Шавкат Мирзиёев АҚШнинг жануби-шарқий штатларида юз берган кучли «Иэн» тўфони оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ва жиддий талафотлар кўрилгани муносабати билан президент Жозеф Байденга таъзия йўллади.
«Давлатимиз раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдириб, жароҳат олганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади», — деб ёзмоқда президент матбуот котиби Шерзод Асадов.
АҚШнинг Шарқий соҳилларига ёпирилган «Иэн» довули Флорида ва Шимолий Каролина штатларида 77 кишининг умрига зомин бўлди, ўн мингдан ортиқ одам бедарак йўқолган деб ҳисобланилмоқда. Ҳукуматнинг фикрича, уларнинг кўпчилиги пана жойларга яширинган ёки электр таъминоти билан боғлиқ муаммолар туфайли алоқага чиқа олмаяпти.
Изоҳ (0)