Чехиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди, деб хабар бермоқда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.
Хабарга кўра, Ташқи ишлар вазирлигида Чехиянинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланган Любомир Фреборт ташқи ишлар вазирига ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширган.
“Ҳамкорлигимиз янги суръатларда ривожланиб бораётгани, юқори даражадаги мунтазам алмашинувлар амалга оширилаётгани, товар айирбошлаш ҳажми ва инвестициявий лойиҳалар сони ўсаётганини қайд этдик. Ўзаро ҳамкорлигимизда кўп ютуқларга эришдик, яна янги марралар кутмоқда. Жаноб элчига алоқаларимизни янада бойитиш йўлидаги барча мақсадларига эришишини тилаб қоламиз”, — дея ёзиб қолдирган Бахтиёр Саидов.
Изоҳ (0)