Тошкент шаҳар ИИББ оғир ва ўта оғир жиноят содир этишда гумонланиб, терговдан қочиб яширинган шахсларни қидирувга берди.
Маълум қилинишича, қуйидаги уч киши қидирувга берилган:
- 1982 йилда туғилган Умаров Рустамжон Тўланбоевич;
- 1990 йилда туғилган Абдуллаев Акромжон Бахтиёрович;
- 1995 йилда туғилган Паттаев Тохиржон Хакимбой ўғли.
Кўрилган тезкор чора-тадбирлар натижасида қидирувдаги Рустамжон Умаров ушланган Қолган икки нафар гумон қилинувчилар қидируви давом этмоқда.
“Ҳурматли фуқаролар, агар сиз ушбу шахсларни кўрсангиз ёки улар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз зудлик билан Тошкент шаҳар ИИББнинг 71-206-45-69, 71-206-49-46 ёки 102 рақамларига ёхуд 98-364-02-03 Telegram рақамига хабар беришингизни сўраймиз. Мурожаатчининг шахси сир сақланиши кафолатланади”, — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)