Human Rights Watch (HRW) ташкилоти “Толибон” етакчилари аёлларга нисбатан жинсий харрасмент (тегажоғлик, шилқимлик) жинояти учун жавобгарликка тортилиши кераклигини маълум қилди. Бу ҳақда Hasht-e Subh Daily хабар берди.
HRWнинг таъкидлашича, Афғонистондаги аёллар ва қизлар “кузатув ва харрасмент”га дучор бўлиб, таълим олиш имкониятидан маҳрум. “Толибон” ҳукмронлигидан бери Афғонистонда аёлларига нисбатан чекловлар ўрнатиш юқори даражага чиққан. Жумладан, аёлларга нисбатан жорий қилинган тақиқлар қуйидагилар:
- афғонистонлик аёлларнинг БМТ идораларида ишлаши;
- эркакларга аёллар учун кийим тикиш;
- аёлларнинг эркак шифокорларга бориши;
- аёлларнинг шифохонага ёлғиз бориши;
- истироҳат боғига ташриф буюриши,
- оилалар ва аёлларнинг боғлари ёки яшил ҳудудлари бўлган ресторанларга кириши,
- аёллар овози эшитилган рекламаларни эфирга узатиш тақиқланган.
Ташкилот ҳолат юзасидан “Толибон” етакчиларини аёлларга нисбатан жинсий харрасмент сабабли жавобгарликка тортишга чақирмоқда.
Изоҳ (0)