Сара Уолш Янги Зеландиянинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов ўзининг Telegram канали орқали маълум қилди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Сара Уолш билан учрашиб, ундан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олган.
“Самарали ҳамкорлик учун инновацион қишлоқ хўжалигидан тортиб яшил энергиягача бўлган кўплаб янги ва истиқболли йўналишларни ўрганиш орқали мамлакатларимиз ўртасидаги узоқ масофани қисқартириш йўлларини муҳокама қилдик. Элчи хонимга икки томонлама муносабатларимиздаги улкан салоҳиятни рўёбга чиқаришга қаратилган фаолиятида муваффақиятлар тилаймиз”, — деб ёзади Бахтиёр Саидов.
Аввалроқ Ўзбекистоннинг янги тайинланган элчиси Абат Файзуллаев Италия президенти Сержо Маттареллага ишонч ёрлиқларини топширгани, Ўзбекистоннинг Испаниядаги элчиси миссиясини якунлаётгани, Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги янги элчиси тайинлангани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)