Ўзбекистонда 2023 йилнинг январь ноябрь ойларида ФҲДЁ органлари томонидан 887 424 нафар тирик туғилиш ҳолатлари қайд этилди, деб хабар беради Статистика агентлиги.
Қайд этилишича, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4,4 фоизга ошган.
2023 йилнинг 11 ойида туғилганларнинг:
- 459 701 нафари ўғил болалар;
- 427 723 нафари қиз болалар.
Ўзбекистонда 2023 йилнинг 11 ойида қиз болаларга нисбатан 31 978 нафар кўп ўғил болалар туғилган.
Ўзбекистонда 2023 йилнинг январь ойида 76 199 нафар тирик туғилиш ҳолатлари ФҲДЁ органларида қайд этилган. Улардан 1 816 нафари эгизак чақалоқлар ҳисобланади. Январь—июнь ойларида эса 434 519 та туғилиш қайд этилган. 2022 йилда эса Ўзбекистонда биринчи фарзандини дунёга келтирган оналар сони 280 432 нафарни ташкил этганди.
Изоҳ (0)