Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳрида қамоқхонадан чиққан қиз ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда Hasht-e Subh Daily хабар берди.
Марҳума “Толибон” тақиқларига норозилик билдирган қизлардан бири эди. У “Толибон” разведка бошқармаси томонидан қўлга олинганди. Қиз уч кун қамоқда сақланган. У “Толибон” томонидан аёлларга нисбатан қўйилган чекловларга норозилик билдирган аёллар ҳаракати аъзоси бўлган.
Қиз 26 ёшда бўлиб, Балх университетининг педагогика факультетида таҳсил олган. У “Толибон” разведка ходимлари томонидан қийноққа солинган, аломатлари эса танасида кўриниб турган. Манбага кўра, қиз “Толибон” қамоқхонасидан чиққанидан сўнг ўзини осган.
Изоҳ (0)