Футбол бўйича Италия А Сериясининг 37-турида “Кальяри” ва “Сассуоло” 19 май, якшанба куни ўзаро баҳс олиб борди.
Ўзбекистонлик футболчи Элдор Шомуродов учрашувни асосий таркибда бошлади ва иккинчи бўлимда ўз ўрнини Лувумбога бўшатиб берди.
“Кальяри” 2:0 ҳисобида зафар қучди. Жамоа сафида Прати ва Лападула ўз номини таблога ёздириб қўйди.
Ушбу ғалабадан сўнг “Кальяри” очколари сонини 36 тага етказиб, 14-ўринга кўтарилиб олди.
А Серия
37-тур баҳси
19 май, якшанба
“Сассуоло” — “Кальяри” 0:2
Голлар: 0:1 – 71 Прати, 0:2 – 90+1 Лападула (пенальти).
“Сассуоло”: Консили, Миссори, Ferrari, Эрлич, Руан, Дойг, Рачич, Матеус Энрике, Торстведт, Лорянте, Пинамонти.
“Кальяри”: Скуффет, Заппа, Мина, Доссена, Аужелло, Деьола, Нандес, Гаэтано, Сулемана, Лападула, Шомуродов.
Огоҳлантиришлар: Торстведт (54), Деёла (61), Доссена (76), Пинамонти (79), Матеус Энрике (90+3).
Четлатиш: Матеус Энрике (90+3).
Изоҳ (0)