• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкентда «Саломатлик – 2020» стратегиясини амалга ошириш бўйича олий даражадаги минтақавий анжуман ўтказилмоқда

    Тошкентда 27 ноябрь куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг «Саломатлик – 2020» сиёсатини амалга ошириш бўйича олий даражадаги минтақавий анжумани ўз ишини бошлади, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги.

    Тошкент. Фото: Wikipedia

    Тошкент. Фото: Wikipedia

    Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақавий бюроси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда давлат, жамоат ва халқаро ташкилотлар вакиллари, олимлар, миллий ва хорижий экспертлар иштирок этмоқда.

    Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири Анвар Алимов, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақавий бюроси департаменти директори, доктор Агис Соурос ва бошқалар аҳоли соғлиғини, жумладан, она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш ва мустаҳкамлаш, соғлом наслни вояга етказиш, бу борада ягона миллий тизимни яратиш, тиббиёт соҳасини тубдан ислоҳ қилиш, замонавий технологияларга асосланган тиббий ёрдамни аҳолининг барча қатламига етказиш, соғлом ва фаровон турмуш учун қулай шароит яратиш Президент Ислом Каримов раҳнамолигида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишларидан эканини алоҳида таъкидлади.

    Ўзбекистон Президентининг 1998 йил 10 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш Давлат дастури тўғрисида»ги фармони соҳани тубдан ислоҳ этишда муҳим босқични бошлаб берди.

    «Соғлом бола йили» Давлат дастури доирасида бу йўналишдаги ишлар кўлами янада кенгайди. Ўзбекистонда «Соғлом она – соғлом бола» ғоясини ўзида мужассам этган миллий дастур ҳаётга муваффақиятли татбиқ этилмоқда.

    Бу жараёнда аҳолининг муносиб ҳаёт кечириши учун қулай ижтимоий-иқтисодий инфратузилмани яратиш ҳам доимий эътиборда. Хусусан, «Саломатлик – 2020» стратегиясига тўла мос келадиган барча соҳаларда меҳнат шароитини замонавийлаштириш, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, экологик муҳитни барқарорлаштириш, қишлоқ жойларда барча қулайликларга эга намунавий уйлар барпо этиш, хонадонларда санитария-гигиена шароитларини яхшилаш билан боғлиқ кенг кўламли лойиҳалар амалга оширилмоқда.

    «Саломатлик – 2020» стратегияси Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақавий бюроси томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, инсон саломатлиги ва бўлажак насллар камолотига салбий таъсир этадиган тиббий-ижтимоий, иқтисодий, экологик муаммоларнинг олдини олишга йўналтирилган. Мазкур стратегиянинг яна бир устувор йўналиши жойларда жамоатчилик барқарорлигини таъминлаш ва аҳолини қўллаб-қувватлайдиган муҳитни яратиш билан боғлиқ. Табиийки, бу минтақадаги ҳар бир давлатда соғлиқни сақлаш билан бирга таълим, аҳолини уй-жой, озиқ-овқат, сув ва энергия билан таъминлашни янада яхшилашни тақозо этади.

    Ўзбекистон сўнгги йилларда «Саломатлик – 2020» стратегиясида кўзда тутилган ушбу устувор йўналишларнинг ҳар бири бўйича дунё мамлакатлари ва нуфузли халқаро ташкилотлар вакиллари иштирокида йирик симпозиум, конференция ва форумлар ўтказиб, бу борадаги тажрибаси билан ўртоқлашишга муваффақ бўлмоқда. Хусусан, ўтган йили ташкил этилган «Замонавий уй-жой қурилиши – қишлоқ жойларини комплекс ривожлантириш ва қиёфасини ўзгартириш ҳамда аҳоли ҳаётининг сифатини яхшилаш омили» мавзусидаги халқаро конференция мамлакатимизнинг барча ҳудудлари, жумладан, қишлоқларда тараққиётнинг «ўзбек модели» тамойиллари асосида рўёбга чиқарилаётган ислоҳотлар, уларнинг юқори кўрсаткичлари жаҳон ҳамжамиятида катта қизиқиш уйғотаётганини яна бир бор тасдиқлади.

