:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.