Россиянинг Ural Airlines авиакомпанияси Россия ва Ўзбекистон ўртасида мунтазам қатновларни тикламоқда, деб хабар берди Uzbekistan Airports матбуот хизмати.
![](/static/2023/Nigora/photo_2024-01-12_10-10-41.jpg)
Маълум қилинишича, биринчи йўловчи рейси 2024 йил 13 январга мўлжалланган.
Авиакомпания Airbus А320 ва Airbus А321 каби самолётларда бешта йўналишда парвозларни амалга оширишни режалаштирмоқда:
- Екатеринбург—Самарқанд—Екатеринбург йўналиши бўйича парвозлар ҳафтасига икки марта — сешанба ва жума кунлари амалга оширилади.
- Москва—Наманган—Москва йўналиши бўйича парвозлар ҳафтасига икки марта — душанба ва шанба кунлари амалга оширилади.
- Москва—Тошкент—Москва йўналиши бўйича парвозлар ҳар куни амалга оширилади.
- Москва—Қарши—Москва йўналиши бўйича парвозлар ҳафтада уч марта — сешанба, пайшанба ва шанба кунлари амалга оширилади.
- Самара—Урганч—Самара йўналиши бўйича парвозлар ҳафтада бир марта — пайшанба кунлари амалга оширилади.
Ural Airlines авиакомпанияси бош қароргоҳи Екатеринбургда (Россия) жойлашган. Авиакомпания Россиядаги энг йирик бешта авиаташувчилардан бири ҳисобланади.
Изоҳ (0)