Тошкентдаги хонадонда юз берган ёнғинда аёл ва унинг икки қизи ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Дарё”га Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
Воқеа Яшнобод туманидаги хонадонларнинг бирида 18 декабрь куни юз берган, ҳолат акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалганди.
Маълум бўлишича, ушбу ёнғиндан 28 ёшли аёл ҳамда 8 ва 5 ёшдаги икки қиз вафот этди. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 259-моддаси (ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ушбу ёнғин ҳақида ФВВ ва ФВБ ҳозирча ҳеч қандай маълумот эълон қилмади.
Изоҳ (0)