Афғонистон сўнгги пайтларда техника ясаш борасида маълум ютуқларга эришмоқда. Бу сафарги мини танк ҳам омма эътиборидан четда қолмади. Бу ҳақда “Дарё”нинг Афғонистондаги мухбири хабар берди.
Маълум қилинишича, “Толибон” ҳукуматининг Касбий тайёргарлик департаменти кичик танк ясади. Унинг устига ўқ отиш мосламасини ўрнатди ва буни зирҳли танк кашфиёти сифатида эълон қилди. Ушбу қурилманинг синов жараёни Кобулдаги маҳаллалардан бирида амалга оширилди.
Ноябрь ойи бошида Афғонистонда яна бир кашфиёт — ҳарбий вертолёт намойиш қилинганди. Ҳарбий техника уч йил ичида афғонистонлик 35 ёшли Абдулла Солиҳий томонидан ясалган.
Ошпазлик ва қурилиш билан шуғулланган Абдулла Солиҳийнинг сўзларига кўра, Россия ҳаво кемасига ўхшаш ушбу вертолётни тайёрлаш учун қарийб 5,5 минг доллар сарфлаган. Солиҳий болалигидан вертолётга қизиққанини, Афғонистон қашшоқ давлат бўлса-да, бошқа мамлакатлар билан рақобатлашишни орзу қилганини айтган.
Таъкидлаш керакки, яқинда Афғонистонда Қатардаги кўргазмага намойиш этилган спорт автомобили ишлаб чиқарилган эди.
Изоҳ (0)