• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12705.79
    • RUB159.2
    • EUR14704.41
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда электр энергияси бўйича “базавий меъёрлар” оширилишига асос йўқ — Энергетика вазирлиги

    Ўзбекистонда яқин истиқболда истеъмолчиларга қўлланилаётган ойлик 200 кВт/соатгача бўлган базавий меъёр миқдори оширилишига асос мавжуд эмас. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги маълум қилди.

    Фото: “Дарё” / Муҳсинбек Исломбеков

    Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда аҳоли учун 2024 йил 1 майдан жорий қилинган электр энергияси истеъмолининг 200 кВт/соат ойлик базавий меъёри эътирозларга сабаб бўлаётганди. Энергетика вазирлиги ҳамда тизим ташкилотларининг бу масала юзасидан расмий баёноти эълон қилинди.

    Қайд этилишича, маиший истеъмолчиларга электр энергияси учун бир ойлик истеъмолнинг “базавий меъёрлари” тасдиқланишидан асосий мақсад истеъмолчиларда электр энергияси истеъмоли самарадорлигини ошириш, давлат томонидан аҳолининг харажатини қоплашга ажратилаётган маблағларни тўғри ва манзилли тақсимлаш ҳамда ёқилғи-энергетика ресурслари билан ишончли тарзда таъминлаш ҳисобланади.

    Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги идоралараро тариф комиссияси томонидан амалга оширилган таҳлилларга кўра, 2024 йилда республика аҳолиси томонидан жами 21,2 млрд кВт/соат электр энергияси истеъмол қилиниши режалаштирилган. Шундан, йил давомида ўртача ойлик истеъмоли 200 кВт/соатгача бўлган истеъмолчилар жами абонентларнинг 60 фоизини ташкил этади.

    Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда электр энергияси истеъмоли йил давомида кескин ўзгармаслигини инобатга олиб, йил давомида бир хил базавий меъёр жорий қилинган.

    Таҳлилларга кўра, 2024 йил июнь ойида 71 фоиз аҳоли 200 кВтгача электр энергияси истеъмол қилганли аниқланди. Бундан кўринадики, истеъмолчиларнинг 71 фоизи белгиланган лимит доирасидан чиқмаган. 22 фоиз истеъмолчи 201 кВт/соатдан 1000 кВтгача истеъмол қилган ва 900 сўмдан ҳақ тўлаган. Бунда электр энергияси истеъмоли 201 кВт/соатдан 300 кВтгача бўлган истеъмолчилар салмоғи 11 фоизни ташкил этган.

    Қолган 7 фоиз аҳоли 1001 – 10 000 кВт/соат электр энергияси истеъмол қилиб, 1 350 сўмдан тўловларни амалга оширган. Бундай хонадонлар субсидияга муҳтож бўлмаган, бирламчи эҳтиёжлардан ташқари қўшимча қулайликларга эга шахслар, хусусан, электромобиль(лар)и, ҳовлисида бассейн, фонтан, кўплаб ёриткич жиҳозлари ёки қимматбаҳо бошқа электрон маиший қурилмалари мавжуд хонадонлар ҳисобланади.

    “Шу боис, яқин истиқболда истеъмолчиларга қўлланилаётган ойлик 200 кВт/соатгача бўлган базавий меъёр миқдори оширилишига асос мавжуд эмас” — дейилади баёнотда.

     
    300 кВт/соатгача электр энергияси истеъмол қилганлар тўлиқ 900 сўмдан ҳақ тўламайди. Бунда 200 кВт/соатгача 450 сўмдан, қолган 100 кВт/соатга 900 сўмдан тўлайди. Яъни, 300 кВт электр истеъмол қилганларга нисбатан ҳам нархлар кескин ошмаган (базавий меъёрдан ортиқча 100 кВт истеъмол учун 45 000 сўм (100*450) қўшимча тўлаган). Бунда ушбу 900 сўмлик таъриф ҳам электр энергиясининг таннархидан кам.

    Вазирлик иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) бир қанча компенсация турлари тақдим этилаётганини ҳам билдирди.

