АҚШ миллий океанография ва атмосфера тадқиқоти бошқармаси (NOAA) олимлари Атлантика океанидаги «Дориан» тўфони эпимарказидан ўтаётган самолёт видеосини кўрсатди. Видео NOAA’нинг Twitter’даги саҳифасида эълон қилинган.
INSIDE THE EYE OF HURRICANE DORIAN - #NOAA42 Kermit flies through Category 5 Hurricane #Dorian on 09/01/19 morning mission (credit: Ian Sears, NOAA). Forecasts and advisories at https://t.co/3phpgKMZaS, preparation tips at https://t.co/ZUC1oGAvw6 #FlyNOAA pic.twitter.com/iclEmItCtb
— NOAA Aircraft Operations Center (@NOAA_HurrHunter) September 2, 2019
«РБК»нинг ёзишича, видео 1 сентябрда, бўрон Саффир-Симпсон шкаласи бўйича энг юқори, 5-кўрсаткичга чиққанида олинган.
Видео Lockheed WP-3D Orion самолёти бортидан олинган бўлиб, NOAA шундай самолётларнинг иккитасидан ер юзи ёки сунъий йўлдошдан олишнинг имкони бўлмаган маълумотларни ўрта баландикда олишда фойдаланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ тўфон сабаб Катта Багам ва Абако оролларидаги 13 мингга яқин уй тўлиқ вайрон бўлгани ҳамда беш киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)