• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт Футбол

    Ўзбекистон футзал миллий жамоаси қандай натижа билан Жаҳон чемпионатида нимчорак финалга йўл олиши мумкин?

    Ўзбекистон мезбонлигида ўтаётган футзал бўйича Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи ҳал қилувчи паллага келди.

    Фото: “ЎФА”

    Бугун, 20 сентябрь куни А ҳамда B гуруҳларида муҳим ўйинлар бўлиб ўтади. 

    Ўзбекистон футзал миллий жамоаси 2 турдан кейин бир дуранг ва бир мағлубият қайд этиб, 2 турдан сўнг ҳам гуруҳдан чиқиш масаласини ҳал қилмади. Хўш, Ўзбекистоннинг гуруҳдан чиқиш имконияти қандай? Кейинги босқичда қайси жамоа билан тўқнаш келиши мумкин?

    Ўзбекистоннинг ғалабаси нимчорак кафолати!

    Фото: Ливеспорт

    А гуруҳининг учинчи турида Ўзбекистон жамоаси Коста Рика, Парагвай жамоаси эса Нидерландия билан ўйнайди. Мезбонлар Коста Рика жамоасини мағлуб этса, 4 очкога эга бўлади. Гуруҳдаги ўрни эса иккинчи жуфтликка боғлиқ бўлади. Агар ушбу ўйинда Нидерландия мағлуб бўлса ёки дуранг ўйнаса, Ўзбекистон иккинчи ўрин билан кейинги босқичга йўл олади.

    Нидерландия эса бошқа гуруҳдаги вазиятни кутишга мажбур бўлади. 

    Нидерландлар Парагвай устидан ғалаба қозонган тақдирда ҳам Ўзбекистон ўз ўйинида ютса, 3-ўрин билан кейинги босқичга йўл олади. Чунки теоретик жиҳатдан B гуруҳида иккинчи ўринни олиши мумкин бўлган Украина ёки Афғонистон, C гуруҳидаги Қозоғистон ёки Либия 4 очко олиши мумкин. 4 та энг яхши натижа қайд этган жамоалар нимчорак финалга йўл олишини ҳисобга оладиган бўлсак, Ўзбекистоннинг ҳар қандай ҳисобдаги ғалабаси кейинги босқич учун йўлланма тақдим этади.

    Фото: Getty Images

    Дуранг бўлса ҳам имкон бор

    Ўзбекистон жамоаси дуранг қайд этса ҳам имконият сақланиб қолади. Аммо бу ерда жуда ҳам кўп факторларни инобатга олиш зарур бўлади. 

    Агар Парагвай жамоаси Нидерландия устидан 4 та ёки ундан кўп тўп фарқи билан ғалаба қозонса, Ўзбекистон иккинчи ўрин билан кейинги босқичга йўл олиши мумкин. Учта тўп фарқи билан мағлуб бўлса, кейинги факторлар инобатга олинади.

    Бунда иккинчи ўрин учун Ўзбекистон дуранг қайд этганда ҳам Нидерландиядан битта тўп кўпроқ уриши зарур. Дейлик, Нидерландия 2:5 га ютқазса, Ўзбекистон камида 4 та гол уриши талаб этилади. Шунда Ўзбекистон урилган голлар сонидаги устунлик эвазига 2-ўрин билан кейинги босқичга йўл олиши мумкин. Мабодо Ўзбекистон Нидерландия билан урилган голларда ҳам тенгликни юзага келтирса, ўзаро ўйинга қаралади: жамоалар дуранг ўйнаганини инобатга олсак, бу ҳолатда сариқ карточкалар инобатга олинади. Нидерландия жамоаси 2 ўйинда 2 та сариқ карточка олган. Демак, бу борада устунлик нидерландларда. Ўзбекистон Парагвай билан ўйинда Нидерландия футболчиларининг камида 2 марта огоҳлантирилишига умид қилишига тўғри келади. Шу билан бирга ўзи Коста Рика билан ўйинда огоҳлантирмаслиги керак.