     Хусусан:

    • Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги АТ “Халқ банки” билан биргаликда ноябрь ойида 270 минг сўм бир марталик моддий ёрдам ўтказиб беради;
    • электр энергияси учун ойига базавий меъёрдан ортиқ фойдаланилган 150 кВт/соатгача истеъмол учун базавий меъёр доирасидаги ҳамда базавий меъёрдан ошган нархлар ўртасидаги фарқ компенсация қилиб берилади.

    Бунда компенсация тўловлари давлат бюджети маблағлари ҳисобидан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги орқали тўлаб берилади. Масалан, электр энергияси учун ойлик истеъмоли 350 кВт/соат бўлган эҳтиёжманд хонадон 200 кВт/соатдан ошган 150 кВт/соатгача 67 минг сўм миқдорда компенсация олади.

    Эндиликда давлат бюджетидан ажратиладиган субсидиялар тўғридан-тўғри фақатгина эҳтиёжманд оилалар, ногирон ва ҳақиқатда муҳтожлар учун йўналтирилади.

    Баёнотда ижтимоий тармоқларда электр ҳисоблагичлар аҳолига ортиқча истеъмол ва пул ҳисоблаётгани тўғрисида маълумотларга ҳам тўхталиб ўтилди.

    Маълум қилинишича, ушбу мурожаатларнинг ҳар бири Энергетика вазирлиги ҳамда тизим ташкилотлари томонидан алоҳида назоратга олиниб, ҳар бир мурожаат жойига чиққан ҳолда муаллифлар иштирокида ўрганилмоқда. Ўрганиш жараёнида истеъмолчиларга мурожаатлари юзасидан тушунтиришлар берилиб, техник сабабларга кўра юзага келган хатоликлар аниқланганда тўлиқ бартараф этилмоқда.

    09.07.2024, 14:35   Изоҳ (0)   21614
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда 1 майдан “табақалаштирилган тарифлар” бўйича электр энергияси ва газ нархи ўзгаради

    16.04.2024, 16:04

    Электр энергияси ва табиий газга тарифлар ўзгармоқда. Кимга қандай енгилликлар бор?

    16.04.2024, 20:45

    Электр энергиясини энг кўп сарфлайдиган маиший техникалар

    08.05.2024, 13:50

    “Бир неча сабаблари бор” — энергетика вазири электр энергияси ва газ нархи нега оширилганига изоҳ берди

    17.05.2024, 15:15

    “Электр сарфи ойлик ҳисобланади” — кунига 6,6 киловаттдан кўп сарфланган ток учун қиммат нарх белгилангани рад этилди

    10.06.2024, 18:55

    Электр энергияси истеъмоли нотўғри ҳисобланаётганининг сабаби маълум қилинди

    01.07.2024, 21:10

    Ўзбекистонга АЭС қурилиши нега керак? Мутахассислар билан суҳбат

    01.07.2024, 23:45

    Ўзбекистон энергетика бозорида монополия бекор қилинади

    09.07.2024, 10:03

    Ўзбекистонда айрим шахсларга электр энергияси бўйича ижтимоий ёки моддий ёрдам кўрсатилиши мумкин

    09.07.2024, 12:52
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали

     

    Тавсия этамиз

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда Dynamic Tower қурилиши мумкин

    Ўзбекистон | 15 июн, 14:13

    Агуэро: “Роналду Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатини телевизорда кўраяпти”

    Спорт | 15 июн, 14:00

    Мисрдан гепатит C га қарши дори воситалари учинчи партияси Ўзбекистонга етиб келди

    Ўзбекистон | 15 июн, 12:52

    “Ливерпуль” икки ҳужумчисини 105 млн еврога пулламоқчи

    Спорт | 15 июн, 12:37

    Паркентда 3 нафар бола сувга чўкиб вафот этди

    Ўзбекистон | 15 июн, 11:48

    Қозоғистонда ҳам илк АЭСни “Росатом” қуради

    Дунё | 15 июн, 11:38
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.