Лионель Месси Аргентина терма жамоасининг олдинги авлоди етарлича қадрланмаганини таъкидлади.
Месси Аргентина терма жамоаси билан биргаликда ЖЧ—2024, Америка Кубоги—2015, Америка Кубоги—2016 финалига чиққан эди. 2016 йилдаги танқидлар сабабли Лео терма жамоадаги фаолиятини якунлашини маълум қилганди. Бироқ кейин у фикридан қайтган. 2021 йилда Аргентина Америка Кубогини, 2022 йилда эса Жаҳон Чемпионлигини қўлга киритди.
“Аввалги авлодда ўз мақсадига эришган футболчилар бор эди, бироқ Жаҳон Чемпионати ва Америка Кубогининг иккита финалига чиққан авлод етарлича қадрланмади. Биз финалга чиққанида ҳам танқид остига олинган ягона авлодмиз.
Ҳозир мен шундай ҳисоблайман, аввал бундай ўйламасдим. Ўша пайтда мен истаган ягона нарса — ғалаба эди. Албатта, ғалаба муҳим, лекин турнирда иштирок этиш жуда қийин, ғолиб эса битта бўлади.
Биз ўша мусобақаларда биринчи кундан охирига қадар иштирок этгандик, лекин баъзи сабабларга кўра учала финални ҳам бой бергандик. Буни таъкидлашдан тўхтамайман.
Ди Мария, Отаменди ва мен реванш учун ортга қайтдик ва буни эплай олдик. Лекин ўша авлод ҳам бунга лойиқ эди”, — дейди Лео.
15 июль тонгида Аргентина терма жамоаси Америка Кубоги финалида Колумбия термасига қарши баҳс олиб боради.
Изоҳ (0)