ФИФА “Ростов”нинг Элдор Шомуродов бўйича “Рома”га қарши даъвосини қаноатлантирди.
Россия клуби матбуот хизмати қуйидагича баёнот берди: “‘Ростов’ футбол клуби жорий йилнинг сентябрь ойида ФИФА трибуналига ҳужумчи Элдор Шомуродовнинг ‘Рома’га ўтиши бўйича италян клубига қарши даъво аризасини киритган эди.
‘Ростов’ Элдорнинг Генуядан римликлар сафига ўтганидан сўнг тўланиши керак бўлган пулларни олмаган. Шикоятимиз ФИФА томонидан кўриб чиқилди ва тўлиқ қаноатлантирилди”.
Эслатиб ўтамиз, Элдор Шомуродов 2021 йилда “Женоа” сафида “Рома”га ўтган эди. Ҳозирга қадар трансфер ҳуқуқи римликларга тегишли бўлган Элдор ижара асосида “Специя” шарафини ҳимоя қилди. Жорий мавсумда эса “Кальяри”да ижарада ўйнамоқда.
Изоҳ (0)