    Нидерландиянинг ғалабаси, дуранг ёки кичик ҳисобдаги мағлубияти дуранг қайд этган ўзбекистонликлар учун 2-ўриндан умид узиш дегани. Шунда ҳам учинчи ўрин билан кейинги босқичга йўл олиш мумкин.

    Ҳозирда Ўзбекистон футболчилари 3 марта, Коста Рика жамоаси эса 5 марта огоҳлантирилган. Демак, улардан камроқ олинган сариқ карточка сабаб гуруҳда 3-бўлишимиз мумкин. 

    Шундан сўнг қолган ўйинлар натижасини кутишга тўғри келади. Ушбу ўйинлардан камида иккитасида дуранг қайд этилса, Ўзбекистон жамоаси 2 очко билан ҳам кейинги босқичга йўл олиши мумкин: Хорватия—Куба, Панама—Тожикистон, Гватемала—Венесуэла.

    Кимлар рақиб бўлади?

    Фото: FIFA

    Ўзбекистон миллий жамоаси иккинчи ўринни қўлга киритса, C гуруҳида иккинчи ўринни олиши мумкин бўлган Афғонистон ёки Украина билан ўйнайди. 

    Учинчи ўринни олса, B гуруҳида етакчиси Бразилия ва Таиланд жамоаларидан бири ёки C гуруҳида биринчи ўринни олиши мумкин бўлган Аргентина билан нимчоракда тўқнаш келади.

    Фото: “ЎФА”

    Хулоса ўрнида, Ўзбекистон жамоаси учун энг оптимал вариант — ғалаба қозониб, иккинчи ўрин билан кейинги босқичга йўл олиш. Учинчи ўрин мезбонлар учун жуда ҳам қийин рақибларни тақдим этади.

    Эркин Ғайбуллаев тайёрлади. 

    20.09.2024, 03:26   Изоҳ (0)   50942
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Футзал бўйича Ўзбекистон миллий жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди

    10.09.2024, 09:56

    Футзал бўйича Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Нидерландия билан жанговар дуранг қайд этди 

    14.09.2024, 21:52

    Футзал бўйича Жаҳон чемпионати. А гуруҳининг дастлабки учрашувида дуранг қайд этилди

    17.09.2024, 19:11

    Футзал бўйича Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон йирик ҳисобда мағлубиятга учради

    17.09.2024, 21:50

    ЕЧЛ. Бир киши кам бўлиб ўйнаган “Барселона” “Монако”га ютқазди, “Арсенал” Италияда дуранг қайд этди, “Атлетико” сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалабани илиб кетд...

    20.09.2024, 01:56

    Шахмат Олимпиадаси. Нодирбек Абдусатторовнинг тажрибаси эвазига Ўзбекистон жамоаси 8-турда ғалаба қозониб, 2-ўринга кўтарилди

    20.09.2024, 00:32
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Трамп савдо муносабатларимиз ҳақида ёлғон гапирмоқда” — Бразилия президенти

    Дунё | 16 август, 18:16

    Қайси соҳадаги тадбиркорлар солиқ тўлашдан энг кўп қочаётгани очиқланди

    Иқтисодиёт | 16 август, 17:51

    Саратон ҳужайраларида илк бор деменцияга ўхшаш жараёнлар аниқланди

    Илм-фан | 16 август, 17:28

    Покистонда кучли ёмғир ва кўчкилар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 300 нафардан ошди (видео)

    Дунё | 16 август, 17:11

    Астрономлар осмонда бир вақтнинг ўзида олтита сайёрани қандай кузатиш мумкинлигини айтиб берди

    Дунё | 16 август, 16:47

    “Брайтон” Балеба учун “Манчестер Юнайтед”дан катта сумма талаб қилди

    Спорт | 16 август, 16:46

    Трамп АҚШ—Россия—Украина уч томонлама саммитини ўтказиш имкониятини эътироф этди

    Дунё | 16 август, 16:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.