• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон тиббиётида якунланаётган 2023 йил қандай из қолдирмоқда?

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати Ўзбекистон тиббиётида 2023 йилда амалга оширилган ишлар ҳисоботини эълон қилди.

    Бирламчи тиббий-профилактика тизими

    Жорий йилда 30 та оилавий поликлиника, 110 та оилавий шифокор пункти ва 500 та маҳалла тиббиёт пунктлари ташкил этилди. Натижада 2,1 млн нафардан зиёд аҳолига бирламчи тиббиёт яқинлаштирилди.

    Давлат тиббий суғуртаси ва рақамлаштириш механизмлари соҳага кенг татбиқ этиш давом эттирилди. Бирламчи тизимда “электрон поликлиника” дастури асосида ортиқча қоғозбозликка чек қўйиляпти. Шифохоналарни замонавий автомашиналар ва тиббий жиҳозлар билан таъминлаш ҳар қачонгидан-да, юқори даражага кўтарилди. Сирдарё вилоятида бошланган давлат тиббий суғуртаси тизимига ўтиш тажрибасидан сўнг, 2023 йил 1 июлдан бошлаб Тошкент шаҳрида босқичма-босқич ушбу механизмларни жорий этиш бошланди.

    Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғига мувофиқ, оилавий шифокор пунктлари, оилавий поликлиникалар, кўп тармоқли марказий поликлиникалар, туман (шаҳар) марказий шифохоналари ва туғуруқхоналарда кўрсатиладиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари рўйхати белгиланди. Мазкур рўйхатга кўра, эндиликда беморларга жами 520 та ташхис, 28 та диагностик текширув, 46 та лаборатор таҳлил, 235 турдаги дори воситалари, 27 та оператив даво ҳамда 76 та тиббий буюмлар давлат ҳисобидан бепул тақдим этилади.

    Аҳоли орасида касалликларни эрта аниқлаш ва уларнинг профилактикаси борасида ҳам салмоқли ишлар амалга оширилди. Хусусан, 12,6 млн нафар 18-40 ёшли аҳоли профилактик тиббий кўриклардан ўтказилди, 1,8 млн нафари амбулатор шароитда ҳамда 172 минг нафари стасионар шароитда соғломлаштирилди. 9,3 млн нафар аҳоли манзилли скрининглардан ўтказилди. Улардан 190 минг нафарида юрак қон-томир касаллиги, 70 минг нафарида қандли диабет хасталиги ҳаётида биринчи марта эрта босқичда аниқланди.

    Фото: ССВ

    Оналар ва болалар саломатлиги 

    Оналар ва болалар саломатлигига масъул тиббиёт муассасалари ягона бошқарув тизимига бирлаштирилди. Президентимизнинг “Оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази, Республика аҳоли репродуктив саломатлиги маркази, Республика “Она ва бола скрининг” маркази негизида Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази ташкил этилди. Ҳудудий перинатал, аҳоли репродуктив саломатлиги ҳамда “Она ва бола скрининг” марказлари негизида янги марказнинг 14 та ҳудудий филиали фаолияти йўлга қўйилди. 

    Келгусида Наманган, Фарғона, Сирдарё, Қашқадарё, Навоий вилоятлари ва Тошкент шаҳрида тиббиёт кластерлари ташкил этилиши кутилмоқда. Шунингдек,  Қашқадарёда болалар шифохонаси, туғуруқ комплекси, скрининг маркази, репродуктив саломатлик маркази жойлашган мужассам бир комплекс – “Она ва бола” кластери ишга туширилади.   

    Фото: ССВ

    Ихтисослаштирилган тиббий хизмат 

    Якунланаётган йилда соҳада қатор юқори технологик амалиётлар, роботохирургик, кардиохирургик ва трансплантологик операциялар, шунингдек сиам эгизакларини ажратиб олиш амалиётлари бажарилди. Аҳамиятлиси, бу турдаги амалиётлар эндиликда вилоят, ҳатто, туман даражасигача туширилди.

    Давлатимиз раҳбарининг тегишли қарорлари ижроси доирасида 2023 йилда 191 нафар болада кохлеар имплантлардан фойдаланган ҳолда операциялар ўтказилди, 101 нафарининг нутқ просессорлари алмаштирилди.

    Жорий йилда Президент топшириғига асосан, туғма юрак нуқсонидан азият чекаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг 18 ёшгача бўлган 2 минг нафар фарзанди 64 миллиард сўмдан зиёд маблағ эвазига навбатсиз, имтиёзли йўлланмасиз, энг малакали шифокорлар томонидан юқори технологик операция қилинди. 

