• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Иқтисодиёт

    “Бир неча сабаблари бор” — энергетика вазири электр энергияси ва газ нархи нега оширилганига изоҳ берди

    Ўзбекистонда 2023 йил 1 октябрдан бизнес учун, жорий йилнинг 1 майидан аҳоли учун электр ва газ тарифлари оширилди. Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов UzReport телеканалига берган интервьюсида нархлар кўтарилиши сабабларини маълум қилди.

     Жўрабек Мирзамаҳмудов
     Фото: UzReport

    Учта асосий сабаб

    Журналист билан суҳбат давомида Жўрабек Мирзамаҳмудов электр энергияси ва табиий газ нархлари ўсишига олиб келган учта асосий сабабни айтди.

    “Аввало, тарифлар оширилиши электр энергияси ва табиий газ етказиб беришдаги харажатларнинг бир қисмини қоплаш билан боғлиқ. Ҳозирда бу маҳсулотларни ишлаб чиқаришдан етказиб беришгача бўлган харажатлар тўлиқ қопланмаяпти. Шунинг учун мазкур йўналишларга бюджетдан жуда катта субсидиялар ажратиляпти.

    Иккинчи сабаби — тежамкорликка ундаш. Учинчидан, инвестицияларни жалб қилиш. Ҳозир бизга генерацияга кўпроқ инвестиция келмоқда. Электр энергияси етказиб бериш йўналишида бир неча компания ўрганиш олиб борди ва тарифлар пастлиги туфайли бу йўналишга хусусий инвестиция киритишга тайёр эмаслигини билдирди. Шунинг учун тарифни ошириш ушбу масалани ечишнинг бир босқичи деб ўйлаймиз”, — деди вазир.

    Ижтимоий норма нега 200 кВт/соат?

    Аввалги даврлардан фарқли равишда бу галги электр ва газ тарифларида ижтимоий норма белгиланди. Хусусан, электр энергиясининг ойига 200 кВт/соатгача бўлган истеъмоли учун нархлар 450 сўмдан бўлади. Истеъмол ҳажми бундан ошса, нарх ҳам 200 кВт/соатдан юқори қисми учун кўтарилиб боради. Жўрабек Мирзамаҳмудов нега айнан ижтимоий норма 200 кВт/соат этиб белгиланганига изоҳ берди.

    “Асосий истеъмолчилар улушини таҳлил қилдик. Статистика шуни кўрсатдики, жорий йилнинг апрель ойида 200 кВт/соатгача бўлган улуш энг катта бўлиб чиқди. Яъни бизда 7 миллион 228 минг абонент бўлса, шундан 5 миллион 255 мингтаси (73 фоизи) 200 кВт/соатдан кам электр ишлатган. Қиш ойларида ҳам 66–68 фоиз абонент 200 кВт/соатгача электр ишлатган. Ҳисоб-китобларимизга кўра, 200 кВт/соат базавий эҳтиёжларни қоплашга етади”,—деди вазирлик раҳбари.

    Жўрабек Мирзамаҳмудовнинг айтишича, юқоридаги 73 фоиз абонентнинг электр энергияси истеъмоли умумий истеъмолнинг 35 фоизини ташкил қилмоқда. Улар бир ойда 415 миллион кВт/соат электр энергияси сарфламоқда.

    “Қолган 27 фоизга яқин абонент умумий ҳисобда электр энергиясининг 58,8 фоизини истеъмол қиляпти. Бир ойда улар 1000 кВт/соатгача (ҳар бир абонент–таҳр.) жами 697 миллион кВт/соат электр энергияси истеъмол қилади ва 1000 кВт/соатдан юқори истеъмол қилган абонентлар 5,7 фоизни ташкил этади. Улар жуда катта ҳажмда электр энергияси истеъмол қиляпти”,—деди вазир.

    Газ қазиб олиш ҳажми нега камаймоқда?

    Жўрабек Мирзамаҳмудовга кўра, Ўзбекистондаги 85 фоиз конлардан табиий газ қазиб олиб бўлинган.

    “Ҳозир конларга борган сари чуқур кириб борилмоқда. Улардан газ қазиб чиқаришда сиқув компрессор станцияларида муаммолар юзага келиб, қўшимча вақт ва харажат кетмоқда. Бунинг оқибатида маҳсулот таннархи ошмоқда. Технологияда конларга қанчалик чуқур кетгани билан баъзи натижалар биз ўйлагандек бўлмаяпти. Эскирган технологик ускуналаримизда авариялар кўпайган. Уларни вақтида модернизация қила олмаганимиз сабабли компрессор станциялардаги агрегатларда тўхташ ҳолатлари бор. Тизимда 4 ой ичида 333 та техник носозликлар бўлди”, — деди Энергетика вазири.

    Энергетика вазири мамлакат электр энергияси етказиш тармоқларидаги носозликлар ва авариявий ҳолатларни тўлиқ бартараф қилишга камида 3–4 йил кераклигини айтди.

    “Жорий йилда электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажмини камида 5 миллиард кВт/соатга ошириш кўзда тутилган. Бу ҳажм янги ИЭСлар ишга туширилиши, янги қуёш ва шамол генерациялари ҳисобига ошади. 2024 йилда қўшимча электр энергиясини экспорт қилиш имкониятимиз ҳам бор. Чунки олдинги йилларда 4 миллиард кВт/соатдан кўпроқ электр энергияси импорт қилган бўлсак, жорий йилда бу ҳажм қисқариб, 3 миллиард кВт/соатдан камроқ бўлади”,—дея маълум қилди вазирлик расмийси.

    Жўрабек Мирзамаҳмудовнинг қўшимча қилишича, электр ва газ тарифлари ошгани ҳисобига 2024 йилда  энергетикага давлат томонидан бериладиган субсидиялар миқдори камаяди.

    Маълумот учун, 2023 йилда республикада табиий газ олди-сотдиси ўртасидаги тақчилликни қоплаш учун давлат бюджетидан қарийб 18 триллион сўм тўлаб берилган. Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Аҳадбек Ҳайдаров “Дарё” мухбирига берган интервьюсида 2024 йилда бу миқдори 9,5 триллион сўмга пасайтирилишини айтган. Кейинги босқичларда субсидиялар яна икки баравар қисқартирилади. Субсидиялардан бўшаган пуллар ижтимоий соҳага ҳамда аҳолининг ижтимоий ҳимоясига сарфланиши маълум қилинган.

    17.05.2024, 15:15   Изоҳ (0)   16738
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентдаги трансформаторларнинг 37 фоизи 40 йилдан бери ишлаётгани маълум қилинди

    22.06.2023, 16:55

    Ўзбекистонда электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми кўпайиб, газ қазиб олиш кескин камайди

    21.12.2023, 13:08

    Дилшод Азимов “Ўзсувтаъминот” раиси лавозимидан озод этилди — манба

    17.05.2024, 15:09

    Малайзия бош вазири расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди

    17.05.2024, 14:50

    Тошкентда мактабга ўйинчоқ пичоқ олиб келган йигитнинг ота-онаси жаримага тортилди

    17.05.2024, 14:35

    Тошкент вилоятида 5 туп чинор кесганлар озодликдан маҳрум этилди

    17.05.2024, 14:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.