    «Аҳоли саломатлигини асраш, сифатли тиббий хизмат кўрсатиш, ҳаётимиздаги кўплаб тиббий-ижтимоий вазифаларни оқилона ҳал этиш барқарор тараққиётга эришишнинг муҳим омилидир. Ўзбекистонда мустақиллик йилларида бу масалаларга давлат сиёсати даражасида устувор аҳамият қаратилаётгани ўз самараларини бермоқда. Мамлакатингизда аҳолининг барча қатламига юқори малакали тиббий хизмат кўрсатиш кўлами тобора кенгайиб бораётгани эътиборга молик. Мазкур анжуман Ўзбекистоннинг соғлиқни сақлаш тизимида амалга ошираётган кенг кўламли ислоҳотлари, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш борасида танлаган миллий модели билан яқиндан танишиш, турли мамлакатлардан келган мутахассислар билан фикр алмашиш, ҳар бир иштирокчи мамлакатнинг ‘Саломатлик – 2020’ миллий стратегиясини ишлаб чиқиш ва ҳаётга татбиқ этиш тажрибаси билан танишиш имконини яратди», – деди Руминия соғлиқни сақлаш вазири Николай Беничиою.

    Сўнгги ўн йилда мамлакатимизда даволаш-профилактика муассасаларини модернизация қилиш ва энг замонавий ускуналар билан жиҳозлаш учун 750 миллион АҚШ долларидан зиёд маблағ йўналтирилди. Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда оналар ўлими 3,1 баробар, гўдаклар ўлими 3,2 баробар камайди. «Она ва бола скрининги» дастури амалга оширилиши натижасида туғма нуқсонли болалар туғилиши 2000 йилдан буён 1,8 марта камайди. Бугунги кунда болаларнинг 92 фоизи ривожланиш кўрсаткичлари бўйича Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти стандартларига тўла мос келади. «Save тҳе Шилдрен» халқаро ташкилоти рейтингига кўра, Ўзбекистон дунёдаги болалар саломатлиги тўғрисида энг кўп ғамхўрлик кўрсатадиган ўнта мамлакат қаторидан жой олди.

    «Ўзбекистон ‘Саломатлик – 2020’ стратегиясини ҳаётга изчил татбиқ этаётган энг етакчи мамлакатлар қаторига киради. Ушбу анжуманни ўтказишдан мақсад аҳоли саломатлиги ва фаровонлигини янада мустаҳкамлаш йўлида тармоқлараро ҳамкорликни ривожлантириш, ‘Саломатлик – 2020’ сиёсатини изчил амалга оширишга оид масалаларни муҳокама қилишдан иборат. Тадбир бу борадаги алоқалар кўламини янада кенгайтириш, ўзаро тажриба алмашиш ва илғор тажрибаларни оммалаштиришда муҳим аҳамият касб этиши шубҳасиз. Анжуманни юксак савияда ташкил этгани учун Ўзбекистон раҳбариятига, тадбир ташкилотчиларига самимий миннатдорлик билдирамиз», – деди Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақавий бюроси департаменти директори Агис Соурос.

    Анжуман иштирокчилари Ўзбекистон тиббиётида эришилаётган ютуқларни юқори баҳолар экан, ўтган даврда мамлакатимизда тиббий хизматнинг жаҳон андозалари даражасидаги ўзига хос миллий модели яратилганини таъкидлади. Ўзбекистон БМТ Мингйиллик ривожланиш мақсадларига эришиш бўйича глобал жараённинг фаол иштирокчиси экани ва бу борада давлатлар олдига қўйилган вазифаларни мамлакатимиз ҳаётга муваффақиятли татбиқ этаётгани, кўплаб кўрсаткичлар бўйича етакчилик қилаётгани қайд этилди.

