• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12705.79
    • RUB159.2
    • EUR14704.41
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Иқтисодиёт

    Ўзбекистонга АЭС қурилиши нега керак? Мутахассислар билан суҳбат

    Жорий йил августда Ўзбекистонда илк бор атом электр станцияси (АЭС) қурилиши бошланади. Станция Жиззах вилоятида Россиянинг “Росатом” тузилмасидаги “Атомстроекспорт” АЖ томонидан қурилади. АЭСнинг Ўзбекистон учун аҳамияти нимада, қурилиш жараёни қандай кечади, янги станция барпо этилиши билан боғлиқ хавотирлар қанчалик ўринли? “Дарё” “Ўзатом” агентлиги ҳузуридаги АЭС қурилиши дирекцияси директори Отабек Омонов ва Москва муҳандислик-физика институти Тошкент филиали ўқитувчиси Қосим Тўхтаохуновдан айрим саволларга жавоб олди.

    Фориш туманида 330 МW қувватли АЭС қурилиши маълум. Бундай станциянинг қурилиши қанчалик муҳим? АЭСнинг бошқа ток ишлаб чиқариш станцияларидан фарқ қандай?

    Отабек Омонов: Ўзбекистон энергетикасида 80 фоиз электр энергияси ИЭСлар ёрдамида ишлаб чиқарилади. Улар асосан газ ёнилғисида ишлайди. Энергетик хавфсизликни ҳамда иқтисодиётни барқарор энергия билан таъминлаш учун бир нечта энерготармоқлар ривожланиши керак. Хусусан, АЭС ҳам. Бунда иқтисодиётни битта энергия манбайига боғлиқлиги йўқолади. АЭС базавий, яъни мўтадил, бир маромда электр энергияси ишлаб чиқаришга асосланган энергия манбайидир. Бошқа энергия манбаларининг ҳам ўрни бор. Лекин агар сизда хом ашё, кадрлар ва инфратузилма бўлса, АЭСни ривожлантириш керак.

    Қосим Тўхтаохунов: Атом технологиялари Ўзбекистонга кириши керак. Аслида катта АЭС қуриш режа қилинганди. Лекин ҳозирги энерготизим ундай йирик қувватни қабул қилишга тайёр эмас. Иккинчидан, бизга қулай бўлиб тургани муқобил энергетикани (қуёш, шамол) ривожлантирдик. Бироқ бундай станциялар қуёш ёки шамол бўлмаса, энергия ишлаб чиқармайди. Ўзбекистон уран қазиб олиш ва экспорт қилиш бўйича дунёда олдинги ўринларда туради. Биз уранни нега ўзимиз фойдаланмай сотишимиз керак? Уни қачонгача хом ашё қилиб сотамиз?

    Атом энергетикаси — бутун дунёнинг келажаги. Одамзодда бу технологияга ўтишдан бошқа йўл йўқ. Чунки Ер юзида углеводородлар тугамоқда. Ҳозир Хитой АЭСнинг 26 та блокини қуряпти, ҳар йили 3-4 тадан блок ишга туширишни режалаштирган. Ҳиндистон ҳам 20 та блок қурмоқчи. Америка ҳам қуришни бошлади, аввал тўхтатганди. Дунёда бошқа йўл йўқ. Биз биринчи қадамни кичик АЭС қуришдан бошладик.

    Фото: “Дарё”

    Отабек Омонов: Бу лойиҳа Фориш тумани учун жуда катта драйвер бўлади. Куни кеча майдончага бориб келдик. Маҳаллий аҳоли қачон қурилиш бошланишини сўрамоқда. Чунки қурилиш объекти қўшимча иш ўринлари, пул оқими дегани. У ерда инфратузилма ривожланади. Бундай йирик лойиҳаларга автойўл, темирйўл қурилади, газ, “свет”, сув келади. Шундан атрофдаги аҳоли ҳам фойдаланади. Қолаверса, маҳаллий кадрлар иш билан таъминланади. Аҳоли яшаш жойлари АЭС ҳудудидан камида 3 километр узоқликда бўлади.

    Жиззахда АЭС қурилиши қачон бошланади ва қанча вақт давом этади?

