Осиё футбол конфедерацияси Жаҳон чемпионати—2026 3-саралаш босқичининг дастлабки икки туридан ўрин олган ўйинлар тақвимини эълон қилди.
Унга кўра Ўзбекистон терма жамоаси Шимолий Корея билан баҳсни 5 сентябрь куни “Бунёдкор” стадионида ўтказади. Ўйин 19:00 да бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Иккинчи турдан ўрин олган Қирғизистон билан баҳс Бишкекда бўлиб ўтади. Ушбу ўйин 10 сентябрь, 20:00 да бошланади.
Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоаси 3-босқич саралашида А гуруҳидан жой олди. Гуруҳда Қатар, БАА, Қирғизистон, Эрон ва Шимолий Корея терма жамоалари ҳам Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун кураш олиб боради.
Изоҳ (0)