Германия парламенти мудофаа қўмитаси раиси Мари-Агнес Штрак-Циммерманнинг фикрича, ўз ядро қуролига эга бўлиш ғояси Европа Иттифоқи учун реал эмас, Европа Иттифоқи мустақил ядровий воситаларни ишлаб чиқишдан кўра, бошқа соҳаларга устунлик бериши лозим. Бу ҳақда у Deutschland Funk нашрига берган интервьюсида айтиб ўтган, дея хабар берди “Газета.ru”.
Охир оқибат, бу ривожланган, мураккаб тизим бўлиб, унинг доирасида бутун Европа ҳимояланиши керак. Менимча, кўпчилик харажатлардан ташқари бу нимани англатишини тушунмаяпти. Бу кенг жамоатчилик муҳокама қилиши шарт бўлмаган мавзу, — деди Штрак-Циммерманн.
Бундан олдин Польша бош вазири Дональд Туск Франция президенти Эммануэль Макроннинг Европанинг айрим давлатларини ядро қуроли билан таъминлаш ҳақидаги ваъдасини олқишлаган эди. Бундан ташқари, НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг Европадаги мавжуд ядровий бардошлиликни яхши иш берадиган тизим деб атаб, унинг ишини бузиш мумкин эмаслигини маълум қилган. Аввалроқ, АҚШ Украинадаги можаро туфайли НАТОнинг тарқатиб юборилишига рухсат берган эди.
Изоҳ (0)