Грузиянинг Geo Sky авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам парвозларни амалга ошириш учун рухсатнома олди, деб хабар бермоқда “Ўзавиация” агентлиги.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон ва Грузия ўртасида ҳаво қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро битим асосида 2024 йил 24 январь куни Geо Sky авиакомпаниясига Ўзбекистонга Тбилиси—Тошкент—Тбилиси йўналиши бўйича мунтазам авиақатновларни амалга ошириш учун эксплуатацион рухсатнома расмийлаштириб берилди.
Авиакомпания парвозларни Boeing 737-300 русумли самолётларда амалга оширади.
Изоҳ (0)