• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12559.26
    • RUB160.17
    • EUR14413.01
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Иқтисодиёт

    “Электр сарфи ойлик ҳисобланади” — кунига 6,6 киловаттдан кўп сарфланган ток учун қиммат нарх белгилангани рад этилди

    Telegram каналларда электр энергияси учун янги жорий этилган ўсувчан ойлик тарифлар кунлик истеъмол учун алоҳида тарзда амал қилаётгани ҳақида хабар тарқалди. Унда кунлик сарфи 6,6 кВт/соатдан ошган ток учун қиммат нархда тўлов қилиниши айтилган. “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ мазкур хабар асоссиз эканини маълум қилди.

    Фото: Telegram

    2024 йил 1 майдан Ўзбекистон аҳолиси учун электр энергияси ва табиий газ нархларига ойлик ижтимоий норма жорий этилди. Хусусан, бир ойда 200 кВт/соатгача сарфланган электр энергияси тўлови 450 сўмдан (1 киловаттга), ундан ошган қисмига ўсувчан тарифларда тўлов қилиниши белгиланди.

    Бугун, 10 июнь куни ижтимоий тармоқларда кунлик 6,6 киловаттдан кўп фойдаланилган электр энергияси учун қиммат нархда тўлов қилишга тўғри келаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ бунга расмий муносабат билдирди.

    Маълум қилинишича, мазкур хабар асоссиз бўлиб, ижтимоий норма ойлик кўрсаткичларга мувофиқ амал қилади.

    “Бир ойда 200 киловаттгача электр энергияси ишлатган хонадон эгаси 1 киловатт соат учун 450 сўмдан тўлайди. Истеъмол мазкур кўрсаткичдан ошса, яъни 1000 киловатт соатгача ишлатилган бўлса, 200 киловатт соатгача — 450 сўм, қолган 800 киловатт соатга — 900 сўмдан тўлов қилинади. Мазкур ўсувчи тарифларни ҳисоблашда ҳамда хабарда келтирилганидек, электр энергияси сарфи кунлик истеъмол миқдорида эмас, балки истеъмолчининг бир ой давомидаги кўрсаткичи асосида ҳисобланишини маълум қиламиз”, — дейилади манбада.
    Фото: “Дарё”

    Мисол келтирилишича, истеъмолчи бир ойда 300 киловаттгача электр энергияси ишлатган бўлса, хонадон эгаси 200 киловаттга 1 киловатт соат учун — 450 сўм, қолган 100 киловатт соат учун 900 сўмдан тўлайди. 2024 йил 1 июндан истеъмолчиларга фойдаланилган электр энергияси ва табиий газ бўйича ойлик маълумот “базавий меёр” ва ундан ортиқ ҳажмлар кесимида юборилади.

    Ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган “...кунига 6,6 кВтдан ортиқ ток ишлацангиз, ундан ортганига қиммат тарифда тўланади”, деган хабарлар мутлақо асоссиз эканлигини таъкидлаган ҳолда, янгилик каналлари админларидан бундай ёлғон маълумотларни тарқатмасликларини сўраб қоламиз. “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ мазкур тарқатилган асоссиз маълумот юзасидан тегишли тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилишини маълум қилади, — дейилган ташкилот муносабатида.

    Аввалроқ энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов нега айнан ижтимоий норма 200 кВт/соат этиб белгиланганига изоҳ берганди.

    Жўрабек Мирзамаҳмудов
    Фото: “Дарё”
    Апрель ойида асосий истеъмолчиларнинг 73 фоизи 200 кВт/соатдан кам электр ишлатган. Қиш ойларида ҳам 66–68 фоиз абонент 200 кВт/соатгача электр ишлатган. Ҳисоб-китобларимизга кўра, 200 кВт/соат базавий эҳтиёжларни қоплашга етади, — деган вазирлик раҳбари.

    Шунингдек, Энергетика вазирлиги Ўзбекистонда электр учун нархларнинг ошиши 98 фоиз истеъмолчиларга мутлақо таъсир қилмаслигини маълум қилган.

    10.06.2024, 18:55   Изоҳ (0)   40022
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Бир неча сабаблари бор” — энергетика вазири электр энергияси ва газ нархи нега оширилганига изоҳ берди

    17.05.2024, 15:15

    “Электр ва газ нархидаги ислоҳот келажакда бозорларни маҳсулотларга тўлдириш ва нархларни пасайтиришга ёрдам беради” — Марказий банк раиси ўринбосари

    18.05.2024, 19:02

    “Бу йил Ўзбекистонда исломий молия тизимини жорий этишга оид қонун лойиҳаси парламент муҳокамасига қўйилади” — Беҳзод Ҳамраев

    20.05.2024, 15:40

    Ўзбекистон нефть ва газ импорти ҳажмини кескин оширди

    21.05.2024, 17:25

    Халқаро террористик ташкилот аъзоси бўлган сирдарёлик йигит қидирилмоқда 

    10.06.2024, 18:35

    Тошкентда кучли таъсир қилувчи дориларни сотаётган шахс ушланди 

    10.06.2024, 18:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Энди тинчликни танлаш керак, акс ҳолда кейинги ҳужумлар бундан каттароқ бўлади” — Трамп Эронни огоҳлантирди

    Дунё | 22 июн, 09:20

    Ўзбекистонда давлат органлари фаоллигининг миллий рейтинги жорий этилади

    Ўзбекистон | 22 июн, 09:05

    Трамп “Америка овози”нинг 639 нафар мухбирини ишдан бўшатди

    Дунё | 21 июн, 23:50

    ФВВ аҳолига соат 10:00 дан 17:00 гача тик тушадиган қуёш нурлари остида бўлмасликни тавсия қилди

    Ўзбекистон | 21 июн, 23:30

    Бразилияда ҳаво шари қулаши оқибатида 8 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 21 июн, 23:10

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Мамелоди Сандаунс” — “Боруссия Дортмунд” баҳсида еттита гол урилди

    Спорт | 21 июн, 23:00

    Фарғона аэропортида танасига 250 грамм қуйма олтинни яшириб олиб ўтаётган шахс тўхтатилди

    Ўзбекистон | 21 июн, 22:50

    Панамада фавқулодда ҳолат эълон қилди

    Дунё | 21 июн, 22:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.