• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Ёлғиз саёҳат қилаётган аёлларга Ўзбекистонни тавсия этмаган бўлардим” — франциялик сайёҳ ўзбек эркакларининг жинсий таъқиблари ҳақида

    Сўнгги йилларда Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш йўлида кўп ишлар қилинмоқда. Натижада сайёҳлар сони йилдан йилга ортяпти, аммо баъзи эркакларнинг айрим хорижлик аёлларга қилаётган хатти-ҳаракатлари халқ ва давлат номига доғ туширмоқда. 

    Қуйидаги ҳикояни франциялик сайёҳ аёл сўзлаб берди. У “Дарё” мухбирига Ўзбекистонда дуч келган жинсий таъқиблар ҳақида ҳикоя қилди. 

    “Исмим Барбара, ёшим ўттизда. Деярли 14 ойдан бери дунё бўйлаб саёҳат қилиб, ассоциатив ва гуманитар миссияларда қатнашяпман. Асосий транспорт воситам — автостоп такси (ҳайдовчилардан маълум километрга бепул олиб бориб қўйишда ёрдам сўраш).

    Африкадан Яқин Шарққа, Европа, Марказий Осиё ва ҳозир Ўзбекистонгача икки ҳафта йўл юрдим. Шарқдан Ғарбга, яъни Мўйноқдан Хива, Бухоро, Самарқанд ва Тошкентга саёҳат қилиб, ўзбек йигитлари билан жуда ноқулай ва ҳатто хавфли вазиятларга дуч келдим.

    Келинг, бегона уловларда энг кўп учрайдиган вазиятлардан бошлайлик: кўп ҳолларда эркаклар турмушга чиққанмисиз, деб сўрашди. Турмуш қурмаганман, лекин ёқимсиз ортиқча саволлардан қутулиш учун ҳам ёлғон гапиришга тўғри келади. Шунга қарамай, кўплаб ҳайдовчилар WhatsApp рақамимни сўрашади, фурсатдан фойдаланиб, оёғим ва қўлимга қайта-қайта тегинишга уринишади ёки очиқчасига “кечани бирга ўтказиш”ни таклиф қилишади. Бундай ҳолатларда, қатъиян рад жавобини бериб, машинадан тушиб қоламан. 

    Бир куни бир ҳайдовчи рад жавобимдан норози бўлиб, машинани тўхтатишдан бош тортди. Биз Самарқанддан Бухорога кетаётган эдик. Ҳайдовчи чалғиб қолганимдан фойдаланиб, Хива томон йўл олди. Бундай ҳолатларда машинадан эсон-омон чиқиб кетиш учун жуда зукко бўлиш керак:

    • эшикни қулфлаш тизимини текшириш;
    • қўрқувни кўрсатмаслик (кўп эркаклар ҳукмронлик ҳиссини ёқтиради);
    • машинани тўхтатиш учун баҳона қидириш: ҳожатхона, овқат ёки сув сотиб олиш;
    • юқоридагилар фойда бермаса ҳам, ҳайдовчи албатта тўхтайди.

    Энг нохуш ҳолат Хивадан Тошкентга қайтаётганимда юз берди. Аввалига ширинсўз бўлиб туюлган ҳайдовчи (овқат, музқаймоқ ва сув олиб берди) охирида яна уятсиз таклифини билдирди. Машинадан тушиб қолмоқчи эдим, аммо ҳайдовчи аксинча, тезликни оширди. Шунда вазият назоратини қўлдан бой бермасликка қарор қилдим ва юқорида айтиб ўтилган қоидаларни қўллаган ҳолда, барчасини видеосуратга олишга киришдим. Охир-оқибат у тарвуз учун тўхташни таклиф қилди. Фурсатдан фойдаланиб, жуда қўрқинчли бўлса-да, машиналар катта тезликда ўтаётган кимсасиз йўлдан кетишга қарор қилдим.

    Яна бир айтиб беришга арзийдиган воқеа — Бухородаги мезбон билан содир бўлган. Турар жой учун Couchsurfing иловасидан фойдаланаман, у ерда саёҳатчиларни бепул жойлаштиришга имкони бўлган маҳаллий аҳолининг маълумотлари мавжуд. Бухородаги уй эгасининг хаёлида эса бошқача фикр бор экан. Камида 10 марта спиртли ичимлик таклиф қилгач, расмларимни кўришни хоҳлаб қолди. Мен рад этганимда, ҳайрон бўлиб “Сиз французсиз-ку, нега бунчалик жиддийсиз?”, деб сўради. Бир оз суҳбатдан сўнг, у европалик, хусусан, француз аёллари исталган вақт осонгина жинсий алоқага рози бўлади деб ўйлашини тушунтирди. Уйқу вақти келганда, ўзимни умуман хавфсиз ҳис этмадим ва эшикни мебел билан тўсишга мажбур бўлдим. Ўша кишини Couchsurfing иловасига шикоят қилдим ва у бутунлай блокланди.

