• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Шоу-бизнес

    Кендалл Женнер ва Зендаяни ҳам ортда қолдирган дунёдаги энг гўзал аёл ким?

    Гўзал турк актрисаси The Netizens Report журналининг йиллик рейтингига кўра, энг жозибали юлдузлар орасида биринчи ўринни эгаллади. У жаҳон миқёсидаги рақибларини, шунингдек, турк сериалларидаги энг гўзал ҳамкасбларидан бири — Ҳанде Эрчелни ҳам ортда қолдирди.

    У ўз ҳамкасби Ҳанде Эрчелдан ўзиб кетишга муваффақ бўлди, шунингдек, Зендая, Ким Кардашян ва Кендалл Женнердан бир неча поғона юқорига кўтарилди. “Клюква шарбати” сериали юлдузи рейтингда биринчи ўринни олган биринчи турк аёлига айланди. Силанинг мухлислари бу мақомга у нафақат гўзаллиги, балки актрисалик қобилияти туфайли ҳам эришганига шубҳа қилмайди. Актриса бир нечта муваффақиятли телевизион лойиҳалар, машҳур телекўрсатувларда иштирок этган, кўплаб хайрия ишларига ҳам ҳисса қўшган.

    Қизиғи шундаки, Сила кутилмаганда кинога келиб қолган. Болалигида бўлажак юлдуз шунчаки волейболни яхши кўрарди ва мактабдан бўш вақтида мазкур спорт билан шуғулланарди. Бундан ташқари, Туркўғли расм чизишга жиддий қизиқарди, устозлари унинг истеъдодини таъкидлаб, келажакда у буюк рассом бўлишини айтишарди. Аммо мактабдаги беташвиш кунлар ортда қолгач, тўп билан бўёқларни четга суриб қўйишга тўғри келади.

    Ижтимоий тармоқларда қизнинг суратларини кўрганидан сўнг, актёрлик агенти у билан боғланиб, маҳаллий телесериалнинг кастингида қатнашишга таклиф қилади. Сила бир оз шубҳаланади, чунки болалигида тенгдошлари унинг кўринишини тез-тез танқид қилиб, уни йиғлашга ва чиройидан кўз юмишга мажбур қилишарди.

    Силанинг биринчи лойиҳаси “Йиғламанг, она” драмаси бўлиб, унда бош қаҳрамоннинг ёшлигини ўйнайди. Бунинг ортидан “Қасам” ва “Ишонч” фильмларида мамлакатнинг асосий юлдузлари билан рол ижро этади. Аммо уни “Клюква шарбати” мелодрамасида ҳақиқий муваффақият кутаётганди, мазкур сериал ҳатто рейтинг бўйича етакчиликни бермай келаётган “Қўрғон сирлари”ни ҳам ортда қолдиради.

    Силанинг сўзларига кўра, бугунги кунда у кинода ўзини “сувдаги балиқ” каби ҳис қилади. Актриса кўпинча телесериалларга жиддий эътибор берилмаслигини бир неча бор таъкидлаган, аммо режиссёрлар ва сценарий муаллифлари кўпинча уларда муҳим масалаларни кўтаришга ҳаракат қилишади. Масалан, “Клюква шарбати”да Туркияда энг нозик масалалардан бири бўлган жамиятдаги камситиш муаммоси фаол муҳокама қилинади. Интернетда авж олган ушбу масала бўйича баҳслар сериалдан сўнг яна янги босқичга кўтарилди.

    Бугунги кунда Сила Туркўғли телесериалларда фаол иштирок этишда ва муҳтожларга ёрдам беришга сармоя киритишда давом этмоқда. Актриса шахсий блогида тез-тез ҳаётидан лавҳаларни баҳам кўради ва суратга олиш майдончасидаги танаффусида обуначилари билан суҳбатлашишдан хурсанд бўлади.

    05.09.2024, 13:50   Изоҳ (0)   27731
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Куз мавсумида сочингиз қалин ва соғлом бўлиши учун 5 та лайфҳак

    04.09.2024, 09:40

    “Болаларим 18 ёшга тўлиши биланоқ АҚШдан кетишим мумкин”. Анжелина Жоли қаерга кўчиб ўтиши ҳақида маълум қилди

    04.09.2024, 11:50

    Фарзандларини тан олмаган жаҳон юлдузлари (фото) 

    04.09.2024, 14:37

    Instagram: Фарзандларини мактабга кузатган машҳурлар, рафиқасининг орзусини ушалтирган Жаҳонгир Хўжаев, мухлисларига совға улашаётган Шаҳло Зоирова 

    05.09.2024, 11:35

    Голливудча озиш: спорт ва парҳезсиз қандай қилиб вазн йўқотиш мумкин?

    05.09.2024, 10:55

    “Қўрғон сирлари” ва “Қизил шарбат” экранларга қайтгунча томоша қилиш мумкин бўлган 4 турк сериали

    05.09.2024, 09:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Юзига ажин тушишидан қўрқиб, 40 йил табассум қилмай яшаган аёл ҳозир қандай кўринишда?

    Лайфстайл | 23 август, 12:45

    Ўзбекистон МОҚ раҳбарлари “Манчестер Сити” клуби меҳмони бўлишди

    Спорт | 23 август, 12:30

    Uzbekistan Airports’нинг 6,8 млрд сўмлик давлат хариди қонунчиликка зид ўтказилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 12:25

    Таиландда қиролни ҳақорат қилган собиқ бош вазир ва миллиардер оқланди

    Дунё | 23 август, 12:05

    Дунёдаги энг кекса одам 116 ёшини нишонлади

    Лайфстайл | 23 август, 11:45

    Австрияда 289 килолик маҳбус солиқ тўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлди

    Дунё | 23 август, 11:30

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.