    Отабек Омонов: АЭС қурилиш ишларини жорий йил августнинг бошида бошлашни мўлжаллаяпмиз. Шартномага асосан ҳар бири 55 МW қувватли 6 та реактор (жами 330 МW) қурилиши режалаштирилган. Биринчи блок 6 та блокдан иборат бўлади ва у 5 йилдан кейин ишга тушади. Қолганлари режа бўйича 6 ойдан 1 йилгача (ҳар бири) бўлган вақтда қуриб битказилади. Умумий ҳисобда АЭС 7-8 йил ичида тўлиқ ишга туширилади. Станциянинг умумий майдони 50 гектарга яқин. Тўлиқ ишга тушса, йилига 2,7-3 миллиард киловатт соат атрофида электр энергияси ишлаб чиқаради. Бу тахминан ўрта ҳисобда битта вилоятнинг учдан бир қисмини ток билан таъминлаб беради дегани.

    Бош пудратчи “Атомстроекспорт” бўлади. Қурилиш ишларига маҳаллий корхоналаримиз максимал даражада жалб қилинади. Шартномада маҳаллийлаштириш пункти бор. Маҳаллий қурувчилар, машинасозлик саноатимиз, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш саноатимизни АЭС қурилишига йўналтиришимиз керак. Қолаверса, ўзимизнинг кадрларни ҳам бу ишга жалб қиламиз.

    Отабек Омонов
    Фото: “Дарё”

    Ўзбекистонда АЭС қуриш бўйича Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГATЭ) ва қўшни давлатлар билан келишув бўлганми?

    Отабек Омонов: Биз МАГАТЭ билан мунтазам равишда алоқадамиз. Биз 5 йилдан бери қурилажак АЭС майдонида муҳандислик-қидирув ишларини мунтазам олиб боряпмиз. Жараён МАГАТЭ назоратида. У тайёрлаган ҳисобот билан қўшни давлатлар ҳам танишишга ҳақли.

    Қурилиш жараёнига тахминан 5 минг киши жалб қилинади. Улар орасида маҳаллий ҳамда россиялик қурувчилар бўлади. Чет эллик экспертлар ва махсус компаниялар эса қурилиш сифатини доимий назорат қилади. Бундан ташқари, қурилиш жараёнига мингга яқин техника олиб келинади. АЭС асосий бино-иншоотлари ўта юқори хавфсизлик талабларига жавоб беради. Қурилишда асосан, бетон, монолит темир бетон, арматура ва бошқа маҳсулотлар ишлатилади. Реактор ва унинг атрофидаги ускуналар Россиядан олиб келинади. Қолган ускуналар, масалан, трубиналар, генераторлар, трансформаторлар ва ҳоказолар бошқа чет давлатларидан келтирилади.

    Ўзбекистонда кабел ишлаб чиқариш саноати яхши ривожланган. Маҳаллий кабел ишлаб чиқарувчиларни лойиҳамизга қўшишни режалаштирганмиз.

    Қосим Тўхтаохунов: Қурувчилар ва қурилиш материаллари МАГАТЭ талабларига жавоб бериши керак. Улар чет эл компаниялари текширувидан ўтиб, махсус лицензия олгачгина тендерда қатнашади. Ғолиб бўлса, қурилишда иштирок этади ёки маҳсулотларни етказиб бериши мумкин бўлади.

    АЭСнинг қандай экологик хатарлари бор? Айрим иқлимшунослар Ўзбекистон шароитида АЭС қуриш хавфли эканини, дунёда ҳали ҳаво ҳарорати 40 даражадан ошадиган, ёғингарчилик кам чўл ҳудудига АЭС қурилмаганини айтмоқда. Танланган ҳудуд иқлими ўрганилдими?

