“Оскар” мукофоти номзоди Марк Руффало (“Қасоскорлар” фильми) Голливуд Шон-шараф хиёбонида шахсий “юлдуз”га сазовор бўлди. Бу ҳақда “Film.ru” хабар берди.
Актёрни қўллаб-қувватлаш учун унинг рафиқаси, фарзандлари, ҳамкасби Женнифер Гарнер, режиссёрлардан Дэвид Финчер ва Жосс Уидон, Marvel президенти Кевин Файги, актёр Барри Кеоган ва бошқалар ташриф буюрди.
Руффало уни доимо қўллаб-қувватлаган барча яқинларига ва мезбонларга ўз миннатдорлигини билдирди ва Голливуддаги ижод йўли қандай бошланганини шундай хотирлади:
“Ҳар ҳафта бувим менга конвертда 20 доллар билан кичик хат юбориб турарди: “Мен сенга ишонаман. Ўз жойингда қол, сен албатта уддалайсан” деган сўзлари менга куч берар эди”.
Изоҳ (0)