• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +40°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда 1 майдан “табақалаштирилган тарифлар” бўйича электр энергияси ва газ нархи ўзгаради

    Вазирлар Маҳкамасининг “Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида жорий йилнинг 1 май санасидан бошлаб электр ва табиий газ тарифлари ўзгаради.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Қарорга мувофиқ, ёқилғи-энергетика ресурсларининг 2024–2025 йилларда босқичма-босқич ўзгарадиган янги нархлари ҳамда шу йилнинг 1 май санасидан эътиборан, аҳоли учун электр энергияси ва табиий газ бир ойлик истеъмолининг базавий меъёрлари тасдиқланди. 

    Демак, 1 майдан бошлаб электр энергияси нархи истеъмолчиларнинг I ва II гуруҳларига кирувчи қисмига ўзгаришсиз — 1 кВт/соат учун 1000 сўм ҳамда 900 сўмдан қолмоқда.

    Истеъмолчиларнинг III гуруҳи, шу жумладан, овқат тайёрлаш учун марказлашган ҳолда электр плиталари билан жиҳозланган кўп қаватли уй-жойлар ва ётоқхоналарда яшовчи маиший истеъмолчилар учун бир ойдаги истеъмолдан келиб чиқиб:

    • ойига 200 кВт/соатгача – 225 сўм;
    • ойига 201 кВт/соатдан 1 000 кВт/соатгача – 450 сўм;
    • ойига 1 001 кВт/соатдан 5 000 кВт/соатгача – 675 сўм;
    • ойига 5 001 кВт/соатдан 10 000 кВт/соатгача – 787,5 сўм;
    • ойига 10 000 кВт/соат ва ундан юқори – 900 сўмдан этиб белгиланмоқда.

    Қолган маиший истеъмолчилар учун эса бир ойдаги истеъмолдан келиб чиқиб:

    • ойига 200 кВт/соатгача – 450 сўм;
    • ойига 201 кВт/соатдан 1 000 кВт/соатгача – 900 сўм;
    • ойига 1 001 кВт/соатдан 5 000 кВт/соатгача – 1 350 сўм;
    • ойига 5 001 кВт/соатдан 10 000 кВт/соатгача – 1 575 сўм;
    • ойига 10 000 кВт/соат ва ундан юқори – 1 800 сўмдан этиб белгиланмоқда.

    Истеъмолчиларнинг IV гуруҳи учун ҳам нархлар ўзгаришсиз — 1 кВт/соат учун 900 сўмдан қоляпти.

    Табиий газ етказиб бериш нархи эса қуйидагича ўзгаради

    Барча истеъмолчилар учун тўлов миқдори ўзгаришсиз, яъни бир кубометр учун 1 500 сўмдан қолмоқда.

    Йирик улгуржи истеъмолчилар ҳамда бюджет ташкилотлари учун ҳам табиий газ нархи ўзгаришсиз – бир кубометр учун 1 800 сўмдан қолмоқда. Коммунал-маиший эҳтиёжлар учун аҳолига мавсумга қараб нарх белгиланмоқда. Хусусан, ноябрь февраль ойлари давомида бир ойдаги истеъмолдан келиб чиқиб:

    • ойига 500 куб метргача – 650 сўм;
    • ойига 501 куб метрдан 2 500 куб метргача – 1 500 сўм;
    • ойига 2 501 куб метрдан 5 000 куб метргача – 1 950 сўм;
    • ойига 5 001 куб метрдан 10 000 куб метргача – 2 275 сўм;
    • ойига 10 001 куб метр ва ундан юқори миқдорда табиий газ истеъмол қиладиганлар бир куб метр учун 2 600 сўмдан тўлашлари белгиланмоқда.

    Март октябрь ойларида истеъмолчилар бир ойдаги истеъмолидан келиб чиққан ҳолда қуйидагича ҳақ тўлайдилар:

    • ойига 100 куб метргача – 650 сўм;
    • ойига 101 куб метрдан 2 500 куб метргача – 1 500 сўм;
    • ойига 2 501 куб метрдан 5 000 куб метргача – 1 950 сўм;
    • ойига 5 001 куб метрдан 10 000 куб метргача – 2 275 сўм;
    • ойига 10 001 куб метр ва ундан юқори миқдорда табиий газ истеъмол қиладиганлар бир куб метр учун 2 600 сўмдан тўлайдилар.

    Аҳолига маиший эҳтиёжлар учун сотиладиган суюлтирилган газнинг бир килограмми учун тўлов 1 600 сўм этиб белгиланяпти. 2024 йилнинг 1 июнидан бошлаб эса автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари учун бир куб метр табиий газ 1 800 сўмдан етказиб берилади.

    Қарор билан 2025 йилнинг 1 апрелидан эътиборан босқичма-босқич ўзгарадиган нархлар ҳам белгилаб берилмоқда. Хусусан:

    2025 йил апрелдан бошлаб, электр энергияси нархи истеъмолчиларнинг I гуруҳига кирувчи қисмига ўзгаришсиз – 1 кВт/соат учун 1 000 сўм этиб белгиланяпти. II гуруҳ истеъмолчилар учун ҳам бир киловатт соат электр энергияси 1000 сўмдан етказиб берилади.

