АҚШ президенти Жо Байден мамлакатнинг Россия ва Украина ўртасидаги урушдан кўзланган мақсади нималигини айтди. Бу ҳақда УНИАН хабар берди.
Байденнинг таъкидлашича, Америка раҳбарияти Россияга қарши урушда Украина ғалаба қозонишини хоҳлайди. Шу билан бирга, у журналистларга Оқ уй “ғалаба” сўзига қандай маъно юклашини айтди.
“Аввал айтганимдек, ғалаба Украина мустақил давлат эканлигини ва у бугун ўзини ҳимоя қилишга, кейинги тажовузларнинг олдини олишга қодирлигини англатади. Мақсадимиз шу”, — деди АҚШ президенти.
12 декабрь куни Украина президенти Владимир Зеленский америкалик ҳамкасби билан икки томонлама музокараларда иштирок этиш учун Оқ уйга келди. Учрашувда Байден хорижий давлат раҳбарига Киевга 200 миллион доллар миқдорида янги ёрдам пакети ажратишни маъқуллагани ҳақида маълум қилди.
Шу билан бирга, Байден мамлакат парламентини Рождество байрамлари бошланишидан олдин Украина ҳукуматини молиялаштиришни давом эттириш тўғрисида қарор қабул қилишга чақирди. АҚШ Конгрессининг юқори ва қуйи палаталари 15 декабрдан бошлаб уч ҳафталик Янги йил таътилига чиқишни режалаштирмоқда.
Изоҳ (0)