    Францияда маданият Ўзбекистондан кескин фарқ қилса-да, аёлларни ҳурмат қилишади ва бундай беҳаё таклифларни мутлақо билдиришмайди.

    Бундан ташқари, кўчада эркаклар томонидан икки марта таъқиб қилиндим. Буни англагач секинлашдим ва уларни ўзим видеога олдим. Уларнинг ёнига бориб менга эргашмасликни сўрадим. Иккиси ҳам иш берди, шундай бўлса ҳам барибир ўзимни хатарда ҳис қилардим.

    Яхшиямки, Ўзбекистонга қилган сафарим чоғида одобсиз ва хавфли эркакларга қараганда меҳрибон одамларга кўпроқ дуч келдим, аммо юқоридаги воқеалар умумий таассуротни бузди. Шу туфайли ёлғиз саёҳат қилаётган аёлларга, айниқса, автостопда Ўзбекистонни тавсия этмаган бўлардим.

    Буни ўқиётган аёлларга, менимча, халқаро миқёсда аёллар бирдамлигини қайта-қайта таъкидлаш керак. Катта рюкзакли саёҳатчи аёллар ёрдамга муҳтож. Мени манзилимга етказган 34 та машина ҳайдовчисидан фақат 2 нафаригина аёл киши эди”, деб ҳикоясини тугатди Барбара.

    22.08.2024, 20:11   Изоҳ (3)   44257
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (3)

    Кириш
    1. mengturayevjasurbek@gmail.com / 23.08.2024, 18:57

      ассаламу алайкум бу аёлни хак гапни гапираётганини каердан биламиз балки бу аёлни узбекистонга нисбатан гаразли нияти бордир карор кабул килишда шошилиш керак эмас мен бу аёлни гапига ишонмайман.

      Жавоб бериш
    2. solihsardor5@gmail.com / 23.08.2024, 07:39

      Uzbekistonda Samarqand shahri shunday axloqsiz odamlar juda kup insoniylikdan kura pulni ustin quyadi

      Жавоб бериш
    3. akmalbek3247@gmail.com / 23.08.2024, 00:41

      Mana shu taksi haydovchilariga o'xshagan kimsalar uchun butun millatga baho beriladi.
      Bularga o'xshagan kimsalar bilan davlat miqyosida kurashish kerak

      Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Ташаббусли бюджет”да ғолиб бўлган лойиҳаларни молиялаштиришга 2 трлн сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилади 

    22.08.2024, 19:35

    5 сентябрдан 3 октябргача Тошкентда совуқ сув навбатма-навбат вақтинча ўчирилади

    22.08.2024, 18:59

    Балиқчи тумани ҳокими ўринбосари қамоққа олинди

    22.08.2024, 18:00

    Илҳом Алиев Мустақиллик монументи пойига гул қўйди

    22.08.2024, 17:24

    2024 йилнинг январь июнь ойларида қурилиш тармоғида яратилган қўшилган қиймат қанчага ўсган?

    22.08.2024, 17:01

    Озарбайжон президенти Ҳайдар Алиев ёдгорлиги мажмуасида бўлди

    22.08.2024, 16:53
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Мексикада ташландиқ уйдан 32 та бўлакланган жасад топилди

    Дунё | 5 август, 22:05

    Мулкдорни 100 фоиз рози қилмагунча ҳеч қандай қурилиш ва бузиш ишлари амалга оширилмайди

    Ўзбекистон | 5 август, 20:58

    Apple мияси iPad’га уланган инсонни намойиш этди

    Дунё | 5 август, 21:50

    Қўшма Штатларнинг энг мақталган ракета эсминеци ҳолати тармоқ фойдаланувчилари орасида истеҳзога сабаб бўлди

    Дунё | 5 август, 21:40

    Тошкентда Spark йўл ўртасида ёниб кетди

    Ўзбекистон | 5 август, 21:30

    Украина Япония билан биргаликда дронлар ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

    Дунё | 5 август, 21:20

    Афғонистонда болалар тўйиб овқатланмаслиги энг юқори даражага етди — БМТ 

    Дунё | 5 август, 21:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.