Америка кинематография академияси янги: 2026 йилдан бошлаб муносиб актёрларни танлагани учун кастинг-директорларга “Энг яхши кастинг” номинацияси берилади.
Мазкур номинацияси ғолиблари 2026 йилда “Оскар”нинг 98-маросимида илк бор тақдирланади. Мукофот тоифалари рўйхати охирги марта 2001 йилда “Энг яхши анимацион фильм” киритилганда янгиланган эди.
Маълумот учун, навбатдаги “Оскар” мукофотини топшириш маросими 2024 йил 10 мартдан 11 мартга ўтар кечаси бўлиб ўтади. Ҳозирда овозлар сони бўйича “Оппенгеймер” фильми етакчилик қилмоқда.
Изоҳ (0)