    Болалар миллий тиббиёт марказида биринчи марта кичик ёшли беморларда буйрак кўчириб ўтказиш ва суяк кўмиги аутотрансплантацияси амалиётларининг бажарилгани ҳамда эпилепсия касаллигида чип ўрнатиш ва умуртқа поғонаси қийшиқлиги радикал коррексияси каби ўта ноёб жарроҳлик операцияларининг йўлга қўйилгани тиббиётимиз тарихида бутунлай янги саҳифа очди.

    Жорий йил барча ҳудудлар учун мобил маммографлар харид қилиниб, аёллар ўртасида маммографик скрининг тадбирлари жадал олиб борилди. Қолаверса, барча ҳудудларда иммуногистохимиявий лабораториялар ташкил этилиб, улар камерал микроскоплар ва реактивлар билан таъминланди. Аёлларга ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш йўналишида 3,2 млн нафар хотин-қизлар онкоскрининг текширувидан ўтказилди. Касаллик аниқланган 3 662 нафар аёллардан 3 643 нафари соғломлаштирилиб, 2 171 нафарида касаллик эрта босқичларда аниқланди. 

    Тиббий таълим ва малака ошириш тизими трансформацияси

    Тиббий таълимни трансформация қилиш борасида ҳам муҳим қадамлар қўйилди. Хусусан, тиббиёт олий ўқув юртларида 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб бакалавриат, магистратура ва клиник ординатура ўқув режаларига “нано технология”, “тиббиёт генетикаси”, “IT-технология” каби фанлар киритилади ва хорижий педагогларни жалб қилган ҳолда ўқув жараёнлари ташкил этилди. Ўрта тиббиёт ходимлари тайёрлаш тизими мутлақо янги тартиб ва йўналишларда йўлга қўйилиб, барча тиббиёт коллежлари негизида Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумлари ташкил этилди. Тиббиёт ОТМда ўқиш муддати 4 йиллик “олий малакали ҳамшира” бакалавриат таълим йўналиши бўйича мутахассисларни тайёрлашга рухсат берилди.

    Яна бир муҳим янгилик, юртимизда илк бор ўрта тиббиёт ходимларига олий маълумот берувчи Ҳамширалар академияси ташкил этилди. Ушбу академия негизида Туркиянинг Соғлиқ билимлари университетининг “Ҳамширалик иши” факультети очилди. Қатор тиббиёт муассасаларининг янги ўқув бинолари ва халқаро ваколатхоналари очилиши ҳам 2023 йилнинг муҳим воқеаларидан бўлди.

    Жорий йилда амалга оширилган энг аҳамиятли ислоҳотлардан яна бири Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини баҳолаш маркази ташкил этилиши бўлди. Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази билан биргаликда яратилган тиббиёт ва фармацевтика ходимларига малака тоифаси бериш бўйича аттестациядан ўтказиш ҳамда уларга сертификат бериш ахборот тизими — tibtoifa.ssv.uz ишга туширилди. Бунинг натижасида ушбу соҳада мутлақо шаффоф платформа яратилди.  

    Фото: ССВ

    Тез тиббий ёрдам хизматини такомиллаштириш

    Беморлар ҳаёти ва соғлигини асраб қолиш, уларга шошилинч тиббий хизмат кўрсатишда “Тез ёрдам”нинг аҳамиятини ҳеч нарса билан қиёслаб бўлмайди. Тизимни энг сўнгги русумдаги ва барча қулайликларга эга бўлган замонавий автотранспорт воситалари билан таъминлаш борасидаги кенг қамровли чора-тадбирлар натижасида тез тиббий ёрдам хизматида кечикишлар сони кескин қисқарди. Бу эса шошилинч вазиятларда кўплаб инсонлар ҳаётини сақлаб қолиш имконини бераётир.

    Бундан 7-8 йил аввал юртимизда тез тиббий ёрдам хизмати сифати ачинарли аҳволда бўлиб, “103” бригадаларининг манзилга кечикиб бориши, автотранспорт воситаларининг етишмаслиги, борлари ҳам талабга жавоб бермаслиги оддий ҳол эди. Соҳага қаратилган эътибор туфайли мамлакатимизда “103” хизмати мутлақо янги, сифат жиҳатдан юксак ва барча халқаро талабларга жавоб берадиган тизимга айланди.

    Рақамларни таҳлил қилсак, биргина жорий йил январь ойида Республика тез тиббий ёрдам маркази автопарки юртимизда ишлаб чиқарилган 110 та “Volkswagen Caddy” тез тиббий ёрдам машиналари билан таъминланди. Бу рақам февралда 117, августда 50, сентябда 100, октябрда 100 ва ноябрь ойи бошида эса 108 донани, декабрь ойида 100 донани ташкил қилди. Бу автотранспорт воситалари Республика тез тиббий ёрдам марказининг барча филиалларига зарур эҳтиёж ва аҳоли салмоғидан келиб чиқиб, етказиб берилди.

