Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида яшовчи Акмалжон Худойбердиев ва Мафтуна Қурбонова оиласида 3 январь куни бирйўла уч фарзанд дунёга келди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев хабар бермоқда.
Уларнинг ҳаммаси қизалоқ. Оилада шу пайтгача бир қиз фарзанд тарбияланаётган эди. Энди улар 4 нафар бўлди.
Туман тиббиёт бирлашмаси туғуруқхона бўлими шифокори Самияхон Исоқованинг айтишича, туманда охирги марта 2016 йилда шундай уч эгизак туғилган.
Эгизаклар ва уларнинг онаси соғлом эканлиги айтилмоқда.
Мавзуга доир: Ўзбекистонда 2023 йилнинг биринчи кунида қанча чақалоқ туғилгани маълум қилинди
Изоҳ (0)