    Отабек Омонов: АЭС қуриладиган ҳудудда 2018 йилдан бери муҳандислик-қидирув ишлари олиб борилади. Атом энергетикаси соҳасига келишимиздан аввал бошқа тармоқларда қурилиш ишлари билан шуғулланганмиз. Мен бунчалик кўламда муҳандислик-қидирув ишлари олиб борилишини биринчи марта кўришим. Масалан, оддий муҳандислик-қидирув ишлари 2-3 ой олиб борилади. АЭС учун эса 1 йиллик цикл бўлди. Масалан, аэрометеорологик, геологик-қидирув ишлари бажарилди. Ўзбекистонда биринчи бор геодинамик полигон яратдик. Бунда ер сатҳининг силжиши “спутник” орқали кузатилади. Шунингдек, станция ҳудудида 9 та сейсмодатчиклар турибди. Алоҳида энг замонавий метеостанция ҳам ўрнатилган. У нафақат об-ҳавони, қуёш ёки шамолни, балки ҳамма станция ҳам ўрганмаётган кўплаб параметрларни жуда чуқур кўрсатади. Майдончамизда 2019 йилдан бери ердаги сувлар сатҳи параметрларини ўрганамиз. Бундан ташқари, экологик ўрганишлар ҳам ўтказиб келинади. Масалан, Тузкон кўли сувининг ҳарорати, таркиби, музлаш даврлари, сув камайиши ва кўпайиши масалалари 2018 йилдан бери ўрганиб келинмоқда. Ўрганиш жараёнида МАГATЭнинг керакли ҳужжатларидан фойдаландик. Улар миссиялари билан келиб, бизнинг ишларга юқори баҳо бериб кетишди.

    Экологик жиҳатдан ҳайвонот турлари, флора-фауна тўлиқ ўрганилди. АЭСнинг атроф-муҳитга таъсири бўйича ҳисобот тайёр бўлгач, маҳаллий аҳолига тақдимот қилинади. Жамоат эшитувлари ўтказилади, объект ҳақида гапириб берилади.

    Қосим Тўхтаохунов: АЭСнинг экологик хатарлари йўқ — биз уни кўрмаяпмиз. Ишлаётган ҳар бир саноат объектида атмосферага, сувга чиқиндилар чиқарилади. Лекин АЭСда атмосферага чиқинди чиқмайди. Филтрлар бундай чиқиндиларни ушлаб қолади. Ҳаво ҳароратининг иссиқ бўлиши АЭСга зарар қилмайди. Ҳисоб-китобларимизга кўра, АЭС тизими ҳаво ҳарорати 55 даражага кўтарилгунча нормал ишлайди.

    Қосим Тўхтаохунов
    Фото: “Дарё”

    Отабек Омонов: Лойиҳамиз 80 йилга мўлжалланган. Энергетикадаги бошқа ҳеч бир лойиҳа 80 йиллик эмас. АЭСда сув тизимига боғлиқликни минималлаштириш учун ҳаво ёрдамида қуруқ совитиш тизими ишлатилади. Венгрия, Хитой мутахассислари билан гаплашдик, МАГATЭга тақдимот қилдик ва улар сув сарфи кам бўлишини олқишлади. Кўп одамлар Тузкон, Айдаркўл суви ишлатиларкан, деган гапларни айтмоқда. Биз АЭС учун Айдаркўл ёки Тузкон сувини ишлатмаймиз. Асосан, совитиш тизимига озгина сув ишлатилади, яъни тизимни сув билан тўлдириб оламиз. Уни Жиззахдаги каналлардан фойдаланиб тўлдирамиз. Вақти-вақти билан кўп бўлмаган миқдорда сув керак бўлади.

    Ўзбекистонда АЭС қурилиши ҳақидаги хабарни жамоатчилик хавотир билан кутиб олди. Чернобил фожиаси эсланди, АЭС бомба сифатида тушунилди, унинг қурилиши ортидан Россия томонидан иқтисодий-сиёсий босимлар бўлиши мумкинлиги тахмин қилинди. Бундай хавотирлар қанчалик ўринли?

