Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов CAFA Nations Cup—2023 2-тури доирасида Туркманистонга қарши кечган баҳсда (2:0) дубль муаллифига айланди.
Бу Шомуродов учун терма жамоа сафидаги 35 ва 36-голлар бўлди. 27 ёшли футболчи Максим Шацкихни (34 та гол) ортда қолдирган ҳолда Ўзбекистон терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди.
Элдор 36 та гол уриш учун 64 та ўйин сарфлади, Шацких 61 та ўйинда 34 та гол уришни уддасидан чиққанди.
Ўзбекистон терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарлар:
- Элдор Шомуродов — 36
- Максим Шацких — 34
- Миржалол Қосимов — 31
- Александр Гейнрих — 31
- Сервер Жепаров — 25
- Одил Аҳмедов — 21
- Игор Шквирин — 20
- Игор Сергеев — 17
- Жаъфар Ирисметов — 15
- Улуғбек Бақоев — 14.
Қайд этиш керак, Шомуродов яна учта ўйиндан кейин терма жамоа сафида энг кўп ўйин ўтказиш бўйича, Миржалол Қосимовнинг натижасини (67) такрорлаб, бу борада топ-10 ликка кириши мумкин. Терма жамоа сафида энг кўп ўйин ўтказган футболчи Сервер Жепаров ҳисобланади — 128 та ўйин.
Изоҳ (1)
Nega hechkim kechagi efir uzilib qolganligi yoki sifati 20asrdagi simulyatorlardanam yomon darajada ekanligi haqida ma`lumot bermayapti?