    Натижада 2022 йилнинг декабрь ойи ва жорий йилда “103” хизматига топширилган бундай автотранспорт воситалари сони жами 800 тага етди.

    Халқаро ҳамкорлик 

    2023 йил тиббиёт тизимида халқаро алоқаларга кенг ўрин берилгани билан ҳам аҳамиятли. Бу даврда соҳа доирасида 250 дан ортиқ ҳалқаро учрашувлар ўтказилди. 

    Жумладан, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва унинг бўлинмалари, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, хорижий дипломатик корпус вакиллари билан ўтказилган мулоқот ва келишувлар соҳадаги муҳим ўзгаришларга замин бўлди.

    Шунингдек, тиббиёти ривожланган давлатлар, хусусан, АҚШ, Германия, Туркия, Корея Республикаси, Ҳиндистон, Венгрия, Озарбайжон, Россия, Беларусь билан ҳамкорликда соғлиқни сақлаш, тиббий таълим ва фармацевтика бўйича форумлар, ҳафталиклар, ойликлар ўтказилди. Ушбу ҳамкорлик алоқалари ҳам эндиликда ҳудудлар кесимида йўлга қўйилаётгани, ҳудудий муассасалар ҳам тўғридан тўғри нуфузли хорижий ҳамкорлар билан биргаликда тиббий тадбирлар ўтказаётганини 2023 йилнинг энг яхши янгиликларидан дейиш мумкин.

    Барча халқаро келишув ва битимлардан энг асосий мавзу мутахассислар тайёрлаш, малакасини ошириш, қайта тайёрлаш эканини алоҳида таъкидлаш лозим. Йил давомида 370 га яқин нуфузли тиббиёт олий ўқув юрти, клиникалар ва фармацевтика компаниялари билан бу борада мулоқот олиб борилди.  

    Келгусидаги режалар

    Мамлакатимизда олиб борилаётган давлат сиёсатининг марказида инсон ва унинг манфаатлари турибди. “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини ишлаб чиқишда ана шу омил бош мезон бўлди. Унинг доирасида аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлигини 78 ёшга етказиш, бунинг учун тиббиётга йўналтириладиган маблағлар ҳажмини 2 баробарга ошириш, онкология, юрак-қон томир, диабет ва нафас йўллари касалликлари бўйича эрта ўлимни 2,5 баробар камайтириш, Ўзбекистонни “Сил хасталигидан холи мамлакат”га айлантириш кўзда тутилган.

    Стратегиядан 55 ва ундан катта ёшдаги аҳолини 100 фоиз тиббий-профилактик кўрикдан ўтказиш ва соғломлаштириш, 40 ва ундан катта ёшдаги аҳоли орасида жисмоний фаол аҳоли улушини 2 баробар оширишга доир чора-тадбирлар ҳам ўрин олган.

    Юртдошларимиз ўртасида тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш ҳам устувор мақсадларимиздан бири бўлади. Шу билан бирга, мамлакатимиздаги тиббиёт муассасаларини рақамлаштириш даражаси 100 фоизга етказилади.

    31.12.2023, 11:40   Изоҳ (0)   17033
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Соғлиқни сақлаш бошқармалари халқ депутатлари кенгашларига ҳисобдор бўлади

    07.10.2023, 15:28

    Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги 10 та Airbus вертолётини сотиб олиши мумкин 

    04.11.2023, 09:20

    Соғлиқни сақлаш вазирлигига яна 100 дан ортиқ Volkswagen Caddy тез тиббий ёрдам машиналари топширилди

    08.11.2023, 12:58

    Ўзбекистон киноижодкорлари маданият ва санъат аҳлига мурожаат йўллашди

    31.12.2023, 09:00

    Наманганда 31 декабрь куни автобуслар аҳолига бепул хизмат кўрсатади

    30.12.2023, 23:00

    Ўзбекистонликлар Туркияга ишга таклиф қилинмоқда. Маош — 550 доллар 

    30.12.2023, 22:16
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қозоғистон бир неча ойдан сўнг AZAL самолёти ҳалокати ҳақида ҳисобот тайёрлайди 

    Дунё | 8 август, 08:42

    Исроил Ливанга ракеталар учирди. Қурбонлар бор

    Дунё | 8 август, 08:37

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10

    Электр таъминоти корхоналари ходимлари ҳам бодикамера билан ишлашни бошлади

    Ўзбекистон | 7 август, 22:55

    Бухорода ота фарзандларига 128 млн сўм алиментни тўламай юргани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.