Uzbekistan Airways Тошкент—Фарғона—Тошкент йўналиши бўйича авиақатнов кечиктирилаётганини маълум қилди.
Қайд этилишича, об-ҳаво шароити туфайли юзага келган форс-мажор ҳолати муносабати билан HY081/082 Тошкент—Фарғона—Тошкент йўналиши бўйича авиақатнов мажбурий кечиктирилмоқда.
“Қўшимча маълумот олиш учун Uzbekistan Airways алоқа марказига мурожаат қилишингизни сўраймиз. Ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва тушунишингизга умид қиламиз”, — дейилади хабарда.
Ўзбекистоннинг кўплаб ҳудудларида 16 февраль куни ҳаво ҳарорати кескин пасайиб, қор ёғди. Шу каби Тошкент шаҳрида ҳам соат 18:00 атрофида ҳаво ҳарорати 1-2 даража совуқни кўрсатяпти. Ҳудудларда қор ёғишда давом этмоқда.
Тармоқларда ноқулай об-ҳаво шароити сабабли такси нархлари ҳам кескин кўтарилаётгани ҳақида турли хабарлар тарқалди. Айни дамда йўналишсиз такси чақириш минимум нархи 20 минг сўмни ташкил қилмоқда. Одатда бу нарх 10 минг сўмдан ортмас эди. Тарқалаётган хабарларга кўра, Яшнобод туманидан Чилонзор туманигача бориш нархи 100 минг сўмдан ортиққа тушмоқда.
Изоҳ (0)