26 апрель куни Тошкентдан Истанбулга учган самолёт бортида чақалоқ туғилди. Бу ҳақда Uzbekistan Airways ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, HY 273 рейси Истанбул шаҳрига яқинлашганда йўловчи С.А. стюардессага мурожаат қилган. Бортдаги шифокорлар ёрдамида ўғил чақалоқ дунёга келган.
Самолёт хавфсиз қўнгач, Истанбул халқаро аэропорти тиббиёт ходимлари самолётга чиққан. Она ва янги туғилган чақалоқ поликлиникага етказилган, ҳозирда уларнинг аҳволи барқарор деб баҳоланмоқда.
“Биз авиакомпания жамоаси номидан ота-оналарни кичик ватандошимизнинг туғилиши билан табриклаймиз, бортда туғилишда ёрдам берган экипаж ва шифокорларга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз”, — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)