Сирдарё вилоятидаги оила уч эгизакли бўлди: икки қиз, бир ўғил туғилди. Бу ҳақда вилоят ССБ ахборот хизмати хабар берди.
Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Сирдарё филиалида уч эгизак дунёга келди. Эгизаклар каттасининг вазни 1,930 кг, ўртанчасининг вазни 2,400 кг, кичиги, яъни ўғил чақалоқнинг вазни 2,100 кг бўлиб, табиий туғуруқ жараёнида туғдириб олинди. Айни вақтда уларнинг умумий аҳволи қониқарли.
Қайд этилишича, аёл ва унинг турмуш ўртоғи тўрт қиздан сўнг ўғил фарзанд кутган. Эндиликда уларнинг фарзандлари сони етти нафарга етди.
Изоҳ (0)