    Отабек Омонов: Лойиҳамиз 2018 йил бошланганди. Ўшанда бизга аҳолининг АЭС қурилиши бўйича фикрини ўрганиш топширилган. 2018–2019 йилларда ОАВ ходимлари билан бирга Фориш туманига борганмиз ва аҳоли билан учрашганмиз. Эсимда: ўшанда аҳолининг 85 фоиздан ортиғи бизни қўллаб-қувватлаганди. Тўғри, норозилик ҳам билдирилган, ҳозир ҳам шундай. Чунки ҳар бир янги технология иқтисодиётга, халққа кириб келгунча маълум бир тўсиқлардан ўтади. Лекин ҳозир Форишда маҳаллий аҳоли АЭС қурилиши бошланишини кутмоқда. Кўпчиликда Фукусима ёки Чернобил фожиасидан таъсирланиб, моҳиятини чуқур ўрганмай, маълум негативлар келиб чиқмоқда. Саноатда ёки йўлда авариялар бўлади. Лекин бу ўша соҳа ривожланмасин дегани эмас.

    Қосим Тўхтаохунов: Отабек ҳозир маҳаллий аҳоли ҳақида гапирдилар. Биз 2019 йил интернет орқали республика бўйича ижтимоий фикрни ўрганганмиз. Ўшанда аҳолининг 70 фоизгача қисми АЭС қурилишини қўллаб-қувватлаган.

    Отабек Омонов: АЭСда қурилиш конструкцияларига эътибор берилса, хавфсизлик талаблари жуда юқори. Монолит темир бетон ишлатилиши жуда кўп. Кучли шамол, ер қимирлаши ва бошқа хавфларга чидамлилиги тўлиқ ўрганилади. АЭС қурилиш харажатларининг кўп қисми хавфсизлик таъминланиши учун сарфланади.

    Сиёсатчи эмасмиз, техник муҳандисмиз. Ўзбекистон ва Россия ўртасида шерикчилик алоқалари жуда қалин. Энг катта савдо шерикларимиздан бири Россия. Қайсидир давлат билан савдо шерик бўла туриб масалани сиёсий хавф-хатарга боғлаш нотўғри. АЭС тижорий лойиҳа, сиёсий эмас. Иқтисодиётимиз ривожланиши керак. Агар тадбиркор бўлсангиз, қайси шерик ишончли, маҳсулотининг нархи яхши, сифатли эканига қараб, у билан шериклик қиласиз. Бу унга боғланиб қолганингиз ва у энди сизга зулм қилишини англатмайди.

    Қосим Тўхтаохунов: Бундай реакторларда портлаш бўлиши мумкин эмас. АЭС ва атом бомбасида бўлаётган жараёнлар мутлақо бошқа-бошқа. Реакторда ҳеч қачон портлаш бўлиши мумкин эмас.

    Чернобилда бошқа реактор тури эди — РБМК. У ерда хавф бўлган. Фукусимада ҳам “кипяший” реактор. Дунё мазкур турдаги реакторлардан воз кечган. Ҳозир ундай реакторлар қурилмаяпти. Ҳозир бутун дунёда фақатгина ВВЭР конструкциялари қурилмоқда. Бунда хавфсизлик томонига кўпроқ эътибор берилади. Тўғри, темир ускуна бўлгандан кейин авария бўлиши мумкин. Лекин бунинг даражаси жуда паст. Атроф-муҳитга салбий таъсири кам. Чунки авариянинг олдини оладиган тизим бор.

    Фото: “Дарё”

    Ўзбекистонда АЭС қуриш учун нега айнан Россияга қарашли корхона танланди?

    Отабек Омонов: Айтайлик, уй-жой қурганимизда ҳар куни қуриш билан шуғулланадиган, буюртмалари кўп, ишини яхши бажарадиган ва тажрибали қурувчини танлаймиз. Ҳамма нега Россия танланди дейди? Дунё миқёсида чет давлатларда энг кўп АЭС қурадиган мамлакат бу — Россия. Бизнинг танлаган технологиялармиз энг илғорларидан бири.

