Анвар Сайфутдинов Миробод тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳри ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Анвар Назарович Сайфутдинов 1981 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 2005 йилда Тошкент давлат Техника университетини, 2009 йилда Тошкент давлат Иқтисодиёт университетини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 2004 йилда бошлаб, Наврўз-ФТ МЧЖ, Sanico Trading хусусий корхонаси, Shinkonrakttorg шуъба корхонаси ва Sanico Group МЧЖда раҳбарлик лавозимида ишлаган.
2019 йил сентябр ойида Яккасарой тумани ҳокими лавозимида иш бошлаганди.
Эслатиб ўтамиз, 2017 йил апрелидан буён Миробод тумани ҳокими вазифасида ишлаган Шуҳрат Пўлатов 2023 йил ёзида “Ҳудудий электр тармоқлари” Тошкент шаҳри филиали бош директори этиб тайинланганди.
Изоҳ (0)