    «Ўзбекистон тиббиёт соҳасида кенг қамровли туб ислоҳотларни амалга ошириб, улкан ютуқларни қўлга киритмоқда. Айтиш жоизки, аҳолиси соғлом юртда иқтисодий барқарорлик бўлади. Бундай муҳим тадбирда иштирок этиш, аҳоли саломатлигини асраш ва фаровонлигини ошириш борасида фикр ва тажриба алмашиш имкониятига эга бўлаётганимдан мамнунман. Анжуман доирасида Ўзбекистонда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва мустаҳкамлаш борасида ғоят салмоқли ишлар амалга оширилаётганига амин бўлдик. Ўзбекистоннинг бу йўналишдаги ютуқларини чуқур ўрганиш ва қўллаш юксак самаралар беради»,– деди Латвия Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги давлат котибининг ўринбосари Эгита Поле.

    Икки кун давом этадиган халқаро анжуманда «Саломатлик – 2020» стратегиясининг асосий тамойиллари ва йўналишлари, уни ҳаётга изчил татбиқ этиш, ушбу стратегияга мувофиқ соғлиқни сақлаш тизимида миллий сиёсатни шакллантириш, Ўзбекистонда бу борада эришилаётган ютуқлар, «Саломатлик – 2020» сиёсатини мониторинг қилишнинг ҳадли асоси, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, тармоқлараро ҳамкорликни ривожлантириш, она ва бола саломатлигини янада яхшилашга бағишланган маърузалар тингланади, ўзаро фикр ва тажриба алмашилади.

    Тадбир доирасида мустақиллик йилларида мамлакатимизда соғлиқни сақлаш ҳамда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш соҳасида эришилган ютуқларга бағишланган кўргазма намойиш этилмоқда.

    Анжуман доирасида иштирокчилар V. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган жарроҳлик марказининг Кардиожарроҳлик мажмуаси, Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази, болалар спорт мажмуалари фаолияти билан танишадилар.

     

    28.11.2014, 10:02   Изоҳ (0)   4531
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда ўтказилган халқаро опера танловида Барно Исматуллаева ғолиб бўлди

    28.11.2014, 09:30

    Ўзбекистон ва Польша ўртасидаги товар айланмаси 130 миллион долларни ташкил этди

    27.11.2014, 14:22

    Интернетда UMS тариф режалари ҳақида маълумот пайдо бўлди

    27.11.2014, 14:14

    Республика ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатининг 85 йиллиги нишонланди

    27.11.2014, 12:24

    Ўзбекистонлик бастакорга Вьетнамда мусиқий маданият ривожига қўшган ҳиссаси учун орден топширилди

    27.11.2014, 12:05

    Ўзбекистон Малайзиянинг Марказий Осиёдаги энг йирик савдо шериги эканлиги маълум бўлди

    26.11.2014, 12:39
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 

     

    Тавсия этамиз

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Мадагаскар яқинида 300 йил олдин чўкиб кетган ва денгиз қароқчилари ўлжасига айланган кема топилди

    Дунё | 5 июл, 23:55

    Бухоро ва Қорақалпоғистонда “валютчик”лар ушланди

    Ўзбекистон | 5 июл, 23:30

    “Европа ўтмишда Африкани талаган” — ЖАР президенти 

    Дунё | 5 июл, 23:15

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “ПСЖ” 9 киши бўлиб “Бавария”ни мағлуб этди

    Спорт | 5 июл, 23:06

    USAID фаолияти тўхтатилиши туфайли нигерияликларга очлик хавфи таҳдид солмоқда — ОАВ

    Дунё | 5 июл, 22:47

    Сирдарёда 892 млн сўмлик ноқонуний заргарлик савдоси фош этилди

    Ўзбекистон | 5 июл, 22:22

    Суперлига. “ОКМК” Муборакда “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 5 июл, 22:20

    Исроил Эроннинг бешта ҳарбий объектга зарба берганини яширгани аниқланди

    Дунё | 5 июл, 22:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.