    Қосим Тўхтаохунов: АҚШ, Франция, Англия каби ривожланган давлатлар 60 йилларда АЭС лойиҳаларини бошида турган. Европа ва бошқа давлатларга АЭСни шулар қуриб берган. Ҳозир АҚШ АЭС қуришни билмайди — охирги станциясини 20 йил аввал қурган. Сметаси 4-5 баравар ортиб кетди. Франция Финляндияга АЭС қуриб берганди. Қурилиш 2003 йилда бошланиб, 2020 йилда якунланган —17 йил қурди. Ваҳоланки, 3-4 йилда битиришга ваъда берганди. АЭС нархи ҳам 5 млрд евро ўрнига, 15-18 млрд еврога чиқиб кетди. Шунинг учун уларга ҳеч ким буюртма бермаяпти. Англия ҳозир ўзи қура олмасдан, Хитойни чақирди. Корея зўр қуради, лекин битта реакторни билади холос. Комплекс қуришни билмайди. Шунинг учун бозор дунёсида Россиядан бошқа вариант қолмади. Биз бошланишига кичик АЭС қурамиз. Кейин ривожланиш поғонама-поғона давом этади.

    АЭС қуриш нархи шартнома юзасидан очиқланмаслиги маълум, бироқ лойиҳа қимматлиги аниқ. Жамоатчилик фаоллари муқобил энергияни ривожлантирсак, АЭС керак эмаслиги, корхоналар ва аҳоли хонадонларига генераторлар ўрнатиш орқали энергобарқарорликни таъминлаш мумкинлигини айтмоқда. Бунга қандай муносабатдасиз?

    Отабек Омонов: Биз ҳамма йўналишдаги энергия манбалари ривожланиши тарафдоримиз. Қуёшнинг ҳам ўрни бор. Масалан, сиз ҳовли жойда яшасангиз, томингиз бор, бемалол қуёш панеллари ўрнатсангиз бўлади. Шамол генераторлари ҳам худди шундай. Айниқса, узоқда жойлашган қишлоқлар учун бу жуда яхши ва қулай.

    АЭС қимматлигига келсак, нархини айта олмаймиз — бу тижорат сири. Россия томонидан ҳамкор бўлганмиз. Улар ҳам бизга ўхшаб бошқа давлатлар билан кичик АЭСлар бўйича ҳамкорлик қилмоқда. Нархни ошкор қилишимиз, маълум бир томонлар манфаатларига зарар етказиши мумкин.

    Қосим Тўхтаохунов: АЭС умри камида 60 йил. Шу даврда қанча электр энергияси ишлаб чиқаради? Чиққан рақамни, қурилиш харажатларига бўламиз. Шунда аниқ сумма келиб чиқади. Худди шу қуёш, шамол ва бошқа станцияларни қурилиш ва яроқли муддати давомида ишлаб чиқарадиган ток ҳисоб-китоб қилинади. Масалан, АЭС пулига бир қанча ИЭС қуриш керак бўлади, бироқ унинг ёнилғи сарфи учун катта ҳажмда газ керак. Нисбий чиқарилса, АЭС энг арзони. Энг арзон энергия бу атом энергетикасидир. Иқтисодчилар шунча туради деб санашмайди, ҳаёт даврини олиб асосини чиқаришади.

    Атом энергетикаси барқарор электр энергияси ишлаб чиқаради. Қуёш станцияси кечқурун ишламайди. Унинг ўрнини қоплаш учун яна газ ёки кўмир ёқиб, электр ишлаб чиқариш керак. ИЭСда ёқилғининг таннархдаги харажати 60-70 фоизни ташкил қилади. Катта АЭСнинг харажати 7 фоиз, кичигиники эса 3-4 фоиз атрофида.

    Қуриладиган АЭСнинг молиялаштириш манбалари қандай бўлади?

    Отабек Омонов: АЭС қуриш учун тўлиқ чет эл инвестицияларини жалб қилишни мўлжаллаганмиз. Қайси давлатлар инвестиция қилишини аниқ айта олмайман, чунки бу тижорат сири. Чет эл инвестицияларини жалб қилиш, унинг шартлари бўйича музокаралар кетмоқда. АЭС ишга тушса, станциянинг ўзида 500 тага яқин иш ўрни яратилади.

    АЭС Ўзбекистонда янги соҳа. Шунинг учун кадрлар етиштириш масаласи қандай ҳал қилинади? Таълим ва тайёргарлик дастурлари ишлаб чиқилдими?