    Истеъмолчиларнинг III гуруҳи, шу жумладан, овқат тайёрлаш учун марказлашган ҳолда электр плиталари билан жиҳозланган кўп қаватли уй-жойлар ва ётоқхоналарда яшовчи маиший истеъмолчилар учун бир ойдаги истеъмолдан келиб чиқиб:

    • ойига 200 кВт/соатгача – 300 сўм;
    • ойига 201 кВт/соатдан 1 000 кВт/соатгача – 500 сўм;
    • ойига 1 001 кВт/соатдан 5 000 кВт/соатгача – 750 сўм;
    • ойига 5 001 кВт/соатдан 10 000 кВт/соатгача – 875 сўм;
    • ойига 10 000 кВт/соат ва ундан юқори – 1 000 сўмдан этиб белгиланмоқда.

    Қолган маиший истеъмолчилар учун эса бир ойдаги истеъмолдан келиб чиқиб:

    • ойига 200 кВт/соатгача – 600 сўм;
    • ойига 201 кВт/соатдан 1 000 кВт/соатгача – 1 000 сўм;
    • ойига 1 001 кВт/соатдан 5 000 кВт/соатгача – 1 500 сўм;
    • ойига 5 001 кВт/соатдан 10 000 кВт/соатгача – 1 750 сўм;
    • ойига 10 000 кВт/соат ва ундан юқори – 2 000 сўмдан этиб белгиланяпти.

    Истеъмолчиларнинг IV гуруҳи ҳам кейинги йилнинг 1 апрелидан эътиборан бир кВт/соат электр энергияси учун 1 000 сўмдан тўлайдилар.

    Табиий газ етказиб бериш нархи эса қуйидагича ўзгаради: барча истеъмолчилар учун тўлов миқдори бир кубометр учун 1 800 сўмдан этиб белгиланмоқда.

    Автомобильларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари учун бир куб метр табиий газ 2 500 сўмдан етказиб берилса, иссиқлик электр станциялари ва иссиқлик электр марказлари бунинг учун 1 800 сўмдан тўлайди.

    Аҳолининг коммунал-маиший эҳтиёжлар учун истеъмол қиладиган табиий гази учун нархлар ўзгаради. Яъни келгуси йилнинг 1 апрелидан эътиборан, ноябрь февраль ойлари давомида бир ойдаги истеъмолдан келиб чиқиб:

    • ойига 500 куб метргача – 1 000 сўм;
    • ойига 501 куб метрдан 2 500 куб метргача – 1 800 сўм;
    • ойига 2 501 куб метрдан 5 000 куб метргача – 2 100 сўм;
    • ойига 5 001 куб метрдан 10 000 куб метргача – 2 500 сўм;
    • ойига 10 001 куб метр ва ундан юқори миқдорда табиий газ истеъмол қиладиганлар бир куб метр учун 3 000 сўм этиб белгиланяпти.

    Март октябрь ойларидаги бир ойлик истеъмол учун эса қуйидагича ҳақ тўланади:

    • ойига 100 куб метргача – 1 000 сўм;
    • ойига 101 куб метрдан 2 500 куб метргача – 1 800 сўм;
    • ойига 2 501 куб метрдан 5 000 куб метргача – 2 100 сўм;
    • ойига 5 001 куб метрдан 10 000 куб метргача – 2 500 сўм;
    • ойига 10 001 куб метр ва ундан юқори миқдорда табиий газ истеъмол қиладиганлар бир куб метр учун 3 000 сўмдан тўлайди.

    Аҳолига маиший эҳтиёжлар учун сотиладиган суюлтирилган газнинг бир килограмми учун тўлов 2 000 сўм бўлади.

    Шунингдек, қарор билан 2024 йил 1 майдан аҳоли учун электр энергияси ва табиий газ бир ойлик истеъмолининг базавий меъёрлари ҳам белгиланмоқда. Унга кўра, электр энергияси бир ойлик базавий меъёри 200 кВт·соатни, табиий газ учун эса иситиш мавсумида 500 куб метрни, бошқа мавсумда эса 100 куб метрни ташкил қилмоқда.

    Иситиш мавсуми Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида октябрь февраль ойларини, бошқа ҳудудларда эса ноябрь февраль ойларини қамраб олади. Иситишдан ташқари мавсум Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида март – сентябрь ойларини, бошқа ҳудудларда эса март октябрь ойларини қамраб олиши назарда тутилмоқда.

    Эслатиб ўтамиз, 2022 йилги муҳокамаларда электр энергияси ва табиий газ нархларини ижтимоий норма асосида белгилаш ва ошириш назарда тутилганди. Яъни оқилғи-энергетика ресурслари истеъмоли учун нархлар янги тизим асосида ўзгариши таклиф этилган. Хусусан, аҳоли учун 1 кВт соат электр энергияси истеъмоли ойига 250 кВт соатгача – 325 сўм, 250 кВт соатдан юқори ҳар 1 кВт соат учун – 650 сўм этиб белгиланиши айтилган. Аммо айрим сабабларга кўра, ушбу режани амалга ошириш кечиктирилган. 

