Фарғона вилояти Миллий гвардия бошқармаси Қўштепа туманидаги мактабда ўқувчиларига тарсаки туширган ходим юзасидан маълумот берди.

Ижтимоий тармоқларда Қўштепа туманида жойлашган мактабда Миллий гвардия ходими мактаб ўқувчиларига тарсаки туширгани тасвирланган видео тарқалди.
Миллий гвардия масъуллари томонидан олиб борилган ўрганишлар натижасида ушбу ҳолат тумандаги 49-умумтаълим мактабида содир бўлгани аниқланган.
Воқеа юзасидан хизмат суриштируви ўтказилиб, ижтимоий тармоқларда тарқалган ва видеотасвирда акс этган ходим эгаллаб турган лавозимидан четлаштирилган.
Шавкат Мирзиёев 5 февраль куни бўлиб ўтган йиғилишда 2023 йилда вояга етмаганлар 3,5 минг жиноят содир этганини айтганди. Шу муносабат билан мактаблардаги инспектор-психологлар штати Ички ишлар вазирлигидан Миллий гвардия тизимига ўтказилган.
Изоҳ (0)