    Отабек Омонов: 2020 йилда Ўзбекистонда Москва муҳандислик-физика институтининг Тошкент филиали очилган. Ўтган йили илк битирувчилари бизда ишлаш учун келди. Катта танлов бўлди. Ўзимизнинг йигитларнинг бир қисмини 2-3 йилдан бери Кореяга ўқишга юборяпмиз. Россияга, Францияга ҳам юбордик. Венгрия ва Мисрга малака оширишга жўнатдик. Улар АЭСларда ишлайди. Москва муҳандислик-физика институти Тошкент филиалини тугатган ёшларнинг 15 нафаридан 5 нафари Россиядаги АЭСларда ишлаб, 1,5 йил ичида бўлим бошлиғи даражасига кўтарилди.

    Кадрлар тайёрлаш бўйича катта дастуримиз бор. Уни АЭС лойиҳаси тўлиқ ишлаб чиқилгач, ишга туширамиз. Россияга 400 нафардан ортиқ ватандошларимизни таълим дастури бўйича ўқишга юборамиз. Улар ўқийди, станцияларда малака оширади ва бизда ишлашга қайтиб келади. Станциямизда биринчи ишга тушириладиган объект бу ўқув-тайёрлов маркази бўлади. Хорижда ўқиб келган ёшларимизни тайёрлаймиз. АЭСнинг барча ходимлари ўзимиздан бўлади. Уларга уй-жойлар қилиб берамиз, яхши ойлик-маош тўланади, бошқа ижтимоий жиҳатлардан ҳам етарли шароитлар яратилади.

    Исломбек Умаралиев суҳбатлашди

    01.07.2024, 23:45   Изоҳ (0)   18587
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қозоғистонда биринчи атом электр станциясини қуриш қиймати 10-15 миллиард долларга баҳоланмоқда

    21.12.2023, 13:12

    Ўзбекистонда 1 майдан “табақалаштирилган тарифлар” бўйича электр энергияси ва газ нархи ўзгаради

    16.04.2024, 16:04

    Жиззахда 2024 йилнинг ёзида кам қувватли АЭС қурилиши бошланади

    27.05.2024, 22:55

    Ўзбекистонда АЭС қурилиши бошлангани рад этилди

    20.06.2024, 12:58

    “АЭС атом бомбаси эмас” — мутахассис Ўзбекистонда қуриладиган АЭС хавотирлари ҳақида

    02.07.2024, 15:33

    “Бошқа муносиб номзод йўқ” — Ўзбекистонда АЭС қуриш учун нега Россия компанияси танланганига изоҳ берилди

    02.07.2024, 18:44

    “Жиззахдаги АЭС қурилишига маҳаллий ва россиялик қурувчилар жалб этилади” — Отабек Омонов

    02.07.2024, 20:45

    Россиянинг Марказий Осиёдаги стратегияси: ядро технологияларидаги ютуқлар минтақавий ядровий парадипломатияга олиб келиши мумкинми?

    08.07.2024, 19:21

    Ўзбекистонда электр энергияси бўйича “базавий меъёрлар” оширилишига асос йўқ — Энергетика вазирлиги

    09.07.2024, 14:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда

     

    Тавсия этамиз

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қашқадарёда жонига қасд қилиш учун ўзини каналга ташлаган фуқарони ички ишлар ходими қутқарди 

    Ўзбекистон | 14 июн, 23:06

    Суперлига. “Пахтакор” “Бунёдкор” билан, “ОКМК” эса “Шўртан” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 14 июн, 22:18

    Актриса Фотима Режаметова ўзини осиб қўйган қўшниси юзасидан мурожаат билан чиқди (видео) 

    Ўзбекистон | 14 июн, 22:02

    Омбудсман Тошкентдаги ҳибсхонада аёл узоқ вақтдан бери сақланаётганига изоҳ берди

    Ўзбекистон | 14 июн, 21:50

    50 дақиқалик суҳбат: Путин ва Трамп Яқин Шарқдаги кескинлашган вазиятни муҳокама қилди

    Дунё | 14 июн, 21:20

    ChatGPT’дан диний саволларга жавоб олиш жоизми? Мусулмонлар идораси жавоб берди

    Ўзбекистон | 14 июн, 21:18

    Таиланд ва Камбожа чегара можаросини ҳал қилиш учун учрашув ўтказди

    Дунё | 14 июн, 21:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.