    2023 йил 1 ноябрдан бошлаб бир ойда электр энергияси ўртача ойлик истеъмоли учун тўлов миқдорига ўсувчан коэффициент қўлланиши бошланган. Энергетика вазирлиги мазкур ўсувчан коэффициент аҳоли истеъмолчиларининг 98 фоизига мутлақо таъсир қилмаслигини маълум қилган эди.

    Электр энергияси истеъмолчиларининг тариф гуруҳлари 

    Ҳукуматнинг 2023 йилдаги қарори билан барча электр энергияси истеъмолчилари тўрт тариф гуруҳига бўлинади (I, II, III ва IV):

    I тариф гуруҳига уланган қуввати 750 кВА ва ундан ортиқ бўлган, электр энергияси учун табақалаштирилган тариф бўйича ҳисоб-китоб қилинадиган истеъмолчилар киради. Бюджет ташкилотлари, сув таъминоти ташкилотлари, фермер хўжаликлари ва сув истеъмолчилари уюшмаларининг насос станциялари, шунингдек давлат бюджетидан молиялаштириладиган насос станциялари бундан мустасно.

    II тариф гуруҳига

    • электр энергияси учун бир ставкали тариф бўйича ҳисоб-китоб қиладиган истеъмолчилар, маиший истеъмолчилардан ташқари;
    • “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ, “Иссиқлик электр станциялари” АЖ, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ва “Ўзбекгидроэнерго” АЖ таркибига кирадиган, ҳудудий электр таъминоти корхоналари, шу жумладан ҳудудий электр тармоқлари корхоналаридан электр қуввати оладиган корхона ва ташкилотларнинг, шунингдек, электр энергияси ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг ушбу корхоналар ҳудудидан ташқарида алоҳида жойлашган объектларининг хўжалик эҳтиёжлари.

    III тариф гуруҳига маиший истеъмолчилар киради. Ушбу тариф гуруҳи бўйича аҳоли томонидан турмуш эҳтиёжлари учун уй-жойларда, хонадонларда, ётоқхоналарда, ёрдамчи хўжаликларда, шахсий фойдаланиладиган томорқа боғ объектларида, шу жумладан боғ ширкатлари ва дала ҳовлилар суғориш насослари, шахсий автомашиналар учун гаражларда сарфланадиган электр энергияси ҳақи ток қабул қилгичларнинг қуввати ҳамда ҳисобга олиш асбобларининг ўрнатилган жойидан қатъий назар, тўланади.

    Бюджет ташкилотларидан ташқари электр энергиясидан биноларни электр билан иситиш, иссиқ сув таъминоти ва овқат тайёрлаш мақсадида фойдаланадиган I ва II тариф гуруҳлари истеъмолчилари томонидан сарфланадиган электр энергияси ҳажмининг ҳақи IV тариф гуруҳи бўйича тўланади.

     

    16.04.2024, 16:04   Изоҳ (0)   156578
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда кимлар коммунал тўлови учун давлатдан компенсация олиши мумкинлиги эслатилди

    16.12.2023, 09:47

    Ўзбекистонда кимларга уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация тўланади? 

    25.03.2024, 17:00

    “Биллинг тизими ишлаб чиқилган”. Шерзод Ҳидоятов коммунал тўловларнинг ягона тизими ҳақида маълумот берди

    03.05.2024, 09:22

    Ўзбекистонда мажбурий автосуғурта тарифлари ошиши мумкин

    29.05.2024, 15:20

    Хоразм вилоятида ичимлик суви ва оқова хизматлар бўйича янги тарифлар тасдиқланди

    31.05.2024, 12:27

    Энди электромобилни хонадонда қувватлашни рағбатлантирадиган тунги тариф жорий қилинади

    10.06.2024, 18:05
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди

     

    Тавсия этамиз

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Келаси ҳафта аввалида ҳарорат бир оз пасаяди

    Ўзбекистон | 5 июл, 18:25

    Яшил энергияга зарба: Трамп янги қонун билан имтиёзларни бекор қилди

    Дунё | 5 июл, 18:00

    Тошкентда 33 ёшли аёлни фоҳишалик учун Москвага жўнатаётган шахс ушланди

    Ўзбекистон | 5 июл, 17:50

    Наманганда газ тармоғига ўғринча уланиб олган боғ эгаси давлатга 1,4 млрд сўм зарар етказди

    Ўзбекистон | 5 июл, 17:00

    “Ливерпуль” Жотанинг оиласига футболчи билан тузилган шартнома бўйича маош тўлаб боради

    Спорт | 5 июл, 16:53

    Ўзбекистонда 6 июль куни ҳаво ҳарорати 45 даражагача кўтарилади

    Ўзбекистон | 5 июл, 16:40

    Европа мамлакатлари Исроилга нисбатан санкциялар жорий қилиши мумкин — Bloomberg

    Дунё | 5 июл, 16:10

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    Дунё | 5 июл, 15:22
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.