Франция келаси йили Украинага Mirage қирувчи самолётларини етказиб беради. Бу ҳақда Франция мудофаа вазирлиги раҳбари Себастьян Лекорню маълум қилди.
“2025 йилнинг январь март ойларида биз Киевга янги ҳаво-ер қуроллари билан жиҳозланган Mirage 2000 қирувчи самолётларини етказиб берамиз”, деди у.
“Мақсад Украинани ҳаво-ер жанговар қуроллари билан таъминлаш, шунингдек, радиоалоқа тизимини кучайтириш”, дея қўшимча қилди Лекорню.
“Аммо энг муҳим жиҳат — Ненси шаҳрида учувчилар ва механикларни тайёрлаш давом этаётганида”, деди вазир.
Изоҳ (0)